- 7-Маъруза
- Дон ва дон махсулотларининг сорбцион ва иссиклик физик хусусиятлари.
- Режа:
- 1.Дон уюмининг иссиклик физик хусусиятлари.
- 2.Ун ва ёрманинг физик хусусиятлари
Дон уюмининг иссиқлик физик хусусиятлари. - Дон уюмининг иссиқлик физик хусусиятлари.
- Ҳар бир дон ва дон уюми сақлаш объекти сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлган иссиқлик сиғими, иссиқ ўтказувчанлик, ҳарорат ўтказувчанлик ва иссиқ-намлик ўтказувчанлик каби қатор иссиқ-физик ҳамда масса алмашинув хусусиятларига эгадир. Бу хусусиятлар дон уюмида конвекция ва иссиқ ўтказувчанлик йўли билан келиб чиқадиган иссиқлик ва масса алмашинув каби мураккаб ҳосилаларни тавсифлайди.
- Дон уюмида иссиқ ўтказувчанлик донларнинг бевосита бир-бирига тегиб туриши натижасида юзага келади. Бунда иссиқлик энергияси бир дондан иккинчи донга осон узатилади. Конвекция эса суюқ ёки газ муҳитида кузатилади. Бунда иссиқлик моляр ёки молекуляр йўл билан (донлараро бўшлиқни эгаллаб турган ҳаводаги заррачалар) узатилади
Иссиқлик сиғими. Доннинг иссиқлик сиғими унинг қизиши учун талаб этиладиган иссиқлик миқдорини белгилайди ҳамда солиштирма иссиқлик сиғими ўлчамини тавсифлайди. Доннинг солиштирма иссиқлик сиғими (Ж (кг. 0К)), ундаги қуруқ модда иссиқлик сиғими билан сувнинг иссиқлик сиғими орасидаги ўртача ўлчам ҳисобланади. - Иссиқлик сиғими. Доннинг иссиқлик сиғими унинг қизиши учун талаб этиладиган иссиқлик миқдорини белгилайди ҳамда солиштирма иссиқлик сиғими ўлчамини тавсифлайди. Доннинг солиштирма иссиқлик сиғими (Ж (кг. 0К)), ундаги қуруқ модда иссиқлик сиғими билан сувнинг иссиқлик сиғими орасидаги ўртача ўлчам ҳисобланади.
- Дон таркибидаги қуруқ моддаларнинг иссиқлик сиғими 1550 Ж/(кг.0К) ёки 0,3-0,4 Ккал/ (кг.0С) ни ташкил этади. Сувнинг иссиқлик сиғими 4190 Ж/(кг.0К) ёки 1Ккал/(кг.0С) га тенг деб қабул қилинади. Доннинг намлиги ортиши билан унинг иссиқлик сиғими ортиб боради.
- Доннинг солиштирма иссиқлик сиғими ҳавонинг солиштирма иссиқлик сиғимидан деярли икки баравар катта, шу билан бир қаторда сувнинг солиштирма иссиқлик сиғимидан анча кечикдир
Do'stlaringiz bilan baham: |