Эргаш ғозиев
Психология ва унииг моддий асослари
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
4. Психология ва унииг моддий асослари
Психиканиннг моддий асослари тўгрисида фикр юритилганда, энг аввало, у миянинг хусусияти эканлигини таъкид этиш жоиз. Билиш жараёнлари тўгрисида гап кетганида, албатта сезги, фикр, онг кабилар махсус равишда ташкил топган материянинг олий маҳсули эканлиги-ни уқтириш мақсадга мувофиқдир. Организмнинг психик фаолияти тананинг кўп миқдордаги аъзоларининг ёрдами билан ишга тушади. Аъзоларнинг баъзи бирлари таъсиротларни қабул қилса, бошқалари уларни сигналларга айлантиради, хатти-ҳаракатларнинг режасини ту-зади ҳамда унинг амалга ошишини назорат қилади. Шунингдек, уларнингбир гуруҳи хатти-ҳаракатга куч-қувват, гайрат, шижоат бахш эта-ди, яна бир тури эса мушакларни, пайларни ҳаракатлантиради. Мана шундай мураккаб функпиянинг йигиндиси (мажмуаси) организмнинг ташқи муҳитга мослашувини, унга мувофиқлашувини, ҳаётий вазифа-лар ижро этилишини, бажарилишини таъминлайди. Органик оламнинг микроорганизмдан то инсонга қадар бир неча ўн миллион йил давом этган эволюцияси давомида хагги-ҳаракат-ларнинг, хулқ-атворнинг физиологик механизмлари узлуксиз равиш-да мураккаблашиб, табақаланиб, бунинг оқибатида организм муҳит-нингўзгаришларигатез реакция қилувчан, мослашувчан хусусият касб этиб борган. Жумладан, бир ҳужайрали амёбанинг ҳаёт кечириши унинг озуқа қидириш имконияти, ўз ҳаётини муҳофаза қилиш қобилияти муайян даражада чеклангандир. Ундаги ёлғиз ҳужайранинг ўзи ҳам сезувчи, ҳам ҳаракатланувчи, ҳам овқат ҳазм қилувчи вазифаларни ижро эта-ди. Мураккаб тузилишга эга бўлган ҳайвонларда аъзоларнинг ихти-сослашуви озуқани кўриш, уни фарқлаш, хавф-хатарни тез сезиш, аниқ мўлжал олиш имкониятини беради. Ихтисослашувнинг асосий функцияси сигналларни идрок қилишдан иборат ҳужайраларнинг вужудга келишида ўз аксини топади. Мазкур ҳужапралар рецептор деб номланмиш ҳужайралар туркумини юзага келтиради. Ҳужамра-ларнинг бошқалари мушак тўқималари ишини, безларнинг шира аж-ратишини назорат қилади. Бундай ҳужайралар эффекторлар дейила-ди. Ихтисослашув аъзоларни ҳамда функцияларни бир-биридан аж-ратади. Организмнинг асосий бошқарув имконияти яхлит нарса си-фатида ҳаракат қиладиган марказий нерв системаси воситаси билан эришилади. Нерв системасининг асосий унсурлари нерв ҳужайралари (ней-ронлар) ҳисобланиб, уларнинг функцияси қўзгатишдир. Нейрон ҳужайра таначасидан, дендритдан, аксондан ташкил топади. Марка-зий нерв системаси бош мия ва орқа миядан иборат. Ҳозирги замон фанининг кўрсатишича, орқа мия ва мия найчаси рефлектор фаолиятининг тугма (шартсиз рефлекслар) қисобланган шаклларни амалга оширади, катта ярим шарларнинг қобиғи эса ҳаёт-да орттирилган, психика ёрдами билан бошқариладиган хулқ-атвор шаклларининг органи саналанади. Мия катта ярим шарлари фаолиятининг умумий қонунлари И.П.Павлов томонидан кашф этилган. Ҳозирги замон физиологияси маълумотига қараганда, мияда ҳосил бўладиган тўлқинлар турли час-тотадаги электромагниттебранишларига ўхшаб кетади. Мияда элект-роэнцефалограмма кўринишдаги кучайтиргич ёрдамида ёзиб олиш мумкин бўлган электр токлари пайдо бўлишининг кашф этилиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки космонавт миясининг биотоклари ёзуви унинг марказий нерв системасида юз берадиган ўзгаришлар кўрсат-кичи бўлиб хизмат қилади. Одамнинг психик ҳаётида катта ярим шарлар қобиги сиртининг пешана қисмлари алоҳида роль ўйнайди. Психик функциялар муай-ян тарзда чап ва ўнг ярим шарлар ўртасида тақсимланиши чуқур ўрганилган. Маълумки, психиканинг мазмуни тирик мавжудот ўзаро му-носабатда бўладиган ташқи олам билан белгиланади. Шунинг учун ташқи олам инсон мияси учун шунчаки оддий биологик муҳит эмас, балки одамлар томонидан уларнинг ижтимопй-тарихий тараққпёт давомида яратилган ҳодисалар олами ҳамдир. Психик ва нерв-физиологик жараёнларнинг ўзаро муносабати ма-саласи мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Психиканинг ўзига хос хусусиятлари нерв-физиологик хусусиятларидан қандай муҳим бел-гилари билан фарқланишини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Агарда мазкур ўзига хослик мавжуд бўлмаганида эди, у ҳолда психология мустақил билим соҳаси сифатида тадқиқ этилиши ҳам мумкин эмас эди. Психик жараёнлар ўзида ички, физиологик жараёнларнинг эмас. балки ташқи объектларнинг тавсифини мужассамлаштиради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling