Амалий машғулот №14 Намлик ва бегона аралашмаларни камайиш натижасида дон массасининг йўкотишини аниклаш
Download 26.87 Kb.
|
Амалий машғулот №14
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чанг қоракуя.
Амалий машғулот №14 Намлик ва бегона аралашмаларни камайиш натижасида дон массасининг йўкотишини аниклаш Асосий тушунча: Бегона ўсимлик уруғлари дон сифатини ѐмонлаштиради. Улар доннинг истеъмолбоп қийматини ўзларининг дағал қобиқлари ѐки ҳид ва мазаси билан пасайтирадилар. Ифлослантирувчи бегона аралашмалар орасида инсон саломатлиги учун зарарли бўлганлари ҳам мавжудки, улар дон сифатини бузибгина қолмай, балки уни истеъмол қилиш организм учун хавфлидир. Масалан бангидевона, ранг-баранг вязел,аччиқмия ва шунга ўхшаш бегона аралашмаларнинг кўпроқ миқдорда ун таркибида учраши маҳсулотни зарарли ҳолатга келтиради ва уни истеъмол қилиш ҳаѐт учун хавфлидир. Жавдар уни таркибида татар маржумаги учраса, бунда ун қорамтир тусга кириб қолади. Кўпгина бегона ўсимлик уруғларининг аралашмаси дон массаси намлигини ошириб, уни сақлаш жараѐнида анча қийинчиликларни юзага келтиради. Озиқ овқат ва емхашакка мўлжалланган турли экин донларига ўрнатилган бегона ўсимлик уруғларига қуйидагилар киради; рандак, судралувчи аччиқмия, сафара, тулкидум, ранг-баранг вязел, доннинг татар маржумаги, кўкмараз, кампирчопон, ѐввойи тариқ ва бангидевона. Шувоқ уруғи, ѐввойи сули, жавдар гулхани, печак маржумаги, дала печакгул уруғи ва вика кабилар ажралиши қийин бўлган ифласлантирувчи аралашмалар жумласидандир. Ун заводларида технологик жараѐни ташкил қилиш ва бошқариш қоидаларида кўрсатилишича, янчишга юборилаѐтган дондаги зарарли аралашмалар миқдори (кўкмаразни қўшган ҳолда) 0.05% дан ошмаслиги лозим. Чанг қоракуя. Доннинг чанг қоракуя билан зарарланганлигини дон массасига қараб аниқлаб бўлмайди. Сабаби, чанг қоракуя қаттиқ қоракуядан афзалроқ, ўсимлик гулини, бошоғини зарарлайди, бундай ўсимликдан споралар билан қопланган бошоқ ўқи қолади холос. Зарарланган бошоқ споралари буғдойнинг гуллаш даврида шамол ѐрдамида соғлом ўсимликларнинг гул тугунча тумшуғига жойлашиб олади ва у ерда ўсиб мицеллийлар ҳосил қилади. Мицеллийлар эса шаклланаѐтган дон ичига жойлашади. Зарарланган донни ташқи кўриниши ва анатомик тузилиши бўйича соғлом дондан ажратиш қийин, лекин микроскоп остидан замбуруғ муртагини кўриш мумкин. Касаллик экилган зарарланган дондан қоракуя билан зарарланган дон униб чиқади. а-қоракуяспоралари билан қопланганбошоқ ўқи;б-споралар жойлашган, гулаѐтган буғдой бошоғи;в-дон шаклланадиган гул тугунчасида ўсаѐтган спора;г-ичида қоракуя замбуруғлари ривожланаѐтган дон;д-дон ўқималаридаги замбуруғлари; е-қоракуя билан зарарланган ўсаѐтган буғдой дони;ж-қоракуя замбуруғчаси. Айрим бошқа ўсимликларда қоракуянинг бошқа турлари ҳам мавжуд. Масалан: жавдарда – поя қоракуя (стеблевая), маккажўхорида – кўпикли қоракуя (пузырчанная). Арпа қоракуянинг бир нечта тури билан зарарланиши мумкин. Кўпроқ қаттиқ ва чанг қоракуя учраб туради. Қоракуя билан зарарланишининг олдини олиш учун комплекс агротехник тадбирлар ўтказилиши, уруғлар экишдан аввал дориланиши бу хавфли касалликни камайтиради. Download 26.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling