Туберкулез эпидемиологияси Умумий тушунча


Download 46.49 Kb.
bet1/6
Sana18.11.2023
Hajmi46.49 Kb.
#1784166
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.1-ТБни рив.тарихи ва этиологияси (1)




Туберкулез эпидемиологияси

Умумий тушунча. Туберкулез бўйича эпидемиологик ҳолатни баҳоловчи энг зарур кўрсатгичлар: инфицирланиш, касалланиш, (касалликнинг) тарқалиши ва ўлим кўрсаткичлари.
Инфицирланиш – умумий текширилувчиларга (поствакцинал аллергия истисно) нисбатан туберкулинга мусбат реакция берган текширилувчилар фоизи.
Касалланиш – йил давомида биринчи марта туберкулезнинг актив шакли аниқланганлар 100 000 аҳолига нисбатан.
(Касалликнинг) тарқалиши – йилнинг охиридаги туберкулезнинг актив шакли беморлар ҳисоби 100 000 аҳолига нисбатан.
Актив туберкулез беморлар сони ҳар йили биринчи марта аниқланаётганлар билан кўпаймоқда ва клиник соғайиш ва ўлим ҳисоби камаймоқда. Ўпка туберкулези касалларининг доимий ёки вақти-вақти билан бактерия ажратувчилари туберкулезнинг атроф муҳитга тарқалишига кўпроқ хавфли.


Ўлим – йил давомида туберкулездан ўлганлар сони 100 000 аҳолига нисбатан. Туберкулездан ўлим кўрсатгичи шу касалликни интеграл тарқалишини қайтаради, ҳамда оғир кечишини, аниқлаш сифатини, беморларни ташхислаш ва даволашни баҳолайди.
Йил давомида туберкулездан ўлганлар, умумий актив туберкулез беморлари сонига ҳисоби силдан ўлим кўрсатгичини белгилайди. Бактерия ажратувчи ўпка туберкулези беморлари даволанмаса 35-40% бир йил давомида ўлади, 70% 5-7 йил давомида ўлади.
Туберкулезнинг эпидемик зўрайишини чақирувчи ва ушлаб турувчи бир қанча шароитлар: туберкулез инфекцияси манбаи ва резервуари, юқиш йўлини бўлиши ва мойил одам.
Туберкулез инфекциясининг манбаи ва резервуари. Туберкулез инфекциясининг резервуари бўлиб, туберкулез беморлари ва СМБ билан инфицирланган одамлар, ҳайвонлар ва қушлар ҳисобланади. Резервуарларнинг актив қисми яъни бактерия ажратувчилар муҳим аҳамиятга эга.
Туберкулез инфекциясининг манбаи бўлиб, туберкулез билан оғриган одамлар ва ҳайвонлар. Резервуарларнинг актив қисми яъни бактерия ажратувчилар муҳим роль ўйнайди.
Эпидемиологик ҳолат учун кўплаб бактерия ажратувчи ўпка туберкулези беморлари кўпроқ хавфли. Битта шундай бемор сутка давомида балғами билан бир миллиарддан кўп СМБни ажратиши мумкин. Кам бактерия ажратувчилар, оддий микроскопик усулда СМБ аниқланмайди, фақат махсус усулда аниқланадиганларда атроф-муҳитни зарарлаш ҳавфи бир мунча кам.
Балғамида эмас, балки сийдиги ёки йиринг орқали СМБ ажратадиганлар ҳам нисбатан хавфли ҳисобланади. Аммо, бактерия ажратишни аниқ ташхиси ҳар доим ҳам юқори даражада етарли бўлмайди ва олинган материал ва лаборатория хизмати даражасига ҳам боғлиқ бўлган кўпгина ҳолатлар мавжуд. Туберкулез билан зарарланиш бактерия ажратмайдиган касаллардан ҳам келиб чиқиши мумкин.
Болаларда бактерия ажратиш кам кузатилади, шунинг учун улар туберкулезнинг тарқалишида хавфли манба бўлиб ҳисобланмайди.
Туберкулез билан оғриган ҳайвонлар одамларни туберкулез билан зарарлаши эпидемиологик жиҳатдан кам. Туберкулез билан оғрийдиган 50 хилдан ортиқ сут эмизувчилар аниқ. Одам учун туберкулез билан оғриган қор мол ва эчки ҳавфли саналади.
Инфекциянинг Mycobacterium bovis хили кўпинча одамга сут ва сут маҳсулотлари орқали, камроқ холларда зарарланган гўштни истемол қилганда ёки касалланган ҳайвон билан тўғридан-тўғри контактда бўлганда ўтади. Ит, мушук, қўй ва чўчқаларни туберкулез билан касалланиши одамлар учун эпидемиологик хавф туғдирмайди.

Download 46.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling