Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Узоқ муддатли молиявий инвертицияларга доир


Download 377.93 Kb.
bet10/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
жамиятлалида)

Узоқ муддатли молиявий инвертицияларга доир муомалаларни буҳгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш
Узоқ муддатли молиявий инвертицияларга доир муомалаларни буҳгалтерия ҳисобида акс этгариш учун ҳисобварақпар режасида қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0610—"Кимматпи қогозлар";
0620—"Шўьба корхоналарга инвестициялар";
0630—"Карам бирлашмаларга инвестициялар";
0640—"Қўшма корхонадарга инвесгицйялар";
0690—"Бошқа узрқ Муда;атли инвестициялар".
0610—"Қимматли қогозлар" ҳисобварағида акционерлик жамиятларининг акциялари, фоизли облигациялари ва бошқа қимматли қогозлари (опцион, фьючерс ва бошқалари)га узоқ муддатли молиявий инвестацияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати акс эттирилади.
0620— "Шўъба корхоналарга инвестициялар",
0630-"Қарам бирлашмаларга инвестициялар",
0640—"Қўшма корхоналарга инвестициялар" ҳисобварақларида мос равишда шўъба, қарам ва қўшма корхоналарга инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати акс эттирилади.
0690—"Бошқа узоқ муддатли инвестициялар" ҳисобварағида келажакда молиявий даромад олиш мақсадида корхонанинг давлат корхонасига, хайрия ёки экологик ташкилотларга инвестицияларнинг мавжудлиги ҳисобга олиб борилади. Бу ҳисобварақпар актив бўлиб, дебетдаги қолдиқлар ҳар ойнинг бошига корхона томонидан сотиб олинган қимматли қогозлар қийматини ифодалайди. Дебет томонидаги обороти ой давомида сотиб олинган қимматли қогозлар қийматини, инвестиция учун сарфланган маблағлар миқдорини, кредит томонидага оборотлар ҳисобдан чиқарилган, сотиб юборилган, қайтариб берилган қимматли қогозлар қийматини ёки инвестицияларнинг узилишини акс эттиради.
Молиявий инвестицияларнинг таҳлилий ҳисоби кимматли қогозлар турлари ва инвестиция объектлари бўйича юритилади.
Мисол " компания сотиб олган акцияларнинг қиймати 500000 сўм, номинал қиймати эса 400000 сўм, ўзиш муддати 10 йил.
Акциялар бўйича ҳар йили 10 фоиз даромад олишга келишилган.
Акциялар сотиб олинганида:
Д-т 0610—"Қимматли қогозлар" -500000сўм ;
К-т 5110-Ҳисоб-китоб счёги" -500000сўм ;
Ҳар йили олинадиган даромаднинг ҳисобланиши:
(400000)500000x10/100=40000 сўм.
Сотиб олиш ва номинал қийматлар ўртасидаги фарқ:
500000-400000=100000сўм, демак, ҳар йилга 100000/ 10=10000 сўм.
Йиллик даромад ҳамда акцияни сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ: 40000-10000=30000сўм.
Йил охирида олинган даромад ва тафовутлар қуйидагича ҳисобга олинади:
♦ сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фаркка:
Д-т 4840-"Олинадиган дивидендлар" -10000 сўм;
К-т 0610-"Кимматли қогозлар" - 10000 сўм;
♦ йиллик даромад ҳамда акцияни сотиб олиш ва номинал қийматлари фарқи орасидаги тафовут суммасига:
Д-т 4840-"Олинадиган дивидендлар" —30000 сўм;
К-т 9520—"Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" -30000сўм.
Ҳисоб-китоб счётига пул келиб тушганида:
Д-т 5110—"Ҳисоб-китоб счёти" — 40000 сўм;
К-т 4840—"Олинадиган дивидендлар" – 40000 сўм.
Агар қимматли қогознинг номинал қиймати уни сотиб олиш қийматидан кўп бўлса, ушбу қогоз бўйича даромад ҳисобланганида номинал ва сотиб олиш қийматлари орасидаги фаркнинг қисми хам ҳисобдан чиқарилади. Одатда, узоқ муддатли қимматли қогозлар купон (қирқиладиган купон) билан чиқарилади. Ушбу талонлар бўйича мунтазам равишда муомала даврида фоизлар тўланади. Бу ҳодда қимматли қогозларнинг номинал ва сотиб олиш қийматлари орасидага фарқ корхонага тегишли даромад ҳисобланганида ҳисобдан чиқарилади.
Мисол. Компания "Барака" ҳиссадорлик жамиятининг облигацияларини
500000 сўмга сотиб олди. Уларнинг номинал қиймати 400000 сўм. Облигациялар бўйича йиллик 20 фоиз даромад ҳар 6 ойда киркиладиган купон оркали берилиши мўлжалланган. Облигацияни сотиб олиш ва номинал қийматлари орасидага фарқ 500000—400000 = 100000 сўм. Муомала даври — 5 йил. Облигацияни сотиб олиш:
Д-т 0610—"Кимматди қогозлар" -500000 сўм;
К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счети" -500000 сўм.
Ярим йилдан кейин облигациялардан ойлик ставкасининг ярми миқдорида даромад ҳисобланди (400000x10/ 100)=40000 сўм:
Д-т 4840—"Олинадиган дивидендлар" -40000 сўм
К-т 9520—"Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" -40000 сўм.
Бир вақгаинг ўзида облигацияни сотиб олиш ва номинал қийматлари орасидаги фарқ амортизацияланади (100000/10)=10000 сўм:
Д-т 9610-"Фоизли кўринишдаги харажатлар" =10000 сўм;
К-т 0610-"Қимматли қогозлар" - 10000 сўм.
Бинобарин, 0610—"Кимматли қогозлар" ҳисобварағида ярим йилдан кейин (500000—10000)=490000 сўм, бир йилдан кейин (500000—20000)= 480000 сўм ҳисобга олинади.
Фараз қилайлик, бир йиддан кейин облигацияларнинг нархи биржада кескин пасайиб кетди. Шунга мувофик облигациялар пакети 550000 сўм деб баҳоланди. Демак, жорий даврга облигацияларнинг ҳақиқий қиймати ва баланс қиймати орасидаги фарқ (580000—550000)=30000 сўмни ташкил этади. Ҳисобот даври охирида ушбу муомалага қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9690-"Молиявий фаолиятдан бошқа харажатлар" — 30000 сўм;
К-т 0610-"Қимматли қогозлар" - 30000 сўм.
Қолган 4 йилга (йилда икки маротаба 2x4=8) облигация қиймати фарқини қайта кўриб чиқиши керак:
(550000—50С000)/8=6250 сўм.
Бир йилдан сўнг корхонада қуйидагича проводка берилади:
♦ облигациянинг ҳақиқий ва номинал қийматлари ора
сидаги фарқнинг амортизация суммасига:
Д-т 9610—"Фоизли кўринишдаги харажатлар" — 6250 сўм;
К-т 0610-"Қимматли қогозлар" - 6250 сўм.
♦ облигация бўйича ҳисобланган даромад суммасига:
Д-т 4840-"Олинадиган дивидедлар" -50000 сўм;
К-т 9520-"Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" -50000 сўм.
♦ даромад ҳисоб-китоб счётига олинганида:
Д-т 511-"Ҳисоб-китоб счёти"- 50000 сўм
К-т 4840-"Олинадиган дивидендлар" -50000 сўм.
Қимматли қогозлар мўлжалланган даромадни келтирмаган тақдирда ёки уни айнан келажакда сотиш учун олинган бўлса, улар бошқа ташкилотларга сотиб юборилади. Қимматли қогозларни сотишда 9220-"Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" ҳисобварағидан фойдаланилади. Агар қимматли қогозларни сотиш натижасида даромад олинса, ушбу ҳисобварақнинг дебети 9320—"Бошқа активларнинг реализация қилишдан ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда" ҳисобварағининг кредити билан, агар зарар кўрилган бўлса ҳисобварақнинг кредити 9430—"Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағининг дебети билан корреспонденцияда бўлади.
Мисол. "Доно" корхонаси аввал сотиб олган облигацияни бошқа корхонага сотди. Баланс қиймати-400000 сўм, сотиш қиймати - 300000 сўм. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берилади:
♦ облигацияни сотишдан тушган тушум:
Д-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" — 300000 сўм;
К-т 9220- "Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" - 300000 сўм.
♦ облигациянинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т9220-"Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" -400000 сўм;
К-т 0610— "Қимматли қогозлар" - 400000 сўм.
♦сотишдан олинган зарар (400000—300000)=100000 сўм:
Д-т 9430-"Бошқа операцион харажатлар" 100000 сўм;
К-т 9220-"Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши"-100000 сўм.
Шўъба, қўшма ва қарам корхоналарга маблағ сарфланганида, ушбу корхоналарга инвестициялар мавжудлигини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети асосий воситаларни, номоддий активларни, ишлаб чиқариш заҳираларини ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан ўзаро корреспонденцияда бўлади. Инвестицияларнинг узилишида эса уларни ҳисобга олиб борувчи ҳисобварақларнинг кредити пул маблағлари ва активларни ҳисобга олувчи бошқа ҳисобварақларнинг дебети билан ўзаро корреспонденцияда бўлиши мумкин.



Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling