Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Download 377.93 Kb.
bet8/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
жамиятлалида)

Облигация (лотинча obligatio сўзидан олинган бўлиб, мажбурият маъносини англатади) — бу унинг эгаси қарз берганлигидан гувохлик берувчи, унга ушбу қимматли қогознинг номинал қийматини унда кўрсатилган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қогоздир.
Облигация - бу бир шахснинг (инвесторнинг) бошқа бир шахсга(эмитентга) маблағларни вақтинчалик фойдаланиш учун берганлиги ҳақидаги гувоҳномадир.
Облигациялардан олинадиган даромад фоиз кўринишида бўлади.
Хазина мажбуриятлари - бу уларнинг эгалари томонидан бюджетга пул маблағларини берганликларини тасдиқловчи ҳамда ушбу қимматли қогозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи давлат қимматли қогозларидир. Улар жисмоний шахслар учун чиқариладиган қимматли қогозлардир.
Депозит сертификатлари (инглизча certifikate of deposit) --бу пул маблағларини омонатга қўйилганлиги тўғрисида, омонатчига белгиланган муддат тугагандан сўнг депозит суммаси ва унга тегишли фоизларни олиш ҳуқуқини берувчи кредит муассасасининг гувоҳномасидир. 1994 йилдан бошлаб депозит сертификатлари юридик шахслар учун 1 йилгача муддатга, жисмоний шахлар учун 3 йилгача муддатга чиқарила бошланди.
Вексел (немисча Wechsel сўзидан) – бу вексел берувчининг ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда кузда тутилган муддат келганда вексел эгасига маълум миқдордаги суммани тўлаш хақидаги сўзсиз мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қогоздир. Амалдаги қонунчиликка кўра, векселлар корхона ва ташкилотлар томонидан аниқ савдо битими асосида ёзилиши мумкин.
Ҳосилавий кимматли қогозлар - бу шартномалар бўлиб, улар бўйича бир томон қимматли қогозларнинг маълум бир миқдорини маълум муддатда келишилган нархда сотиб олиш ёхуд сотиш ҳуқуқи ёки мажбуриятини олади.
Уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-опцион;
-варрант;
-фьючерс.

Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling