CENTRAL
ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
ǀ ISSUE 2
ǀ 2022
62
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА НАТИЖАГА
ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ш. Кучкаров
А. Б. Шеров
Урганч давлат университети
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақолада таълим тизимининг мамлакат иқтисодиётига таъсири,
Ўзбекистонда таълим
тизимини молиялаштириш тартиби, натижавийликка кўра
молиялаштириш имкониятлари, натижавийликка кўра молиялаштиришда
эътиборга олиниши лозим бўлган кўрсаткичлар таркиби ишлаб чиқилган ва
тегишли хулосалар шакллантирилган.
Калит сўзлар: таълим, олий таълим, бюджет, бюджетдан ташқари фондлар,
давлат бюджети, маҳаллий бюджет, натижавийликка кўра
молиялаштириш,
илмий салоҳият
RESULTS OF RESULTING BUDGETING IN FINANCING OF
EDUCATIONAL INSTITUTIONS
ABSTRACT
This article develops the impact of the education system on the country's economy,
the procedure for financing the
education system in Uzbekistan, the possibility of
financing based on results, the composition of indicators to be taken into account when
financing based on results, and draws appropriate conclusions.
Keywords: education,
higher education, budget, extra-budgetary funds, state
budget, local budget, results-based financing, scientific potential.
КИРИШ
Ҳозирги кунда таълим инсон фаолиятининг барча тармоқ ҳамда соҳаларига
янги технология ва
инновацияларни жорий этиш, рақобатбардошликни ҳамда
аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим шартларидан бири сифатида
эътироф этилмоқда. Ҳар бир мамлакат таълимнинг ошиб бораётган ролини
ҳисобга олиб, таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини миллий стратегия
устуворликлари
билан белгилаши, таълим сифатини ошириш ва олиш
имкониятини кенгайтиришга йўналтириши лозим.
Мамлакатда таълим тизимининг ривожланиш даражаси мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига бевосита боғлиқдир.
Таълимга
йўналтирилаётган харажатлар жисмоний капитални ривожланишига ўзини