Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни
Download 377.93 Kb.
|
жамиятлалида)
- Bu sahifa navigatsiya:
- -ҳосилавий
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни туркумлаш ва баҳолаш
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни бухгалтерия хдообида ҳисобга олишни енгиллаштириш учун қуйидаги гуруҳларга ажратилади: -Қимматли қоғозлар; -Шўъба корхоналарига инвестициялар; -Қарам бирлашмаларга инвестициялар; -Қўшма корхоналарга инвестициялар; -Бошқа узоқ муддатли инвестициялар. Қимматли қогозлар узоқ муддатли инвестицияларнинг асосий қисмини ташкил этади. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қимматли қогозлар инвестициялар йўналтиришнинг асосий воситаси ҳисобланади. 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қогозлар ва фонд биржалари тўғрисида"ги қонунига мувофиқ "қимматли қогозлар - бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий хуқукларни ёки қарз муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир". Юқорида қайд этилган қонунга кўра, қимматли қогозларга: - акциялар; - облигациялар; -хазина мажбуриятлари; - депозит ва хазина сертификатлари; -векселлар; -ҳосилавий қимматли қогозлар киради. Акция (голландча actie сўзидан олинган бўлиб, қимматли қогоз деган маънони англатади) -бу акциядорлик жамиятининг устав фондига муайян ҳисса қўшганликдан гувохлик берувчи, унинг эгасига фойданинг бир қисмини олиш ва, одатда, ушбу жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қимматли қогоздир. Акция амал қилиш муддати чекланмаган қимматли қогоз бўлиб, у уни чиқарган акциядорлик жамияти амал қилиб турган вақт мобайнида муомалада бўлиши мумкин. Акциялар бўйича олинган даромад дивиденд (лотинча dividendus сўзидан олинган бўлиб, бўлишга тегишли деган маънони англатади) деб номланади. Дивиденд, одатда, акциядорлик жамиятининг фойдасига боглиқ бўлади. Агар компания ҳисобот йили натижаларига кўра фойдага эга бўлса, катта дивиденд тўлаш имконияти бўлади ва аксинча. Акциялар икки турга бўлинади: -оддий акциялар; -имтиёзли акциялар. Оддий акция акциядорлар йигилишида овоз бериш ҳуқуқини беради, олинадиган дивиденд микдори акциядорлик жамиятининг олган соф фойдасига боглиқ ва бошқа ҳеч нарса билан кафолатланмаган. Имтиёзли акциялар акциядорлар умумий йигилишида овоз бериш ҳуқуқини ва бу билан корхонани бошқаришда иш тирок этиш ҳуқуқини бермайди. Уларнинг имтиёзлилиги шундаки, хўжалик фаолияти натижаларидан қатъий назар кафолатланган даромадни олиш имкониятини, иккинчи томондан, акциядорлик жамияти тугатилган вақтда акциялар қийматини биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эга. Download 377.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling