Дунёда ранг-баранг тиллар кўп, Тилларнинг эгаси эллар кўп


Download 13.2 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi13.2 Kb.
#1069529
Bog'liq
Она тилим шеърлар


Она тилим

Дунёда ранг-баранг тиллар кўп,


Тилларнинг эгаси – эллар кўп.
Баридан аъло, барчадан улуғ,
Шаксиз ўзбек тилим – байраминг қутлуғ.
Тоғларнинг ҳавоси сенинг биландир,
Навоий навоси сенинг биландир,
Бобурнинг ноласи – сенинг васфингда
Қодирий бош эгди – сенинг қасрингда.
Мўътабар – шириндирсан мисли жон,
Сен ила мағрурман ҳар жойда, ҳар он
“Ибо”, “Ҳаё” номи сенда мужассам,
Она тилим – фахрим, номусим, шоним.
Сени ардоқлайман вужудим билан,
Дунёда топганим бойлигим, шаъним.
Бетакрор мадҳиянг, жарангларибор,
Ахирўзбекча куйланар такрор!
Сен менинг муқаддас аждодим тили,
Жаннатнинг ифори, райхон гулисан.
Асрлар тенгдош тарихларга тенг
Ўзига хон, ўзига бек ўзбек тилсан!
Бу шеърим интиҳоси, мадҳи дилимда
Юрак шенърим ёздимона тилимда!

Миллат руҳи


Она тилим – кўҳна тарих кўзгуси,


Унда жаранглайди ўтли шеърият.
Тил билан улғаяр Ватан туйғуси,
Миллат учун енг олий қадрият.

Илк бор Ватан, дедим айнан шу тилда,


Шу тилда янграйди онам алласи.
Бутун жаҳонда бор тиллар минг хилда,
Билдим, она тилим улар сараси.

Шу тилда ёзилди минглаб асарлар,


Аждодлар руҳига ҳурмат рамзи бу.
Улар яшамоқда неча асарлар,
Она тилим яшайди дунёда мангу.

Бизларни кутмоқда буюк келажак,


Она замин узра байрам шукуҳи.
Тилни севиш, Ватанни севиш демак,
Зеро, она тилим миллатим руҳи!
Она тилим

Минг йиллик ўтмишдан дараксан ўзинг,


Биздек ёш авлодга кераксан ўзинг.
Чўлпон-у Фитратга юраксан ўзинг,
Она тилим, танда жўш урган қонсан,
Навоий “Хамса” си буюк достонсан.

Қалбимдан оқасан мисоли бир сой,


Гавҳардек сўзларинг гўзалликка бой,
Жаҳон минбаридан олмоқдасан жой,
Она тилим, танда жўш урган қонсан,
Навоий “Хамса” си буюк достонсан.

Мирзо Бобур ёниб сенда куйлаган,


Фурқат ғамларини тўкиб сўйлаган,
Улуғбек беором тунлар ўйлаган,
Она тилим, танда жўш урган қонсан,
Навоий “Хамса” си буюк достонсан.

Ғанимлар устидан ғолиб музаффар,


Бўлдинг-ку, мадҳ этар эллар минг нафар,
Шу боис куйлаймиз мадҳингни жўшиб,
Она тилим, танда жўш урган қонсан,
Навоий “Хамса” си буюк достонсан.



Download 13.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling