Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Download 377.93 Kb.
|
жамиятлалида)
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
и.ф.н. доц. С.Қ.Махмудов, Андижон қишлоқ хўжалик институти Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида муҳим масалалардан бири бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиниши ва унинг асосида амалга ошириладиган аудиторлик текширувлари учун тегишли шароитларни яратишдан иборатдир. Айниқса қимматли қоғозларни ҳисобини ташкил қилишда тегишли халқаро стандартлар асосида ташкил қилиниши муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 сетябрда қабул қилинган ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорининг келгусидаги ривожланиши бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ягона Қонунини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 июлда қабул қилинган ЎРҚ-163-сонли "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни қимматли қоғозлар бозоридаги ислоҳотлар янги босқичини бошлаб берди. Мазкур Қонунга мувофиқ ушбу соҳадаги қонунчилик базасини такомиллаштириш қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг асоси бўлиб ҳисобланиши алоҳида белгилаб ўтилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, ушбу Қонуннинг амалиётга тадбиқ этилиши бир вақтнинг ўзида қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятнинг бир нечта қисимларини қўшиб олиб бориш билан бир қаторда, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг мақсадли фаолиятлари самарадорлигини оширишни назарда тутувчи профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришдаги мавжуд чекловларни ҳам бартараф этиш имкониятларини беради. Шу муносабат билан қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 9 январдаги 2009-02-сонли буйруғига кўра қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисидаги Низом тасдиқланди (2009 йил 5 февраль, рўйхат рақами 1895). Юқорида кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тартиби ва бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ўрнатилади. Ушбу Низом қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бевосита амалга оширувчи профессионал иштирокчиларга нисбатан қўлланилади. Муддатига қараб молиявий қўйилмалар қисқа муддатли (бир йилгача муддатга қўйилган) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга қўйилган) бўлади. Бундан ташқари молиявий қўйилмаларни у ёки бу категорияга ўтказиш қимматли қоғозларни сотиб олиш мақсадига боғлиқ. Масалан, бир йил ичида ундан фойда олиш ва қайтадан сотиш мақсадида сотиб олинган, қайтариш муддати бир йилдан ортиқ бўлган акция ёки облигациялар қисқа муддатли қўйилмаларга киради. Қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудити масаласи долзарб мавзу бўлиб, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида муҳим аҳамиятга эгадир. Шу нуқтаи назардан ушбу масала бўйича кўплаб илмий ишлар бажарилган бўлиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида молиявий инсртументларни ҳисобга олиш ва унинг аудитини ташкил этиш масалалари батафсил ёритилганлигини ва унинг айрим масалалари бўйича илмий ишлар бажарилганлигини кўришимиз мумкин. Шу жумладан Исроилов Б.И. томонидан10 акциядорлик жамиятларида ҳисоб сиёсатининг концептуал асослари, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига салбий таъсир қиладиган дебиторлик қарзлари ва уларни камайтириш, акциядорлик жамиятларида асосий воситалар, хусусий капитал, харажатлар ва молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, акцияларнинг фонд биржалари ва депозитарийларидаги ҳисобининг хусусиятлари, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлили, омилли таҳлил ва унинг натижасида мавжуд ички имкониятларни аниқлаш йўллари кўрсатиб берилган. Махмудов С.Қ томонидан11 акциядорлик жамиятларидаги мол етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятларни баҳолаш, уларни счётлар режасида акс эттириш, мажбуриятлар устидан назоратни амалга ошириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш, облигациялар ҳисоби,мажбуриятларни баҳолаш ва уларни таҳлили каби масалалар ёритилган. Бундан ташқари ушбу масалалар бўйича Муйдинов Б.Н. томонидан12 акциядорлик жамиятларида маблағ жалб қилиш мақсадида банк кредитларидан фойдаланиш жараёнинингҳисоби ва аудитини такомиллаштириш, асосий эътибор банк олинадиган кредитларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва уларни аудитини такомиллаштириш масалаларига қаратилган бўлиб, уларни счётларда акс эттириш, молиявий ҳисоботларда кўрсатилиши ва унинг аудитини такомиллаштириш масалаларига қаратилган. Бундан ташқари бевосита қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисоби ва аудити масаласига У.У. Костаев томонидан13 акциядорлик жамиятларида молиявий натижаларнинг ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш, шунингдек дивиденд ҳисоби борасидаги вужудга келган муаммоларни ечиш учун акциянинг математик қиймати кўрсаткичини киритиш ва уни ҳисобда акс эттириш, акциядорлик жамиятларида соф фойда кўрсаткичи ва уни тақсимлаш билан боғлиқ активлар ҳаракатини ҳисобда акс эттириш ва фойда хажмини ошириш имкониятини берадиган таҳлил қилиш йўналишларини очиб бериш бўйича имлий иш қилинган ва унинг натижаси бўйича тегишли умумий активлар (капитал) миқдорини реал акс эттирадиган “акциянинг математик қиймати” кўрсаткичининг ишлаш механизми ва миқдори ўзгаришини ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилган. Бевосита қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисоби ва таҳлили масалалари Пардаев Б.Х. томонидан14 ёзилган номзодлик диссертациясида берилган бўлиб, унда қуйидаги масалаларнинг ечими топилган: -қимматли қоғозлар ҳисоби ва таҳлилининг услубий ва ташкилий жиҳатларини такомиллаштириш масалалари ишлаб чиқилган; -қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларни ҳисобга олишнинг счётлар режасида акс эттириш тартиби ишлаб чиқилган; -молиявий ҳисобот шаклларини такомиллаштириш таклифлари берилган; -қимматли қоғозларни иқтисодий таҳлил қилишнинг усул ва услубларини такомиллаштириш таклифлари берилган. Лекин ушбу ишларда қимматли қоғозларни ҳисоби, таҳлили ва аудит яхлит тарзда ишлаб чиқилмаган ва ушбу масалаларни яхлит ҳолда ўрганиш зарурияти бўлганлиги ва охирги йиллардаги жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг асосий сабабларидан бири қимматли қоғозлар бозоридаги айрим муаммоларнинг мавжудлиги сабаб бўлганлиги учун ушбу масалалар ечимини топиш зарурияти пайдо бўлди. Шу нуқтаи назарда халқаро талаблар асосида молиявий инструментларни тан олиш, унинг ҳисобини ташкил этиш бўйича илмий изланиш зарурияти вужудга келди. Молиявий инструментларни бухгалтерия ҳисобида хужжатлаштириш ва тегишли регистрларда акс эттириш масаласи бўйича иқтисодчи олимлар томонидан қуйидагича фикр билдирилган: “Молиявий қўйилмалар содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб олинган акциялар, турли сертификатлар, облигациялар, амалга оширилган қўйилмалар суммасига берилган гувоҳномалар, қарз бериш бўйича шартномалар ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектнинг амалга оширган қўйилмаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари олинмаган молиявий қўйилмалар маблағлари алоҳида ҳисобга олинади. Қимматли қоғозлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга облигациялар ва берилган қарзларни қайтарилганини тасдиқловчи олди – сотди далолатномаси, тўлов топшириқлари киради”15. Улар бухгалтерия ҳисобида 5800-"Қисқа муддатли инвестициялар" баланс ҳисобварағининг оборот маблағлар сифатида қуйидаги тарзда акс эттирилади: -облигациялар, давлат ва маҳаллий қарз (заём)лар, турли хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг шунга ўхшаш қимматли қоғозларини олишга оид қисқа муддатли харажатлар ҳаракати ва қолдиқлар; -банкнинг депозит счётларига ёки ўзга хил айни ўхшаш қўйилмаларга жалб қилинган пул маблағларининг ҳаракати ва қолдиқлари; -жисмоний ва юридик шахсларга берилган қисқа муддатли пул ва ўзга хил қарз(заем)ларнинг ҳаракати. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар - бу узоқ муомала муддатига эга (12 ойдан ортиқ) активларнинг сотиб олинишига оид қўйилмалар (инвестициялар)дир. Улар бухгалтерия ҳисобида 0600 - "узоқ муддатли молиявий инвестициялар" баланс ҳисобварағида узоқ муддатли активлар сифатида, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади: - бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларига ва бошқа субьектларнинг, шу жумладан шуьба субьектларнинг устав капиталларига оид узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати; - давлат ва маҳаллий қарз (заём)лар облигациялар, сертификат ва тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмаларининг шунга ўхшаш қимматли қоғозларига оид узоқ муддатли инвестициялар; - субьектларга, ўзга хил тадбиркорлик тузилмаларига берилган узоқ муддатли ва бошқа қарз (заём)ларга оид қарзлар ҳаракати ва қолдиқлари. Ўзбекистон Республикасида бозор элементларининг ривожланиши асосий йўналишлар бўйича белгилаб олинган ҳамда шу йўл билан оғишмай амалга ошириб борилмоқда. Ҳозирги кунда иқтисодиётда фойдаланилмаётган айланма маблағларини айланишга жалб этиш ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш давр талаби бўлиб ҳисобланади. Бизнинг республикамизда қимматли қоғозларнинг ривожланиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорлар ва йўриқномалар ҳамда Марказий банк томонидан чиқарилган низомларда ўз аксини топган. Қимматли қоғозларни ривожлантириш учун фонд биражалари ташкил топган. Молиявий инвестициялар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига кўра, IAS №32- “Молиявий инструментлар-маълумотларни тақдим қилиш”, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари №12 “Молиявий инвестициялар ҳисоби” номли стандартлар асосида ташкил қилинади16. Уларни ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти № 21 “Бухгалтерия ҳисобини счётлар режаси” асосида қуйидаги баланс счетларидан фойдаланиш тавсия қилинган: 0610 «Қимматли қоғозлар», 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0640 «Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар», 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар», 5810 «Қимматли қоғозлар», 5820 «Берилган қисқа муддатли кредитлар», 5890 «Бошқа жорий инвестициялар»17 . Лекин Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонунга кўра,18 акциялар, облигациялар, ғазна мажбуриятлари, депозит сертификатлари, қимматли қоғозлар ҳосилалари ва векселлар каби турлари тўғрисида хам тўхталиб ўтилган. Демак, ушбу қимматли қоғозларни хам ҳисобга олиш зарурияти пайдо бўлади. Шу сабабли бизнинг фикримизча, уларни алоҳида ҳисобга олиш учун 0610 счётда қўшимча қуйидаги счётларни очиш лозим деб ўйлаймиз. 0611- «Депозит сертификати»; 0612- «Корпоратив облигациялар»; 0613- «Эмиссиявий қимматли қоғозлар»; 0614- «Ғазна мажбуриятлари» ; 0615- «Қимматли қоғозлар ҳосилалари»; 0616- «Векселлар» номли счётларда ушбу қимматли қоғозларни алоҳида ҳисобини ташкил қилиш, уларнинг турлари ва эмитентларнинг номлари бўйича аналитик счётлар очиб юритиш зарур. Бундан ташқари ушбу қимматли қоғозлар қисқа муддатли, яъни 1 йилгача бўлса, уларни ҳисобини 5810 «Қимматли қоғозлар» счёти бўйича шу тартиб бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш зарур деб ўйлаймиз. Шундай қилиб, ушбу таклифлар қимматли қоғозларни бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш имконини беради ва уларни тегишли счетлар акс эттириш учун шароит яратади. 1 Ш.М.Мирзиеёв «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак» Халқ сўзи .2017 йил 16 январ № 11(6705) 2 Ш.М.Мирзиеёв «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак» Халқ сўзи .2017 йил 16 январ № 11(6705) 3 Karimov A.A. va boshqalar. Buxgalteriya hisobi. -T.: Sharq, 2004 y. 210 -bet. 4Шарп У., Александер Г., Бейли Дж. Инвестиции: Пер. с англ.- М.: ИНФРА- М, 1997. 5Pardayev M.K. “Loyihaviy tahlil”. Ma’ruza matni.SamDU 2001y. 6 12-sonli "Moliyaviy investisiyalar hisobi" nomli Buxgalteriya hisobi milliy standartining 6-bandi. 7 12-sonli "Moliyaviy investisiyalar hisobi" nomli Buxgalteriya hisobi milliy standartining 10-12-bandlari. 1+ 8 О.Бобожонов, К.Жуманиёзов. Молиявий ҳисобот. Дарслик -Т.:2002 й. 9 Тулаходжаева М Муаллифлар жамоаси: «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. 10Исроилов Б.И. Акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш. (Савдо акциядорлик жамиятлари мисолида). И.ф.н.илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 1999. 23б. 11Махмудов С.Қ. Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш (Ип-йигирув корхоналари мисолида). И.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2006. 22б. 12Муйдинов Б.Н. Акционерлик жамиятларида банк кредитлари бўйича операциялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2002. 22б. 13Костаев У.У. Акциядорлик жамиятларида молиявий натижаларнинг ҳисоби ва таҳлили (“Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси тизимидаги акциядорлик жамиятлари мисолида). ). И.ф.н. илмийдаражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2002. 22б. 14Пардаев Б.Х. Қимматли қоғозлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 2003. 22б. 15Ибрагимов А.К, Очилов И. , Кузиев И., Ризаев Н. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. ўқув қўлланма.Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2008. 476б 16 Международные стандарты финансовой отчетности. 2011. Москва. Аскери, 2012. -1213с. 17 Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан. НСБУ №21. Ташкент: «NORMA», 2009. -240с. С.42, 141. 18Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонуни .//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008й. 29-30 сон, 278-модда. Download 377.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling