8-мавзу. Пул маблағларини ҳисобга олиш


Download 0.6 Mb.
bet1/14
Sana14.10.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1703472
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2-Mavzu. Taqdimot

мавзу. Пул маблағларини ҳисобга олиш


1. Пул маблағлари ва ҳисоб–китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари
Бозор иктисоди шароитида пул маблагини ва унинг эквивалентларини саклаш, кирими ва сарфини устидан каттик ва тизимли назорат урнатиш лозим. Чунки улар тез харакат киладиган ва угирланиши нисбатан осон булган маблаглардир.
Ички назорат тизими куйидагиларни таъминлаш максадида ишлаб чикилган сиёсат ва тадбирлардир:
- активларни химоя килиш;
- субъектнинг молиявий сиёсатини мослигини таъминлаш;
- бухгалтерия счётларида акс эттирилган курсаткичларнинг ишончлилигини таъминлаш.
Касса операцияларини ҳисобга олиш
Касса операцияларини юритиш – ЎзР Марказий банк бошқармаси томонидан тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш» қоидаларига асосан амалга оширилади.
Корхона кассасида – Пул маблағларининг бутлиги, касса операцияларини бажариш бўйича моддий жавобгарлик корхона раҳбари томонидан тайинланадиган кассирга бириктирилган.
Корхонанинг кассасида қуйидагиларни қабул қилиш, бериш ҳамда сақлаш операцияларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган.
Н
Пулли
почта
Қ
Корхона кассасида – Нақд пул маблағлари
ҳаракати 5010 – «Миллий валютадаги пул
маблағлари» счетида ҳисобга олинади. Бу счетнинг
дебетида нақд пулнинг кирими, кредитида – чиқими
акс эттирилади. Счетнинг сальдоси ҳисобот даври
бошига кассада қолган нақд пулни кўрсатади. 5010 – счетнинг
кредит обороти 1 – журнал-ордерда акс эттирилади.
Дебет оборотлари турли журнал-ордерларга ёзилади,
бундан ташқари, 1–қайднома билан назорат қилинади.
Талаб қилиб олгунгача бўлган сўмдаги депозит счетларини очиш учун юридик шахс – резидентлар банкка қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:
  • Давлат хизматлари маркази томонидан корхоналар, ташкилотларнинг ягона давлат рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги тасдиқланган гувоҳноманинг кўчирмаси;
  • Давлат хизматлари маркази томонидан тасдиқланган устав ёки низомдан тасдиқланган кўчирма, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат:
  • имзо намуналари ва муҳрнинг изи туширилган карточка;


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling