13-amaliy mashgulot: Vaqtdan unumli foydalanish va taym menedjment psixologiyasi Topshiriq
Download 21.99 Kb.
|
1 2
Bog'liq13-amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банд булишдан осон ва натижага эришишдан кийин нарса йук. Ален Макензи Рахбарнингн кандай килиб иш вактидан самарали фойдаланиш хакида.
- Бетер Друккер.
13-amaliy mashgulot: Vaqtdan unumli foydalanish va taym menedjment psixologiyasi Topshiriq: 1. Рахбарнингн кандай килиб иш вактидан самарали фойдаланиш хакида 2. Вактни режалаштириш максадларни амалга оширишнинг асоси сифатида. 3. Рахбар кун тартибининг асосий принциплари. 4. Бошкарувда вактни ва максадларни режалаштириш. Банд булишдан осон ва натижага эришишдан кийин нарса йук. Ален Макензи Рахбарнингн кандай килиб иш вактидан самарали фойдаланиш хакида. Кадимги денгизчилар айтишар экан: «Шамолнинг эсишига караб эмас, елканларни урнатишимга караб сузаман» Купчилик бошкарувчилар: тугри ишни килишдан кура ишни тугри килишни; ижодий альтернативлар яратишдан кура муаммоларни хал килишни, воситалардан фойдаланишни оптималлаштиришдан кура воситаларни тежашни; натижага эришишдан кура вазифани бажаришни; фойдани купайтиришдан кура зарарни пасайтиришни маъкул куришади ва хато килишади. Вақтдан тўғри ва самарали фойдаланишни ўрганиб олсангиз: ихтиёрингиздаги вақтдан оқилона фойдаланишни; мақсадли-установкали категориялар билан фикрлашни ва мақсадга мос ишлашни; режалаштириш ёрдамида ўзингизга ишончни орттириб стресслардан халос бўлишни; хар куни муваффақиятга эришишни ва ўзингиз учун бўш вақт топишни ўрганиб оласиз. Ишбилармонлар дунёсида «вақт=пул» деган тушунча юради. Сиз учунчи? Вақт пулга тенгми ёки пул вақтдан кўра муҳимми? Бизнинг тезисларимиз: Вақт бу фақат пул эмас. Вақт пулдан кўра муҳимроқ. Вақт бу шундай нарсаки, у ҳаётнинг ўзи. Вақтни қайтариб бўлмайди. Вақтни кўпайтириб бўлмайди. Вақтни бировга бериб бўлмайди. Вақт орқага қайтмай ўтади. «Вақт шундай чекланган капиталки, у сенинг тасарруфингда бўлмаса ҳеч нарса сенинг тасарруфингда бўлмайди». Бетер Друккер. Вактда онгли холда яшанг ва энг муҳим ишлар учун вакт топинг: Ишлаш учун вакт топинг - бу муваффақият шарти. Фикрлаш учун вакт топинг - бу куч манбаи. Спорт учун вакт топинг - бу ёшлик сири. Ўқиш учун вакт топинг - бу билим асоси. Дўстлик учун вакт топинг - бу бахт шарти. Орзу учун вакт топинг - бу юлдузларга элтади. Мухаббат учун вакт топинг - бу ҳаётнинг Ҳакикий шодлиги. Шодлик, ўйин-кулги учун вакт топинг – бу Рух мусикаси. Энг аввало 2 хил таблица ёрдамида фаолиятингизни таҳлил қилинг ва сизга халақит берувчи омилларни аниқланг. Download 21.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling