Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, ўз хусусиятига кўра, латент характерга эга


Download 84 Kb.
bet2/3
Sana04.02.2023
Hajmi84 Kb.
#1165786
1   2   3
Bog'liq
одам савдоси баён ноябрь ва коррупция

Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори _________М.Номазов
9” декабрь 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида “9 декабрь Ҳалқаро коррупсияга қарши курашиш куни мавзусида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
“9” декабрь 2020 йил
Йиғилиш раиси: М.Номазов
Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,
мактаб психологи,гуруҳ мураббийлари,
ишлаб чиқариш таълими усталари,
238 нафар ўқувчилар

Йиғилиш котиби: Ш.Қаршибоев


(Д.Жаббаров, Й.Умирзоқов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов)
Кун тартиби:


Кун тартибидаги масалалар:
1.9 декабрь Ҳалқарор Коррупцияга қарши курашиш куни.
2.Коррупция жамият ривожланиши ва тараққиётига салбий таъсири.

Йиғилишни касб-ҳунар мактабининг ЁБИБДЎ С.Омонов кириш сўзи билан очиб берди ва ўз сўзида кун тартибидаги кўриладиган асосий масалалар билан таништирди ва ўз сўзини давом эттириб, бугунги кунда ҳаётимизда энг долзарб муаммолардан бири бўлган фуқаролар ва ёшларнинг ўз ҳуқуқларини билмаслиги ва англаб етмаслиги оқибатида юзага келаётган коррупция ва унинг жамият ривожланишига кўрсатаётган салбий таъсири тўғрисида тўхталиб, ушбу иллат таъсирига тушиб қолмасликнинг олдини олиш мақсадида фуқаролар ва ёшлар ўзлари устида кўпроқ ишлаши ва давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишлари тўғрисидаги тушунчаларини бериб ўтди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги фармони имзоланган ва ушбу фармонга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.
Нотиқ ўз сўзини давом эттириб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармонида коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ўрта муддатли истиқболда қуйидагилардан иборат экани белгиланги тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди.
Ушбу масала юзасидан мактабнинг психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланаётган Коррупция билан боғлиқ жиноятлар, содир этилган, аммо аниқланмаган ва давлат идораларига хабар қилинмаган жиноятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этмаслиги, бундай ҳолат ушбу жиноят билан шугулланган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб кетишига ҳамда жиноий фаолиятини давом эттиришига олиб келиши тўғрисида ҳам тушунчаларини бериб ўтди.
Шу ўринда нотиқ ўз сўзини давом эттириб, ўз сўзида Коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари
Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Коррупция (лот. Corrumpere — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.
Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.
Йиғилиш сўнгида ЁБИБД ўринбосари С.Омонов сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлган коррупция ва унинг олдини олиш бўйича барча фуқаролар ва ёшлар ўз ҳуқуқларини тушуниб олишлари ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолди.
Йиғилиш қарор қилади:

1.Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш вазифаси ижро этилсин.


2.Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва онгини шакллантириш бўйича ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари ташкил этиш вазифаси ЁИБДЎ ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси зиммасига юклатилсин.
Котиб: Ш.Қаршибоев

Одам савдоси инсон қадр-қимматига тахдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик ҳисобланади. Аммо яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, истиқлолгача бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий база мавжуд эмас эди. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Хусусан, Жиноят кодексининг 135-моддаси шахснинг қадр-қимматини ҳимоялаш ва одам савдосининг олдини олишга қаратилган.


Шуни айтиш керакки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар трансмиллий, ҳудуд ва чегара танламайдиган қилмиш эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси бундай салбий кўринишларга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши курашиш тўғрисида"ги Конвенцияга қўшилди. БМТ Бош Ассам-блеясининг 2000 йил 15 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисида"ги Конвенция, шунингдек, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протоколлар ҳам ратификация қилинди.
2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиши тўғрисида” ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш билан бирга бундан жабрланганларни ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосларини яратди. Республикамиз биринчи Президенти томонидан 2008 йилнинг 8-июлида қабул қилинган "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан юқоридаги қонун меъёрлари амалга татбик, этилиб, одам савдосига қарши курашиш ва бундай жиноят қурбонларини ҳимоялаш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди.
Аммо одам савдоси жиноятининг олдини олиш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг иши эмас. Ҳар биримиз бу жиноят умуммиллий фожиа эканлигини англаб етмоғимиз ва унинг салбий оқибатлари нималарга олиб,| келишини обдон ўйлаб кўришимиз лозим. Бугун унинг оқибатлари ҳақида чуқур ўйлаб кўрмасак, бу жиноятнинг илдизи жамият орасида носоғлом муҳит пайдо қилади, юқумли касалликларга чалиниш хавфини оширади, тирик етимлар сонини кўпайтиради. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларида тенгдир ва унинг алдов йўли билан бошқа биров томонидан эксплуатация қилиниши жиноят ҳисобланади.
Инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат ва жамият томонидан кўриқланадиган олий қадрият ҳисобланади. Таассуфлар бўлсинки, инсон хукуцлари устуворлиги умумжаҳон миқёсида эътироф этилган XXI асрда, заминимизнинг айрим бурчакларида инсонларга хос бўлмаган шафқатсиз ва ғайриинсоний қилмишлар - одамларга маҳсулотдек муносабатда бўлиш, бир сўз билан айтганда, қулчилик муносабатлари учраб туради.
Одам савдосига қарши курашда Халқаро миграция ташкилоти 1944 йилдан буён халқаро миқёсда фаолият олиб бормоқда. Ушбу фаолият натижаларини қуйидагиларда кўриш мумкин:
400 дан ортиқ ҳукумат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилганлиги ва техник ҳамкорлик ривожи;
15 000 га яқин одам савдосидан жабр кўрган инсонларга ёрдам кўрсатилганлиги;

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling