Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар
Download 377.93 Kb.
|
жамиятлалида)
Опцион (лотинча орtiо сўзидан олинган бўлиб, танлов деган маънони англатади) – бу битимда иштирок этаётган томонларнинг бирига қимматли қогозлар маълум бир миқдорини муайян вақт мобайнида белгиланган нархда сотиб олиш ёки контрагентга сотиш ҳуқуқини берувчи шартномадир.
Контрагент эса, мукофот эвазига ушбу ҳуқуқни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Варрант (немисча Warrant сўзидан) – бу унинг эгаси маълум муддат давомида ёки маълум бир кунда варрантлар эмитенти томонидан дастлабки чиқарилган қимматли қогозларни харид қилиш ҳуқуқини олганлиги тасдиқдовчи ҳужжат. Фьючерс (инглизча future сўзидан олинган бўлиб, келажак маъносини англатади) келишилган миқдордаги қимматликларни маълум вақт мобайнида битим тузиш вақтида белгиланган нархда етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни ўзида намоён қилади. Республикамиз амалиётида узоқ муддатли молиявий инвестицияларни йўналтиришнинг асосий воситаси акциядорлик жамиятларининг қимматли қогозларини харид қилиш ҳисобланмоқда. Корхонанинг шўъба корхоналар, қўшма корхоналар ва қарам бирлашмаларга инвестициялари мавжудлиги уларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида туркумларга ажратишни тақозо этади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг баҳоланиши "Молиявий инвестициялар ҳисоби" номли 12-сон БҲМАга асосланади. Харид қилиниши чогида молиявий инвестициялар брокерлик хизматларига оид тўловлар, божлар, банк хизматига оид тўлов ва бошқа харажатлар каби харид қилишга оид харажатлар билан биргаликда харид қилиш қиймати бўйича баҳоланади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг акциялар ёки бошқа қимматли қогозлар эмиссияси йўли билан қисман ёки тўлиқ харид қилиниши чогида уларнинг номинал қиймати эмас, балки қимматли қогозлар бозоридаги сотиш қиймати харид қилиш қиймати бўлиб ҳисобланади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг алмашлаш ёки бошқа активга қисман алмаштириш йўли билан харид қилишда харид қиймати бериластган активнинг бозор қийматига асосланган ҳолда аниқланади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг ўз ичига фоизлар улушини, ҳисобланган дивидендларни уларни сотиб олиш вақтигача бўлган давр учун бўлган қиймат бўйича сотиб олиниши харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар суммаси чиқариб ташланган ҳолда харид қилиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Агар узоқ муддатли молиявий инвестициялар харид қилиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлар билан бирга сотиладиган бўлса, у ҳолда уларнинг фоизларни тўлаш куни билан тўғри келмайдиган кунларда сотиб олиниши чогида харидор билан сотувчи ўзаро тегишли суммани бўлашиб олишлари керак. Харидор сотувчига инвестициялар қиймати билан бир қаторда уларнинг сўнгги тўлови амалга оширилган вақтдан бошлаб ўтган давр учун тўланиши лозим бўлган фоизларни тўлайди. Фоизларни тўлашнинг навбатдаги муддати келган вақтда харидор уларни тўлиқ, жами давр учун олади. Қарзга оид қимматли қогозларга инвестицияларнинг харид қилиш қиймати билан сўндириш қиймати ўртасидаги фарқ (дисконт еки харид қилиш чогидаги мукофот) одатда инвестор томонидан қимматли қогозни харид қилиш вақгидан бошлаб сўндириш вақтигача ҳисобдан чиқарилади, яъни амортизация қилинади. Хўжалик юритувчи субъектлар узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қуйидаги баҳоларда ҳисобга олиб боради: -харид баҳосида; -қайта баҳолашни ҳисобга олган қийматда; -қимматли қогозлар портфели асосида аниқланадиган харид ва жорий қийматлар юзасидан энг кам баҳолашда. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолашни амалга ошириш учун қайта баҳолашлар даврийлиги аниқлаб олиниши зарур. Бунда қайта баҳолашнинг якка тартибдаги усули қўлланилади. Қайта баҳолаш натижасида узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг ошиб кетиши 8510- "Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағида, камайиши эса қўшимча баҳолаш чегарасида резерв капиталининг камайтирилиши ёки аввалги қўшимча баҳолашдан ошган суммада-харажат сифатида ҳисобга олинади. Агар узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг қайта баҳоланиши натижасида дастлаб камайиш, кейин эса кўпайиш юз берган бўлеа, у ҳолда узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг аввалги камайшд суммаси қайта тикланиши лозим бўлади. Тикланиши лозим бўлган сумма қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ даромад ёки тақсимланмаган фойдага киритилади. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар ўз қийматининг бир қисмини йўқотган ҳолларда (яъни, инвестициялар баҳосининг пасайиш жараёни юз берганида) уларнинг баланс қиймати қайта кўриб чиқилиши керак. Download 377.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling