Номоддий активларнинг ҳисоби Номоддий активларнинг моҳияти


Download 76.26 Kb.
bet1/10
Sana07.01.2023
Hajmi76.26 Kb.
#1081347
TuriРегламент
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-дарс


Номоддий активларнинг ҳисоби


Номоддий активларнинг моҳияти . Номоддий активларнинг моҳияти, уларни баҳолаш ва ҳисобга олиш тартиби БХМС № 7 «Номоддий активлар» билан регламентлаштирилган.
Ушбу стандартга мувофиқ номоддий активлар деганда, моддий буюм мазмунига эга бўлмаган корхона томонидан хўжалик фаолиятида бошқарув учун қўллашда назорат қилинадиган, шунингдек кўп йиллар (бир йилдан ортиқ) ишлатиладиган мулк объектлари тушунилади ( п. 7).
Мулк объектларини номоддий актив сифатида тан олиш учун улар қуйидаги мезонларга жавоб беришлари лозим:

  • актив тушунчаси талабларини қондириши, яъни корхонанинг иқтисодий ресурси бўла олишлиги;

  • бахолаш мумкинлиги;

  • аҳамиятлилиги;

  • тўғрилиги;

  • келгусида иқтисодий наф келтиришлиги;

  • мустақил фойдаланиш мумкинлиги, яъни ишлатиш, сотиш, алмаштириш, бепул бериш, ҳисобдан алоҳида чиқариш мумкинлиги

Номоддий активларнинг характерли хусусияти шундаки, улар асосан мулк объектига нисбатан эгалик ҳуқуқи сифатида намоён бўлади. Дунё мамлакатларида энг кенг тарқалган ва номоддий актив сифатида эътироф этиладиган ҳуқуқларга қуйидагилар киради:

  • Патент, ноу-хау –бу ишлаб чиқилган буюм, технологик жараён, фаолиятга эгалик қилиш ҳуқуқи. Бундай ҳуқуқни эгалик қилувчи субъектга махсус патент бериш ваколатига эга Вазирлик ёки идоралар беради.

  • Муаллифлик ҳуқуқи – бу ёзилган китоб, яратилган мусиқа , тасвирий санъат ва бошқа асарлар учун унинг муаллифига берилган ҳуқуқ. Ушбу ҳуқуқ асарлар эгаларига уларни чоп эттириш, қайта босмага бериш, кўпайтириш, сотиш, ёздириш, ижро этиш, тақсимлаш ва шу каби бошқа ҳаракатларни қилишни ўз ичига олади.

  • Лицензия –бу у ёки бу хўжалик фаолияти, хўжалик операцияси билан шуғулланиш учун давлатнинг компетент органи томонидан берилган рухсатнома. Лицензия махсус расмий ҳужжат бўлиб, у корхонага унда кўрсатилган фаолият турини белгиланган муддат ичида амалга оширишга рухсат беради. Лицензия олиш лозим бўлган фаолият ёки операцияларнинг турлари, лицензия бериш ваколати юклатилган компетент органлар давлат томонидан белгиланади. Масалан, дори-дармон ишлаб чикариш бўйича лицензияни Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, туристик хизматларни кқрсатиш учун лицензияни «Ўзбектуризм» ассоциацияси, аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияни Молия Вазирлиги беради. Лицензия олиш учун корхона тегишли компетент органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Лицензия бериш тўғрисида ариза, унда фаолият тури, муддати кўрсатилади;

  • Корхонанинг натариусдан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги қарор ва бошқалар);

  • Давлат солиқ идорасида ҳисобга олинганлик тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

  • Бошқа талаб қилинган ҳужжатлар

Лицензия берилган муддатида кучга эга бўлади. Корхонанинг тугатилиши билан лицензия ўз кучини йўқотади.

Download 76.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling