8-мавзу. Пул маблағларини ҳисобга олиш


в) Хорижий валютани МБ курсидан паст курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган ижобий курс фарқини акс эттирилиши


Download 0.6 Mb.
bet5/14
Sana14.10.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1703472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2-Mavzu. Taqdimot

в) Хорижий валютани МБ курсидан паст курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган ижобий курс фарқини акс эттирилиши:

Дт 5530 «Транзит» счети, Кт 9540.

г) Хорижий валютани МБ курсидан юқори курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган салбий курс фарқнини акс эттирилиши:

Дт 9620, Кт 5530 «Транзит» счети.


3. Валюта счетидаги маблаглар харакатини хужжатлаштириш ва ҳисобга олиш

Баланснинг валюта моддаларини ҳар ой қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган курс фарқлари 2 усулда:

Тўғри олиб бориш усули- молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи - 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётининг кредити бўйича;

б) салбий курс фарқи - 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебети бўйича.

Жамғариш усули - улар вужудга келган вақтда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилмайди ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи - 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётининг кредити бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми;

б) салбий курс фарқи - 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг жорий қисми ва (ёки) 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётининг дебети бўйича - уларнинг узоқ муддатли қисми.

Жамғариш усулини қўллаш натижасида жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолият натижаларига қуйидаги тартибда олиб борилади:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича - уларнинг тўланиши (ёки ҳисобдан чиқарилиши) бўйича;

б) бошқа ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари амалга оширилиши бўйича.

Курс фарқларидан вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар ва харажатларнинг жорий қисмини ўтказиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling