Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар
Download 377.93 Kb.
|
жамиятлалида)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари.
- II боб. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати.
- III боб. Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. Хулоса ва таклифлар. Фойдаланилган адабиётлар .
- Иловалар. Талаба: Б-468 гуруҳ талабаси Суяров Жасур Собирович Раҳбар: “Ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисоби”
Мавзу: Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари (Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ мисолида). Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар ҳисоби ва аудитининг назарий асослари. 1.1. Мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари. 1.2. Инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари. II боб. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати. 2.1. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестицияларни ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати. 2.2. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестициялар аудитини ташкил қилишни амалий жиҳатлари. 2.3. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестицияларни таҳлили. III боб. Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. Хулоса ва таклифлар. Фойдаланилган адабиётлар . Иловалар. Талаба: Б-468 гуруҳ талабаси Суяров Жасур Собирович Раҳбар: “Ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти С.Р.Эгамбердиева Кириш Мавзунинг долзарблиги. Давлатимиз иқтисодиёти учун инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. Инвестициялар иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантиришни таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда кейинги йилларда инвестиция жараёнларининг фаоллашуви кузатилди. Бизга маълумки ҳар бир давлатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобланади. Барқарор иқтисодий ўсишга эришишда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, аҳоли турмуш даражасини яхшилашда чет эл инвестицияларининг роли каттадир. Мамлакатимизда бугунги кунда хорижий сармоядорлар учун қулай инвестиция муҳити барпо этилган ва бу қулайлик ўз самарасини бермоқда. Хорижий сармоядорларни жалб қилиш бир томондан янги технологияларни, бошқариш тажрибаси, билимларни ва мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминласа, бошқа томондан республиканинг бой ресурслари ва ишлаб чиқариш имкониятларининг жаҳон хўжалигига қўшилиш ҳисобига умумжаҳон иқтисодий имкониятларини кучайтиради. Бу борада муҳтарам Биринчи Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек «Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иктисодий тизимда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника технология билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатга бардошли махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш мумкин эмас». Жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсати юритиш энг муҳим омил ҳисобланади. Инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларнинг йилдан-йилга фаол иштирок этаётгани барчамизга алоҳида мамнуният бағишлайди. Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв ўзининг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида инвестицияларнинг нечоғлиқ аҳамииятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидагиларни таъкидлаб ўтди, “Иқтисодиётга 16,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга кўп инвестициялар йўналтирилди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга ўсди ва 3,7 миллиард доллардан ошиб кетди. Умумий қиймати 5,2 миллиард доллар бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш якунланди.”1 Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусияти маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда. Бозор шароитида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш кўп жихатдан унинг услубий асосларидан бири бўлган счетлар режаси, унинг тузилиши ва мазмунига боғликдир. Мамлакатимизда акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнида асосий омил бухгалтерия ҳисоби етказиб бераётган аниқ ва тўғри маълумотлар ҳисобланади. Инвестициялар ҳисоби ва аудитининг амалдаги тизими акциядорлик жамиятларида кўп жиҳатдан маълумотларни ўз вақтида олиш имконини бермайди. Бу албатта инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнига салбий таъсирини кўрсатади. Акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудити жараёнида кўплаб ечимини кутаётган муаммоларнинг мавжудлиги танланган мавзуни долзарблилигидан далолат беради. Download 377.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling