Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, ўз хусусиятига кўра, латент характерга эга


Download 84 Kb.
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi84 Kb.
#1165786
1   2   3
Bog'liq
одам савдоси баён ноябрь ва коррупция

85 дан ортиқ давлатда одам савдосига қарши лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинганлиги.
Одам савдоси жиноятининг ўсиши халқаро миқёсда ташкил этилган жиноятчиликнинг ўсиши билан бевосита боғлиқ. Бу жиноят билан шуғулланувчилар бир неча йил ичида тарқоқ ҳолдаги кичик жиноий гуруҳлардан халқаро миқёсдаги йирик жиноий уюшмаларга айланишга улгурди. Одатда, одам савдоси билан шуғулланувчилар чет элга ишчи кучи юборувчи ташкилотлар ниқоби остида фаолият юритишади. Улар чет элга талабалик, сайёҳлик ва бошқа турли визалар билан чиқармоқчи бўлишади.
Одамлардан ноқонуний фойдаланиш, уларнинг ғайриқонуний миграцияси ва одамлар савдосига қарши курашиш бир нечта давлат органларининг ҳамкорликдаги ҳаракатини талаб қилади. Энг аввало, ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи давлат органлари ҳамда уларнинг ваколатларини аниқлаб олиш зарур.
Мутахассисларнинг фикрича, одам савдоси терроризм билан боғлиқ бўлиб, ундан келадиган даромад терроризмнинг иқтисодий асосини ташкил этмоқда. Халқаро ҳужжатларда одам савдоси тушунчасининг моҳиятини ёритиб бериш учун инглизча “trafficking” сўзи ишлатилиб, бу сўз қуллар, наркотик моддалар савдоси, шунингдек, умуман ноқонуний савдо маъносини англатади.
Одам савдосига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Масалан, инсонларнинг ношукрлиги, борига қаноат қилмай ўзини ўққа-чўққа уриб, кези келса, ишлаш учун чет элга кетиши, ноқонуний "туризм", "никоҳ агентликлари" шулар жумласидандир. Айниқса, оиласида қадр топа олмай, арзимаган нарсадан муаммо ясаб ёки келажакда бой ва бахтли ҳаётга интилган кўпчилик аёллар жабрланувчилар сафига кириб қолаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият ҳисобланганлиги боис, одамлардан қонунга хилоф тарзда фойдаланишга, уларнинг ғайриқонуний миграцияси ва савдосига қарши кураш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кўрилган чора-тадбирлар ички ишлар органларининг одамлар савдосидек мудҳиш жиноятга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириб, асосий эътибор жиноий ҳаракатларнинг олдини олишга қаратиляпти.
Одам савдоси бугунги маърифий дунёнинг ҳеч бир қоидасига мос келмайдиган, инсонийлик доирасидан ташқарида бўлган мудҳиш, тубан ва жирканч қилмишдир. Инчунун, бундай қилмишлар инсониятнинг фожиаси ва тамаддуннинг инқирозидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас” дейилган. Қонунда кўрсатилган ҳақ-ҳуқуқларни билмаслик, ҳуқуқий саводсиз бўлиш нохуш воқеаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятни ошириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2008 йил 8 июлда Қарори қабул қилиниб ушбу Қарор асосида бош прокурор раислигида Республика идоралараро комиссияси тузилди. Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича миллий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ижроси таъминланиб борилмоқда. Ҳозирда мазкур комиссия томонидан фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг алданиб фириб йўлига тушиб қолиб экспулатация қилинишининг олдини олиш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.
Мустақилликка эришгунимизгача бўлган даврда одам савдосига қарши курашишга қаратилган бу борада бирон бир тегишли норматив-ҳуқуқий база мавжуд бўлмаганлигини таъкидлаб 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини, ҳусусан, Жиноят кодексининг 135-моддаси шахснинг қадр-қимматини ҳимоялаш ва одам савдосининг олдини олишга қаратилганлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси бундай салбий кўринишларга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратаётганлигини, жумладан, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилганлигини, БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенция, шунингдек, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протоколлар ҳам ратификация қилинган.
Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling