Туберкулез эпидемиологияси Умумий тушунча


Туберкулез эпидемиологияси


Download 46.49 Kb.
bet5/6
Sana18.11.2023
Hajmi46.49 Kb.
#1784166
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.1-ТБни рив.тарихи ва этиологияси (1)

Туберкулез эпидемиологияси.
Сил касаллиги билан хасталанган бемор, ҳайвон ва паррандалар силни тарқатувчи асосий манба ҳисобланади.
Бунда силнинг очиқ шакли билан хасталанган ва бир кеча-кундузда балғами билан жуда кўп миқцорда (миллиардлаб) сил микобактериясини ташқарига чиқариб турувчи беморлар эпидемиологик жиҳатдан жуда хавфли хинсобланади.
Бемор сил микобакгериясини пешоби, ахлати ёки яра йиринги орқали ажратгани такдирда ҳам силнинг юқиши ва тарқалиш хавфи кам бўлади.
Сут эмизувчилардан 50 хили ва 80 дан ортиқ парранда хиллари сил билан оғриши мумкинлиги аниқланган. Ҳайвонлардан одамзод учун энг хавфлиси асосан сигар ва эчкилардир. Улардан сил микобакгериялари одамга сут ёки сут маҳсулотлари орқали юқади, баъзида эса зарарланган гўштни истеъмол қилиш ёки ҳайвон билан мулоқатда бўлиш натижасида юқади. Ит, мушук, қўй ва чўчқа сили одамлар учун эпидемиологик жиҳатдан унча хавфли эмас.
XVI—XVII асрларда ҳар хил юқумли касалликларнинг кенг тарқалган бўлишига қарамай 20—30% ўлганларнинг сабабчиси сил касаллиги хисобланган. Ўша вақгларда вабо ёки терлама эпидемиясидан ҳалок бўлганларга нисбатан силдан ўлим топганлар сони кўп бўлган.
Ҳарбий хизматни ўтаётганлар ичида сиддан касалланиш ва ўлиш жуда кўп учраган. Бунга казарма шароитида санитария қоидаларига риоя қилолмай яшаш сабабчи бўлганлиги аниқ.
1870—1871 йиллардаги Франция — Пруссия жангида Франция 40000 кишини жангда йўқотган бўлса, фронт орқасида силдан вафот этганларнинг, сони 160000 кишини ташкил этган. Биринчи жаҳон уруши (1914—1917) дав-рида ҳам сиддан вафот этганларнинг сони ўқ ва снарядлардан вафот этганлар сонидан кўп бўлган, яъни рус армиясида ўлганлар 1,7 млн киши бўлса, шу давр ичида 2 млн киши силдан вафот этган. Ўша даврларда силнинг ўтиб кетган турлари билан касалланган беморларнинг ўртача умри 2 йилга яқин эди.
Бу рақамлар силнинг нақадар хавфли хасталик эканига яна бир ишорадир.
Қуйидаги статистик кўрсаткичлар сил бўйича эпидемиологик вазиятни аниқпашда қўлланилади: сил инфекцияси билан зарарланиш (юқиш), касалланиш, касалмандлик ва ўлим кўрсаткичлари.
Зарарланиш (касаллик юқиши) текширилган киши-ларга нисбатан туберкулин синамасига мусбат натижа берганлар сони % хисобида. Бунда вакцинациядан (эмлашдан) сўнгги реакция ҳисобга олинмайди. Касалланиш йил давомида 100000 аҳоли орасидан аниқланган силнинг фаол кўриниши билан оғриган беморлар сони. Касалмандлик йил охирида даволаш муассасалари (тубдиспансер) хисобида турган силнинг фаол кўриниши билан хасталанган беморлар сони 100000 аҳоли хдтсобидан. Ўлим кўрсаткичи — йил давомида сил касалидан ўлган беморлар сони, бу ҳам 100000 аҳоли ҳисобидан. Сил бўйича эпидемиологик вазият турли давлатларда, минтақаларда ҳар хил.
Бутун дунё соғлиқни сақлаш уюшмаси маълумотларига кўра (1982) ҳар йили 10 млн дан ортиқ киши силнинг очиқ кўриниши (сил микобактерияларининг топилиши билан тасдиқланган) билан касалланади, дунё бўйича 20 млн киши силнинг очиқ кўриниши билан хисобда туради. Ҳозирги вақгда сидцан ўлиш кўрсаткичи ўз аҳамиятини йўқотиб бормокда, аммо шуни айтиш керакки, ҳар йили силдан 3 млн киши ҳалок бўлмоқца. Демак, бошқа юқумли касалликлар ичида сил билан хасталаниш ва ўлиш биринчи ўринда қолмоқца.
Эпидемиологик вазиятни баҳолашда сил билан зарарланиш кўрсаткичи асосий аҳамиятга эга бўлиб, аҳоли орасида сил инфекцияси манбаининг кўплигини тасдиқлайди.

Download 46.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling