Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Download 377.93 Kb.
bet6/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
жамиятлалида)

Реал инвестициялар — бу корхона асосий воситаларини вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўйиладиган инвестициялардир. Бухгалтерия ҳисобида бу турдаги инвестициялар капитал қўйилмалар сифатида эътироф этилади.
Молиявий инвестициялар — даромад олиш (худди фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақи сингари) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақсадида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир.
Интеллектуал инвестициялар – бу корхонанинг интеллектуал бойликларни харид қилишга сарфлаган маблағларидир. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий инвестициялар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Молиявий инвестициялар юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрида мавжуд бўлган бўш пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Молиявий инвестициялар муддатига кўра қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлади.
Узоқ муддатли молиявий инвестициялар – бу узоқ муомала муддатига эга (12 ойдан ортиқ) активларнинг сотиб олинишига оид инвестициялардир.
Қисқа муддатли молиявий инвестициялар -- ўзида муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган, енгил сотиладиган молиявий активларнинг харид қилинишига оид инвестициялардир.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардир:
-узоқ муддатли молиявий инвестицияларни ва улар бўйича олинган даромадларни ўз вақгида ва тўғри аниқлаш;
-узоқ муддатли молиявий инвестициялар учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;
-узоқ муддатли молиявий инвестииияларни ҳисобга олишда БҲМАларини кенг қўллаш;
-узоқ муддатли молиявий инвестициялардан олинган даромадларнинг корхона молиявий натижаларида акс эттирилишини таъминлаш;
-узоқ муддатли молиявий инвестициялардан олинган даромадлардан бюджетга тегишли қисмини амалдаги меъерий ҳужжатларга, Солиқ Кодексининг талабига мувофиқ тўғри ҳисоблашни ташкил қилиш, бюджетга тегишли қисмини ўз вақтида ўтказишни таъминлаш;
-узоқ муддатли молиявий инвестициялар ҳисобига келиб тушган маблағлардан корхонани кенгайтириш, ривожлантириш ва корхона жамоаси эҳтиёжи учун ишлатишни таъминлаш.

Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling