Эргаш ғозиев


Психология фанининг вужудга келиши


Download 0.91 Mb.
bet3/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

2. Психология фанининг вужудга келиши
Психология фанининг вужудга келиши, шаклланиши, ривожла-ниши тўғрисида батафсил маълумот бериш ушбу курс учун шарт эмас, чунки унинг психология тарихи соҳаси мавжуддир. Шунга қарамас-дан, психология фанининг пайдо бўлиши ҳақидаги айрим илмий материаллар, маълумотлар юзасидан қисқача мулоҳаза юритиш мақсад-га мувофиқ.
Инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида қадимги одамлар табиий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ибтидоий жамоа аъзоларининг психологик хусусиятларини аниқлаш, улардан шахслараро муносабатларда оқилона фойдаланиш, ўзининг хатти-ҳаракати, шахсий фаолияти ва муомалага киришишида уларни ҳисобга олишга интилиб яшаб келганлар. Кўп минг йиллик ижтимо-ий ҳаёт тажрибаларига асосланган равишда одамлар шахснинг индивидуал (лотинча тёмдиит - алоҳида, яккаҳол одам) хусусиятлари-ни жон билан боғлашга ва унинг таъсири билан изохлашга ҳаракат қилишган. Қадимги одамларнинг тасаввурларига қараганда, инсон танасида жон жойлашган бўлиб, у шахсга оид хусусиятлар, хислат-ларни вужудга келтириш имкониятига эга эмиш. Қадимги аждодла-римизнинг «жон» тўғрисидаги тасаввурлари шунга боғлиқ, мутано-сиб тушунчасини келтириб чиқарди ва бунинг натижасида анимизм (лотинча агпта - «жон» дегани) таълимоти инсоният томонидан кашф қилинади. Ибтидоий халқларнинг тасаввурларида руҳ инсоннинг та-наси билан узвий боғлиқ ҳолда ҳукм суради, гўёки яшайди. Шунинг учун ижтимоий ҳодисалар, ҳатто онг, шунингдек, реал воқеликлар (ўлим, уйқу, бехуш бўлиш, бетоблик) кабиларни содда тарздаги мод-дийлик (мавжудлик) нуқтаи назаридан талқин қилишга уринганлар. Содда тафаккур шакллари билан қуролланган қадимги одамлар ат-роф-муҳит тўғрисидаги ранг-баранг ҳолатлар, ҳодисалар моҳиятини илмий жиҳатдан далиллаш имкониятига эга бўлмаганлиги сабабли идрок қилинган нарсани унинг ҳақиқий моҳияти тарзида акс этти-ришган. Уларнинг тасаввурларида қуйидагича талқинлар кенг ўрин эгаллаган:
ўлим - уйқунинг бир тури, лекин руҳ баъзи бир сабабларга кўра танага қайтиб келмайди;
туш кўриш - уйқудаги танани тарк этиб юрган ҳаракатдаги руҳнинг таассуротидир;
РУҲ ~~ инсоннинг айнан ўзидир;
руҳнинг эҳтиёжлари, турмуш шароитлари тирик одамникидан тафовутланмайди;
марҳумларнинг руҳлари муайян машғулотлар тизимига, ижти-моий қонун-қоидаларга риоя қилувчи ҳамжамиятни яратар эмиш;
тирик инсонлар билан марҳумларнинг руҳи бир-бирига боғлиқ бўлиб, моддий жиҳатдан ўзаро алоқадордирлар.
Қадимги инсонлар табиатнинг қудрати (куч-қуввати) олдидаги за-ифлиги туфайли якка шахс ҳам, жамоа ҳам руҳга итоаткор тарзида тасаввур этилиши натижасида дин, ибодат тушунчалари пайдо бўла-ди.
Инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида меҳнатни режалаштириш, ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш кучлари ва уларнинг табақалашуви, одамлар тафаккурининг ривож-ланиши туфайли жоннинг (руҳнинг) моддийликдан ташқари хусуси-яти, кўриниши юзасидан ғоялар вужудга келади. Бунинг натижасида анимистик тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натуралистик (ло-тинча паШга - табиат маъносини англатувчи) фалсафий манзараси тарзида изоҳлаш намоён бўла бошлади:
Руҳоламининг ибтидосини ташкил қилувчи нарсалар (сув, ҳаво, олов)нинг инсонлар ва ҳайвонларга жон бағишловчи шакли (Фалес эрамиздан олдинги VII — VI асрлар, Анексимон V аср, Гераклит VI-V асрлар);
Эрамиздан олдин ижод қилган юнон файласуфларининг илмий изланишлари натижасида материянинг жонлилиги, яъни гилозоизм (юнонча Ни1е — «модда» 2о1 «ҳаёт» маъноси) тўғрисидаги ғоя юзага келади;
Материянинг жонлилиги ҳақидаги ғояни ривожлантирган ато-мизм (юнонча атотоз бўлинмас дегани) намояндалари (Демокрит эрамиздан аввалги V—IV асрлар, Эпикур IV—III асрлар, Лукриций I аср) бир қанча фикрларни илгари сурдилар, жумладан:
а) руҳтанага жон бағишловчи моддий жисмлар;
б) моддий асос сифатидаги ақл;
в) ҳаётни бошқарувчи идрок вазифасини бажарувчи аъзо;
г) руҳ билан ақл тана аъзолари, бинобарин, уларнинг ўзи ҳам танадир;
д) улар шарсимон, кичик ҳаракатчан атомлардан иборатдир. Атомистларнинг фикрлари таҳлили шуни кўрсатдики, унда тана-
нинг (жонли нарсанинг) акс эттиришидан тортиб то психикага (юк-сак ақл идрокгача) жонлилиги хусусиятининг материяга хос хусусият эканлигининг эътироф этилиши ўша давр учун буюк илмий воқелик эди.
Юқоридаги психолог олимларнинг мулоҳазалари организмнинг анатомик-физиологик тузилиши, миянинг таркиби сингари моддий асосларга суянган ҳолда реал воқеликни тушунтириш имкониятига эга эмас эди. Худди шу омилдан келиб чиққан ҳолда инсоннинг тафаккури, шахсий фазилатлари, унинг мақсад кўзлаши, гавдани идора этишга қобиллигини далиллаш тўғрисида фикр юритиш мураккаб руҳий жараён ҳисобланади.
Жумладан, Афлотун (эрамиздан аввалги 428-27 —347 йиллар) жон-нинг таркибий қисмлари тўғрисидаги тушунчани психологияга олиб киради: а) акд-идрок, б) жасорат, в) орзу-истак кабилардан иборат бўлиб, улар бош, кўкрак, қорин бўшлиғига жойлашгандир. Афлотун психологияда дуализм (лотинча с!иаН8 икки мустақил маъно билдира-ди) таълимотини руҳий оламни, тана билан психикани иккита муста-қил нарса деб изоҳпайди.
Афлотуннинг шогирди Арасту (эрамиздан олдинги 384—322 йил-лар) ўзинингтаълимотида психологияни табиий— илмий асосга қуриб, уни биология ватиббиёт билан боғлаб тушунтиришга эришган. Арастунинг «Жон» тўғрисидаги китоби маълум бир давр учун тараққий-парвар манба вазифасини бажаради. Унда одамларнинг ва ҳайвон-ларнинг кундалик ҳаётий лаҳзаларини кузатиш орқали яққол воқе-ликни тасвирлаш, таҳлил қилиш жараёнлари мужассамлашгандир. Арастунингтаъкидлашича, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятнингозиқланиш, ҳис этиш, ҳаракатга келтириш, ақл, идрок каби турларга оид қобилиятларда рўёбга чиқади. Унинг мулоҳазасича, сез-ги билишнингдастлабки қобилияти, у тасаввур шаклида из қолдири-ши мумкин.
Қадимги дунёнинг кейинги ривожланиши паллаларида психоло-гик ғоялар мукамаллашиб, унга оид таянч тушунчалар вужудга кела бошлади, ҳатто руҳ ҳозирги замон психикаси каби қўлланиш кўлами кенгайди.
Психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқа-ри онг тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиёрий ҳара-катлар ва уларни назорат қилиш имконияти туғилди. Масалан, румо-лик шифокор Гален (эрамиздан олдинги II аср) физиология ва тиб-биёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларни янада бойитди. Унинг илгари сурган ғояла-ри «онг» тушунчаси талқинига муайян даражада яқинлашади.
XVII аср биология ва психология фанлари тараққиёти учун муҳим давр бўлиб ҳисобланади. Жумладан, француз олими Декарт (1596— 1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиат-га эга эканлигини кашф этилиши, юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон айланишнинг ички механизми билан бошқарилаёт-ганлиги тушунтирилиши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, реф-лекс (лотинча геПехиз акс эттириш) организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги жавоб реакцияси сифатида талқин қилиниш, асаб-мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига айланди, сез-ги, ассоциация, эҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди.
Психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс (1588—1679) руҳни мутлақо рад этиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянингҳам қону-ниятлари эканлигини таъкидлади. Унинг негизида эпифеноменализм (юнонча ер1 ўта, рпа1потепоп гайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги жараёнларнинг сояси сингари рўй беради-ган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги таълимотга айланди.
Нидерландиялик олим Спиноза (1632—1677) онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб тушунтирди. У детерминизм (лотинча с-етеггтпага белгилайман) принципининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан, пси-хик ҳодисаларнинг объектив сабаблари билан белгиланиши ҳақидаги таълимот тарғиботчиси эди.
Немис мутафаккири Лейбниц (1646-1716), инглиз файласуфи Жон Локк (1632-1704), инглиз тадқиқотчиси Гартли (1705-1757), фран-цуз Дидро (1713-1784) кабилар ғоялар ассоциацияси (боғланиши) қонуни, идрок ва тафаккурнинг пайдо бўлиши, қобилиятлар психо-логияси ҳақида муҳим таълимотларини яратиш билан фаннинг ри-вожланишига муҳим ҳисса қўшдилар.
XVIII асрга келиб нерв системасини тадқиқ қилишда улкан ютуқ-ларга эришилди (Галлер, Прохазка), бунинг натижасида психика ми-янинг функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. Инг-лиз тадқиқотчиси Чарльз Белл ва француз Франсуа Мажанди томо-нидан ёзувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовут очиб берилди, унинг негизида рефлектор ёйи деган янги тушунча психология фани-да пайдо бўлди. Буларнинг натижасида ихтиёрий (онгли) ва ихтиёр-сиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди. Юқоридаги илмий кашфиётлар таъсирида рус олими И.М. Сеченовнинг (1829—1905) рефлектор назарияси рўёбга чиқди ва ушбу назария психология фа-нининг физиологик асослари, механизмлари, бош мия рефлекслари-нинг ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятига эга бўлди.
Психология фанининг экспериментал, психоаналитик, бихевио-ристик, эмпирик, эпифеноменалистик, гештальт, ассоциатив, вюрц-бург, психогенетик, редукционизм, солипцизм, гуманистик, биоге-нетик, социогенетик каби йўналишлари томонидан тўпланган маълу-мотлар ҳозирги замон психологиясини вужудга келтирди. Худди шу йўналишларнинг ранг-баранг методикалари, методлари умумий пси-хология фанининг предметини ва унинг тадқиқоти принципларини аниқлаб берди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling