Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet1/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)


ЭРГАШ ҒОЗИЕВ

УМУМИИ
психология




Тақризчилар:
Низомий номидаги Тошкенш Давлат педагогика университети
умумий психология кафедраси мудири,
психология фанлари доктори 3. Т. НИШОНОВА;
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ ижтимоий психология
кафедраси доценти, психология фанлари номзоди Л. С. ТУРСУНОВ.


Мазкур дарслик умумий психология фанига бағишланган бўлиб, психологияга кириш, шахс ва унинг индивидуал-типологик хусусиятлари тўғрисидаги материалларни ўзида мужассамлаштирган. Дарсликнинг ўтмишдошларидан фарқи шундаки, унда барча психологик категориялар, муаммолар янгича методологик ёндашув негизига суянган ҳолда талқин қилинади. Унинг бош қисмида психологиянинг предмети, тадқиқот методлари, принциплари, психиканинг эволюцион тараққиёти, фаолият ва онгнинг психологик таҳлили умумлаштирилган.
Дарсликнинг кейинги саҳифаларида шахс тўғрисида тушунча, унинг тузилмаси, назариялари, асосий методлари, шахс эҳтиёжлари, мотивацияси, қизиқиши, эмоцияси (ҳиссиёти), характери, иродаси, қобилияти, темпераменти, билиш жараёнлари ҳамда уларнинг жаҳон психологияси фанида ўрганилиши масалалари ўз ифодасини топган.
Дарслик психолог мутахассисларни назарий ва амалий маълумотлар билан қуроллантириш имкониятига эга.
Дарслик психолог мутахассисларга, аспирантларга ва олий мактаб ўқитувчиларига мўлжалланган.


ЎзМУ Ўқув методик Кенгашининг 2008 йил Мажлис қарори билан нашрга тавсия этилган.


ISBN 978-9943-319-71-4
© Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2010.
МУҚАДДИМА
Йигирма биринчи аср фан ва техниканинг янги бир юксалиш палласига кирганлиги билан, шунингдек, қарама-қарши тизимлар барҳам топганлиги билан ўзига хос аҳамият касб этади. XXI аср жаҳон цивилизациясига олтин ҳарфлар билан битилган сон-саноқсиз зарварақларга эга бўлиши билан бирга экология муаммоларининг юзага чиқарганлиги туфайли бошқа асрлардан кескин ажралиб туради.
Ер куррасида фаровонлик, мўл-кўлчилик, тинч, осойишта ҳаёт бўлиши учун қитъалараро, миллатлараро ҳамкорлик йўлга қўйилиши, экологияни мусаффолаштириш учун стратегик қуроллар ва технологияни зарарсизлантириш, она заминни ва мовий осмонни авайлаш лозим. Ер фарзанди деган нуқтаи назар билан жаҳондаги миллат ва элатларни ҳамкорликка ундаш орқалигина абадийлик қонуниятини сақлаб қолиш мумкин, холос.
Маълумки, жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларни тадқиқ этишга мўжалланган фанлардан биттаси психология ҳисобланади. Психологик билимларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида татбиқ этиш кўлами кенгайиб бориши унинг масъулияти ва нуфузи ортаётганлигидан далолат беради. Худди шу боис психолог мутахассисларга нисбатан ижтимоии буюртманинг кўпайиши уларни ҳозирги замон талабига жавоб берадиган даражада тайёрлашни тақозо қилмоқда. Истиқлол шарофати туфайли илмий ёндашувларга, олдинги методологик муаммоларга холисона муносабатда бўлиш имконияти вужудга келди. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов асарларида, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонун»ида, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да, «Миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкураси» ҳужжатида мутахассислар олдига улкан талаблар ва масъул вазифалар юкланмоқда.
Ана шу вазифаларни амалиётда ўз ифодасини топтиришда умумий психология фани муҳим ролъ ўйнайди. Мутахассислар тайёрлаш жараёнида умумий психология фани касбий билимлар, кўникмалар ва малакаларни шакллантириш борасида устувор ўрин эгаллайди. Шунинг учун психолог ихтисослигида ушбу фан уч йил мобайнида ўқитилади.
Мазкур дарслик умумий психология дастурига асосланган ҳолда яратилган бўлиб, талабалар учун зарур материаллар изчил равишда, муайян тартибда жойлаштирилгандир. Дарсликда умумий психологияга кириш, шахс ва унинг индивидуал-типологик хусусиятлари, билиш жараёнлари юзасидан маълумотлар умумлаштирилади. Назарий ва амалий материаллар нисбати мақсадга мувофиқ тақсимланган бўлиб, назария билан амалиёт бирлиги принципига тўла риоя қилинган.
Дарслик психология мутахассислигининг бакалавриатура босқичи учун мўжалланган.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling