Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва операциялари хўжалик операциялари содир бўлган санага МБ курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади. Жумладан қуйидагилар бўйича: Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва операциялари хўжалик операциялари содир бўлган санага МБ курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади. Жумладан қуйидагилар бўйича: б) хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар; в) тузилган шартномалар бўйича Юк бож декларациясини расмийлаштириш санасига импорт қилинган товар-материал қийматликлар ва бошқа активларнинг кирими; д) хорижий валюта кўринишидаги пулли ҳужжатлар; е) хорижий валютадаги қимматли қоғозлар. ЎзР АВ томонидан 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган МВ, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, МБ, Давлат статистика қўмита-сининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41, 2004-57, 257-В, 8-сон қарори билан тасдиқланган “Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида” Низом.
Валюта счетини очиш тартиби, унинг ахамияти ва вазифалари бўйича амалга оширилган операцияларни ҳисобга олиш
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида операция содир бўлган санага бўлган МБ курси бўйича акс эттирилади. Хорижий валютани сотиш (сотиб олиш)да содир бўладиган курсдаги фарқ (ижобий ёки салбий) ижобий бўлса – 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счетида, салбий бўлса – 9620 «Курс фарқларидан зарарлар» счетида ҳисобга олинади. Хорижий валютани сотиш жараёнининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши: а) валюта счетидан хорижий валютани МБ курси бўйича ўтказилиши: Дт 5530 счетининг «Транзит» счети, Кт -5210. б) МБ курси бўйича хорижий валютани «Блоксчет» дан чиқарилиши: Дт 9220, Кт 5530 «Транзит» счети. в) валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижиий валютанинг сўм эквивалентини ҳисоб-китоб счетига ўтказилиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |