Молиявий инвестицияларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи ва тавсифи акс эттирилган слайдлар
Молиявий инвестициялар – бу корхоналарнинг бошқа корхоналарга уларнинг қувватини ошириш ва бунинг эвазига келгусида ўзлари ҳам моддий наф кўриш, қўшимча даромад олиш мақсадида киритган маблағлари мажмуаси.
Молиявий инвестицияларни турли белгиларига қараб таснифлаш мумкин.
МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР
1.Узоқ муддатли
2.Қисқа муддатли
Муддатига кўра
1.Акционер жамиятларга
2.Шўъба корхоналарга
3.Қарам хўжалик жамиятларига
4.Чет эл капиталига эга
корхоналарга
5.Бошқа корхоналарга
Киритиш йўналишига кўра
1.Қимматли қоғозларга
2.Таъсис бадали сифатида
3.Қарз сифатида
4.Кредит сифатида
Кўринишига кўра
1.Узоқ муддатли активлар билан
2.Қисқа муддатли активлар билан
Киритилган активларни турига кўра
1.Қиймат усулида
2.Ҳиссали қатнашиш усулида
Киритиш усулига кўра
Молиявий инвестицияларни киритиш усуллари ва қийматини баҳолаш турлари акс эттирилган слайдлар
Молиявий инвестициялар икки усулда - қиймат усулида ва ҳиссали қатнашиш усулида киритилади. Ушбу иккита усул бир-биридан кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Қуйида уларнинг асосийларига тўхталамиз.
Қиймат усули. Ушбу усул киритилган молиявий инвестицияларнинг дастлабки жорий сотиб олиш ёки киритилиш қийматига олинадиган дивиденд кўринишидаги фойданинг таъсир ўтқазмаслик тамойилига асосланади. Киритилган инвестициялар учун ҳисобланган дивидендлар инвесторнинг даромади сифатида алоҳида тан олинади ва корхона фойдасига киритилади. Бир вақтнинг ўзида инвесторда дивидендларни келиб тушганига қадар улар бўйича дебиторлик қарзи вужудга келади. Дивидендларни нақд ва нақдсиз ёки бошқа активлар кўринишида келиб тушиши билан мавжуд бўлган дебиторлик қарзи ёпилади.
Демак, қиймат усулининг характерли хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |