Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар
II боб. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да
Download 377.93 Kb.
|
жамиятлалида)
II боб. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да
инвестициялар ҳисоби ва аудитинининг ҳозирги ҳолати. 2.1. Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестицияларни ҳисобга олишнинг ҳозирги ҳолати. “Бешкент пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси (Давлат рақобат қўмитаси)нинг 1994 йил 13 бекабрдаги 717-сонли бўйруғига асосан ташкил этилган ва Қарши туманининг тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан руйхатга олинган бўлиб,Қаши тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” тамойили бўйича хизмат кўрсатиш “Ягона дарча”марказининг 2014 йил 13 октябрдаги 332 реестр тартиб рақамли таъсис ҳужжатларига 2016 йил 9 августда ўзгартиришлар киритган. Жамият Қашқадарё вилояти Қарши туман Қуйи Бешкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган.Жамият юридик шахс бўлиб, фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир. У қуйидаги фаолият ва хизмат кўрсатишнинг турларини амалга оширади: -пахта хом ашёсини белгиланган тартибда харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш; -пахта етиштириувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқлори конденцияли уруғлик чигитлар билан таъминлаш; -ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларини улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш; -қишлоқ хўжалиги, жумладан чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни сотиш. Жамият устав капитали 2 869 735 860 сўмни ташкил қилиб, ҳар бирининг номинал қиймати 2686 сўм бўлган 1 068 405 дона оддий акцияларга бўлинган. Жамият устав капиталини 15фоиз миқдорида захира фонди тузилган. Ҳар йили захира фонди миқдорига етгунга қадар фойдадан 5 фоиз ажратма ўтказилади. Жамиятнинг 2017 йил 1 январ ҳолатига узоқ муддатли инвестицияллари миқдори 168 277 минг сўмни ташкил этган. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд маблағлардан самарали фойдаланиш, корхона ихтиёридаги активларнинг самарадорлигини максимал даражада кўтариш асосий вазифа бўлиб ҳисобланади. Чунки маблағлардан самарали фойдаланиш корхона активлари унумдорлигини оширишда ва бу орқали максимал даражада фойда олишда муҳим аҳамият касб этади. Иқгисодиётни бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтказиш ва тармоқлар иқтисодини изчил ривожлантириш инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита боглиқдир. Бугунги кунда инвестицияларни бозор иқгисодиётига мослаштириш ва инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача ёндашишларни талаб этмоқда. Чунки хўжалик юритишнинг замонавий йўлини танлаш инвестицион сиесатни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Инвестицион сиёсатни амалга оширишда бозор муносабатларига мос дастурдан фойдаланиш, яъни инвестицион жараен қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб бериш, мамлакатда инвесторлар учун тўлақонли рақобатни таъминлаш; молиявий, моддий ва ақлий бойликларни бошқаришда батамом эркин ҳаракат қилиш ва шунга тенглаштирилган тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Инвестиция инглизча Investment сўзидан олинган бўлиб, сармоя қўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2-моддасига биноан, инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳукуқлар. Инвестицияларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги турлари мавжуд: -Реал инвестициялар; -Молиявий инвестициялар; -Интеллектуал инвестициялар. Download 377.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling