Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Download 377.93 Kb.
bet14/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
жамиятлалида)

тўлиқлиги - барча молиявий инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши, ҳисобга олинмай қолган молиявий инвестициялар йўқлиги;
корхона томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар ва берилган қарзларнинг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши;
молиявий инвестициялар ҳисобга олинадиган синтетик счётлар қолдиғи ва оборотларининг тегишли аналитик ҳисоб счётлари қолдиқ ва оборотларига мос келиши;
счётлар бўйича қолдиқ ва оборотларнинг бухгалтерия ҳисоби регистрларидан Бош дафтарга ва бухгалтерия ҳисоботларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши;
молиявий инвестициялар кирими ва ҳисобдан чиқарилиш фактларининг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилиши;
молиявий инвестициялар ҳаракатига доир барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши;
мавжудлиги - барча молиявий инвестициялар кархона учун аҳамиятли бўлиб, баланс тузиш санасига мавжуд ва келажакда даромад келтиради;
молиявий инвестициялар мавжудлиги белгиланган тартибда ўтказилган инвентаризасия ва зарур дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқланган;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар - корхона молиявий инвестициялар учун тегишли ҳуқуқларга эга ва ушбу ҳуқуқдар билан боғлиқ хавф-хатар учун масъулдир:
бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий инвестициялар (қимматли қоғозлар ва берилган қарзлар) корхонага қонун асосида тегишлидир;
бухгалтерия балансида акс эттирилган қимматли қоғозлар корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлиб, тегишли ҳуқуқ талабларига мос шартномани амалга ошириш натижасида олган ҳамда корхона қимматли қоғозлар олинганлигини тасдиқдовчи барча зарур гувоҳликларга эга;
бухгалтерия ҳисоби счётларидаги барча ёзувлар амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган. Исботловчи ва дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилган;
молиявий инвестицияларга доир барча муомалалар амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган муносабатлар шароитидан келиб чиқади;
молиявий инвестициялар билан боғлиқ муомалаларни амалга ошириш белгиланган тартибда ваколатли шахслар томонидан рухсат этилганлиги;
баҳолашлар - моливий инвестициялар (қимматли қоғозлар) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳоланган;
чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўмда баҳолаш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ўтказилган;
қимматли қоғозларни сотиб олиш усулига кўра уларнинг ҳақиқий қиймати меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилган;
қимматли қоғозлар қиймати бухгалтерия ҳисоботига киритиш учун меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва тўғри ҳисоблаб чиқарилган (бозор баҳоси пасайишини ҳисобга олган ҳолда);
қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушум бухгалтерия ҳисобида дастлабки ҳужжатлардаги маълумотларга мос баҳода акс эттирилган;
аниқлиги - молиявий инвестицияларга доир харажатлар бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинган, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари синтетик ҳисоб регистрларидаги ёзувларга мос келади:
дастлабки ҳужжатларда, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, маълумотларни бухгалтерия ҳисоботларига ўтказишда кўрсаткичларнинг арифметик аниқлигига риоя қилинган;
чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг сўмдаги қийматини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан белгиланган ва муомала содир бўлган кунда амалда бўлган чет эл валютаси курсидан фойдаланилган; бухгалтерия ҳисоботида ҳақиқий маълумотлар асосида аниқланган молиявий натижалар акс эттирилганлиги;

Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling