Амалий машғулот №14 Намлик ва бегона аралашмаларни камайиш натижасида дон массасининг йўкотишини аниклаш


Download 26.87 Kb.
bet3/3
Sana12.03.2023
Hajmi26.87 Kb.
#1264488
1   2   3
Bog'liq
Амалий машғулот №14


Зарарли ва алоҳида ҳисобга олинадиган аралашмалар бир-биридан бўлак
равишда аниқланади. Зарарли аралашмаларга қуйидагилар киради:
қоракосов, нематода билан зарарланган донлар, мастак, ранг-баранг вязел,
судралувчи какра, сафара тулкидум, эшакмия, кампирчопон, арпа донидаги
тош қоракуя, жавдар ва сулида учрайдиган қаттиқ қоракуя, буғдой ва тариқ
донида учрайдиган ҳўл қоракуя. Алоҳида ҳисобга олинадиган аралашмалар таркибига қоракуяли дон, донник уруғи, ѐввойи саримсоқнинг илдизмеваси, металломагнит аралашмалар киради. Агар дон туркумини ташқи кузатув натижасида ѐки уни таҳлил қилганда зарарли аралашмалар топилса, уларнинг миқдори қўшимча ўлчанмада аниқланади. Қўшимча ўлчанма йирик ифлослантирувчи аралашмалардан тозаланган ўрта намунадан ажратиб олинади. Қуйида зарарли аралашмаларнинг миқдорини аниқлаш учун қўшимча ўлчанмаларнинг массалари келтирилган. Арпадаги қоракуяни аниқлаш учун 500 г; арпадан бошқа экин донларидаги, жумладан буғдой ва жавдар таркибидаги қоракуянинг миқдорини аниқлаш учун 200 г; мастак миқдорини аниқлаш учун 200 г; қолган зарарли аралашмалар миқдорини аниқлаш учун 500 г қўшимча ўлчанма ажратилади. Қўшимча ўлчанма қўл билан таҳлил қилинади. Ажратилган зарарли аралашмалар турлари бўйича алоҳида ўлчанади. Ҳар қайси турдаги зарарли аралашмалар миқдори (%) қуйидаги формула бўйича топилади: Бу ерда:ажратилган зарарли аралашманинг массаси, г; қўшимча ўлчанманинг массаси, г; Дон таркибида маьлум бўлган зарарли аралашмаларнинг тури ва миқдори дон ифлослантирувчи аралашмаларнинг умумий миқдори аниқланган пайтда кўрсатилади. Турдаги ҳар қайси экин дони учун стандартларда зарарли аралашмаларнинг йўл қўйиладиган миқдори турлар бўйича кўрсатилади.
Агар қўшимча ўлчанманинг таркибида кампирчопон уруғи топилса,
унинг миқдоридан қатьий назар бу дон туркуми зарарли аралашмаларга эга
деб ҳисобланади. Қоракуяли дон миқдорини аниқлаш Қоракуя билан зарарланган донлар зарарланиш даражаси бўйича икки
хил бўлади. Улар тўлиқ зарарланган дон ва тукларнинг ости зарарланган
донлардир. Аммо таҳлил қилиш пайтида ҳаммаси қоракуяли дон деб
умумлаштирилади. Ифлослантирувчи ва донли аралмалардан тозаланган ўрта намунадан 20г қўшимча ўлчанма ажратилади. Ундан лупа ѐрдамида қоракуяли донлар ажратиб олинади, ўлчанади ва уларнинг миқдори (%) аниқланади: = =5*мк мк- 20 г ўлчанмадаги қоракуяли донларнинг массаси,г.
Дондаги қашқарбеда уруғи ва ѐввойи саримсоқ илдизмевасининг
миқдорини аниқлаш Аниқ намоѐн бўладиган ифлослантирувчи ва донли аралашмаларни аниқлашда ўрта намунадаги қашқарбеда уруғи ва ѐввойи саримсоқ илдизмеваси ифлослантирувчи аралмалар таркибига киритилади. Бундан ташқари, у ѐки бу аралашмаларнинг миқдори 1 кг донга нисбатан донларда алоҳида кўрсатилади. Бунинг учун ўрта намунадан 500 г массада ўлчанма ажратиб олинади. Бу ўлчанма 1,7х20 мм ўлчамли ғалвирда (тахминан 100 г ли) бўлакларга бўлиб эланади. Сўнгра қўл билан эланма таркибидан қашқар беда уруғлари, қолдиқ таркибидан эса саримсоқ илдизмевалари териб олинади. Топилган уруғ ѐки саримсоқ илдизмеваларининг сони 2 гакўпайтирилади.
Download 26.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling