Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, ўз хусусиятига кўра, латент характерга эга
Download 84 Kb.
|
одам савдоси баён ноябрь ва коррупция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б А Ё Н Н О М А С И “___” __________2020 йил Йиғилиш раиси
- (Д.Жаббаров, Й.Умирзоқов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов) Кун тартиби: Кун тартибидаги масалалар
- Тасдиқлайман”
з “Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори ввб_________К.Тайлоқов “___” ____________ 2020 йил Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида ишлаш учун чет элга кетаётган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ” мавзусида ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И “___” __________2020 йил Йиғилиш раиси: К.Тайлоқов Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари, мактаб психологи,гуруҳ мураббийлари, ишлаб чиқариш таълими усталари, 242 нафар ўқувчилар Йиғилиш котиби: С.Омонов (Д.Жаббаров, Й.Умирзоқов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов) Кун тартиби: Кун тартибидаги масалалар: 1.Ишлаш учун чет элга кетаётган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ҳуқуқий ташкилотлар ва уларнинг вазифалари. 2.Одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш. Йиғилишни касб-ҳунар мактабининг ЁБИБДЎ С.Омонов кириш сўзи билан очиб берди ва ўз сўзида кун тартибидаги кўриладиган асосий масалалар билан таништирди ва ўз сўзини давом эттириб, бугунги кунда ҳаётимизда энг долзарб мавзулардан бири бўлган ёшларнинг ўз ҳуқуқларини билмаслиги ва англаб етмаслиги оқибатида юзага келаётган одам савдоси ва унинг таъсирига тушиб қолаётган шахсларнинг аянчли ҳаёти тўғрисида тўхталиб, ушбу одам савдоси таъсирига тушиб қолмасликнинг олдини олиш мақсадида ёшлар ўзлари устида кўпроқ ишлаши ва давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишлари тўғрисидаги тушунчаларини бериб ўтди. Ушбу масала юзасидан мактабнинг психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланаётган ОДАМ САВДОСИ билан боғлиқ жиноятлар, содир этилган, аммо аниқланмаган ва давлат идораларига хабар қилинмаган жиноятлар, одам савдоси қурбонлари уларга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлиши ёхуд қонунга хилоф равишда чет элга чиққанлиги фош бўлишидан чўчиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этмаслиги, бундай ҳолат ушбу жиноят билан шугулланган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб кетишига ҳамда жиноий фаолиятини давом эттиришига олиб келиши тўғрисида ҳам тушунчаларини бериб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, одам савдосига қарши курашиш масаласи ҳақидаги биринчи халқаро ҳужжат 1899 йилда Лондон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда қабул қилинган “Аёллардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун уларни ёллашга қарши кураш тўғрисида”ги резолюциядир. Кўриниб турибдики, бу каби-жиноятлардан кўпроқ аёлларнинг ҳуқуқларига путур етганлиги дунё халқларини ташвишга солган. Бугунги кунда амалга оширилган самарали ишлар натижасида одам савдоси бцлан боғлиқ жиноятлар фош этилиб, ўз вақтида чек қўйилмокда. Айниқса, 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш, одам савдосидан жарбланганларни ҳимоя-лашда -муҳим босқич бўлди. Чунончи, ушбу Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, одам савдоси учун жавобгарликни белгиловчи жиноий-ҳуқуқий нормалар такомиллаштирилди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан бу йўналишда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш фаолияти самарадорлиги янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ЁБИБДЎ С.Омонов сўз олиб, ўз сўзида одам савдоси инсоннинг юксак эъзозга лойиқ бўлган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи, шахсий дахлсизлигига таҳдид солувчи жамиятдаги салбий иллатлардан бири эканлиги, энг олий қадрият — инсон, унинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги, қадр-қиммати эканлиги тўғрисидаги тамойил Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилганлиги, бу конституциявий талабни ҳаётга татбиқ этиш учун одам савдоси каби жамиятдаги салбий иллатларга қарши комплекс равишда кураш олиб боришда ёшларнинг давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишлари, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, мактабда ташкил этилган турли фан тўгараклари ва спорт тўгаракларида фаол иштирок этишлари тўғрисида ўзининг тушунчаларини бериб ўтди. Йиғилиш қарор қилади: 1.Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ўқувчиларни фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш вазифаси фан ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари зиммасига юклатилсин: 2.Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва онгини шакллантириш бўйича ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари ташкил этиш вазифаси ЁИБДЎ ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси зиммасига юклатилсин. ЁБИБДЎ: С.Омонов “Тасдиқлайман” Download 84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling