Ҳарорат ўтказувчанлик. - Ҳарорат ўтказувчанлик.
- Ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти маҳсулотларда ҳарорат ўзгаришининг тезлиги унинг иссиқ инерция хусусиятларини билдиради.
- Дон уюми жуда паст ҳарорат ўтказувчанлиги хусусиятига, яъни юқори иссиқ инерциясига эгадир. Дон уюмларининг ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти пастлигининг ижобий аҳамияти шундаки, яхши режим ташкил этилган омборларда йилнинг иссиқ муддатида ҳам дон уюмида
- қуйи ҳарорат сақланади. Аксинча унинг салбий томони шундаки, физиологик жараёнларни қулай шароитларда ўлиши натижасида ажраладиган иссиқлик дон уюмларида ўрнашиб қолиши ва унинг ўз-ўзидан қизишини юзага келтириши мумкин.
- Дон уюмининг кичик ҳарорат ўтказувчанлигига боғлиқ ҳолда, омборхоналарнинг марказий қисмида жойлашган, яъни юқориги қатламдан, пол ва деворлардан йироқ бўлган донлар узоқ вақт ўзининг дастлабки ҳароратини сақлаб қолади.
Ун ва ёрманинг физик хусусиятлари. - Ун ва ёрманинг физик хусусиятлари.
- Маълумки ун ва ёрма ҳам дон сингари қатор физик хусусиятлар: сочилувчанлик, ғоваклик, сорбцион хоссаларга эга бўлади. Ун ва ёрмани сақлаш ва ташиш жараёнларида мазкур хусусиятлар юзасидан чуқур билимга эга бўлиш талаб этилади. Лекин шуни назарда тутиш лозимки ун ва ёрма гарчи дондан олинадиган маҳсулот бўлса-да унинг физик хусусиятлари донникидан фарқ қилади.
- Сочилувчанлик. Маълумки ун жуда майда қисмчалардан иборат. Шунинг учун унинг сочилувчанлиги донникидан паст бўлади. Намлик ортиши билан унинг сочилувчанлиги пасаяди. 16% дан ортиқ намликда унинг сочилувчанлиги кескин тушиб кетади.
- Ерма маҳсулотларининг сочилувчанлиги унинг қайси дондан тайёрланганлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бинобарин, ёрманинг сочилувчанлиги дондан паст ёки аксинча юқори бўлиши ҳам мумкин. Масалан, шоли ёрмасининг сочилувчанлиги шоли дониникига нисбатан юқори, тариқда эса аксинча, тариқ донининг сочилувчанлиги тариқ ёрмасига нисбатан юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |