Amaliy topshiriq Мавзу: OpenPuff дастуридан фойдаланилган ҳолда маълумотларни яшириш


Download 1.79 Mb.
bet1/2
Sana31.10.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1735942
  1   2
Bog'liq
Amaliy topshiriq (1)


Amaliy topshiriq
Мавзу: OpenPuff дастуридан фойдаланилган ҳолда маълумотларни яшириш
Ишдан мақсад: OpenPuff дастуридан фойдаланилган ҳолда расм контентга матн маълумотларни яшириш.
Назарий қисм. Ушбу стегонографик илова Microsoft Windows ОТ учун мос бўлиб, Cosimo Oliboni томонидан яритилган. Унинг охирги версияси OpenPuff v4.00 саналади. Ушбу дастур қуйидаги форматларни қўллаб қувватлайди:

  • Расм, Bmp, Jpg, Png, Tga;

  • Аудио, Aiff, Mp3, Wav;

  • Видео, 3gp, Mp4, Mpeg I, Mpeg II, Vob;

  • Flash-Adobe, Flv, Pdf, Swf.

Дастурнинг умумий кўриниши қуйидагича:

9.1 – расм. OpenPuff дастурининг асосий ойнаси
Ушбу дастурий восита юқоридаги расмда келтирилгани каби иккита қисмдан иборат:

  • Watermarking белгиларни қўйиш;

  • Стегонография амалларини бажариш.

Watermarking белгиларни қўйиш (Volatile marking & Carrier clean up). Дастурнинг бу қисмида контентга watermarking белгиси бириктирилиб, белги кўринмас ҳолда бўлади. Яширинилган белгини ушбу дастурдан фойдаланган ҳолда олиб ташлаш, аниқлаш мумкин бўлиб, ҳеч қандай парол талаб этмайди.
Стегонография амалларини бажариш (Steganography). Дастурнинг бу қисмида контентга маълумотлар криптографик, кодлаш амалларидан фойдаланилган ҳолда махфий калит асосида яширинилади. Белгини аниқлаш эса фақат калитни билган шахсгагина тегишли бўлади.
Маълумотни контентга бириктиришдан олдин қуйидаги тўрт босқичдаги хавфсизлик амаллари бажарилади:

  • Биринчи қатлам. Мулти криптография. Бу босқичда 16 та замонавий шифрлаш алгоритмларидан биридан фойдаланилган ҳолда иккита 256-битли калитдан фойдаланилган ҳолда шифрлаш;

  • Иккинчи қатлам. Тасодифий сонларга асосланган скрембрлаш. 256-битли калит орқали ҳосил қилинган сонлар кетма-кетлиги билан шифрланган маълумотни алмаштириш.

  • Учунчи босқич. Тасодифий сонларга асосланган шовқин қўшиш. Скрембрланган маълумот шовқин маълумот билан аралаштирилади.

  • Тўртинчи босчич. Чизиқсиз кодлаш. Чизиқсиз функциядан фойдаланилган ҳолда маълумотни кодлаш.


9.2 – расм. Дастур архитектураси

9.3 – расм. Маълумотни яшириш

9.4 – расм. Маълумотга шовқин қўшиш
Маълумотга турли миқдорларда шовқин қўшиш имкони мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори ва номланиши қуйидаги жадвалда келтирилган:


Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling