1 КАЗУС
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
маблағлари хисобидан давлат дастурининг эркин иқтисодий зоналарни
ташкил этиш ва молиялаштириш бандини
молиялаштириш юзасидан
Вазирлар Махкамаси томонидан қарор қабул қилиниб, ижро этиш учун
жамғарма Кенгашига юборилди. Бироқ Марказий банк томонидан давлат
дастуридаги бандда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш назарда
тутилмаганлиги сабабли Жамғарма хисоб рақамидан маблағ ажратишга
таъқиқ қўйилди.
Савол:
1. Давлат мақсадли жамғармаси тушунчаси ва тузиш тартиби
ҳамда мақсадлари
2. Мазкур муаммоли юзасидан Марказий банкнинг
харакатларига ҳуқуқий баҳо беринг
3. Вазирлар Махкамасининг Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси
бошқаришда
ва
маблағларни
жамғаришдаги
ваколатлари
4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромдлари ва
уларнинг шакллантириш ва бошқариш тартиби
5. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари
хисобидан кредитлар бериш ва унинг фоиз ставкалари ва
йўналишларини тахлил қилинг.
2 КАЗУС
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1985 йилда
туғилган О.Махкамова туман хокимиятига мурожаат қилиб, 2023 йилда
давлат бюджетига маблағлар жалб қилиш юзасидан Молия вазирлиги
томонидан жойлаштирилган давлат облигацияларини сотиб олиш учун
мурожаат қилди. Бироқ туман
хокимлиги томонидан давлат
облигациялари жисмоний шахсларига берилмаслиги ва бу уларнинг
ваколатига кирмаслигини билдириб, унга рад жавобини беришди.
Савол:
1. Давлат кредити муносабатлари субъектлари ва унинг ўзига
хос хусусиятларини тахлил қилинг.
2. Давлат кредити турлари ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
3. Давлат кредити ва банк кредити ўртасидаги ўзаро
фарқларни тахлил қилинг
4. Мазкур муаммоли вазиятдан келиб чиқиб давлат
облигацияларини жисмоний шахслар томонидан реализация
қилинишини тахлил қилинг
5.
Муаммоли
вазиятдаги
худуд
туман
хокимлиги
харакатларига бахо берган ҳолда казусдаги муаммога ечим беринг
3. КАЗУС
Таниқли меценат J.Adams Тошкент шахрида жойлашган Саънат
музейни моддий техник базасини мустахкамлаш ва у ерда сақланаётган
Пиккасонинг “Тун” асарини реставрация қилиш учун 200 минг АҚШ
доллари миқдорида пул маблағларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Маданият бошқармаси хисоб рақамига ўтказиб берди. Бироқ
Тошкент
шаҳар ҳокими келиб тушган мазкур маблағларни маҳаллий бюджет
даромадлари сифатида баҳолаб, рўйхатда турган кам таъминланган
аҳолига моддий ёрдам тариқасида ажратиб берди. Бундан норози бўлган
J.Adams Тошкент шаҳар хокимига мурожаат қилганда, шаҳар
хокими
ўринбосари қонунчиликка асосан хомийлик маблағларини хокимлик
исталган мақсадда ишлатиши мумкинлигини тушунтирди.
Савол:
1. Давлат даромадлари тушунчаси ва мазкур вазиятда
ўтказилган пул маблағлари давлат даромадлари сифатида хисоблаб
бюджетга туширилиши қонунийми? Фикрингизни асосланг.
2. Мазкур муаммоли вазиятдан келиб чиқиб махаллий давлат
хокимияти органларнинг давлат даромадларига ўтказиладиган пул
маблағлари юзасидан ваколатларини қонун асосида тахлил қилинг
3. Муаммоли вазият юзасидан меценат J.Adamsнинг
эътирозларини қонун асосида таҳлил қилинг. Унинг эътирозлари
асослими.
4. Меценат ва хомийларга давлат томонидан бериладиган
имтиёзларни тахлил қилинг
5. Вазиятга якуний тахлилий асосда бахо беринг.