Акциялар (улуш муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозлар)
Download 19.6 Kb.
|
Aksiyalar
Акциялар (улуш муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозлар).Режа: 1. Акцияларнинг мазмуни, тарихи таснифи, вазифалари функциялари, роли, портфеллари. Акциялар муомиласи тартиби (чиқариш, жойлаштириш, иккиламчи олди – сотдиси, кайтариб сотиб олиш, сундириш). Бериладиган хуқуқлар (қимматли қоғозлар бозорининг харбий иштирокчиларига). 2. Акция нархи, курси, даромадлари, Сифатини бахалаш, ликвидлиги. Акциялар билан операциялар (ички биржавий нобиржавий) ва акциялар портфелларини бошқариш. Ўзбекистонда акциялар муомиласи, операциялари, бозори. Акция – бу французча “action” сузидан олинган булиб, АЖ нинг устав фондига муайян хисса кушганликдан гувохлик берувчи, унинг эгасига фойданинг бир қисмини олиш ва ушбу жамиятни бошқаришда иштирок этиш хуқуқини берувчи қимматли қоғоздир. Энг аввало бу – амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғоз булиб, у уни чиқарган АЖ амал қилиб турган вакт мобайнида муомалада булиши мумкин. Акция эгаси АЖ тугатилган холларда унинг мол-мулкини таксимлашда иштирок этиш хуқуқига эга. Акциялар буйича олинган даромад – дивиденд деб номланади. Дивиденд одатда, АЖнинг фойдасига боғлиқ бўлади. Дастлабки акциялар XVII аср бошида аввал голландия ва Англияда пайдо булди, сунгра бошқа Европа давлатларида, кейинчалик эса Америкада таркалди. Дастлаб акциялар уларга эгасининг номи ёзилган турда буларда, уларни бошқа шахсга утказиш учун акциядорлик компанияси бошқарувининг рухсати талаб этилар эди. XVIII асрга келиб, эгасининг номи ёзилган акциялар билан бир каторда курсатувчи эгалик киладиган акциялар хам чиқарила бошлади. Акцияда курсатилган пул суммаси номинал киймат деб номланади. Акция сармоядорга биринчи марта сотилганидан кейин бу киймат акциянинг фонд бозоридаги кейинги харакати учун хеч кандай жиддий ахамиятга эга эмас ва улуш сармояси хажмини тавсифлаган холда ахборотни ташкил этадиган ва 70 млрд. сумгача микдорда низом жамгармасига эга бўлган энг йирик комбинатлари шулар жумласидандир. Акциялар бозори асосан давлат корхоналарини негизида барпо этилган АЖлари акцияларининг олди-сотдиси буйича килинадиган операциялар билан боғлиқ. Бу биржадан ташкари бозордир, чунки фонд биржасидаги листинг тадбиридан фақат бир нечагина компаниялар утган, холос. Бу бозорда хорижий сармоядорларнинг иштирок этишига рухсат берилган. Улар томонидан акцияларнинг харид килиниши тасодифий хусусиятга эга, лекин хорижий сармоядорлар айни пайтда ушбу бозорга янада катта кизикиш билан карашмокда. Айрим иқтисодчилар умуман акцияга харидор канча пул тулашга тайёр булса, унинг нархи шунча, деб ҳисоблашади. Бирок, аксарият мамлакатларнинг акцияларида номинал киймат барибир курсатилади. Акцияларга номинал кийматнинг белгиланиши фонд бозори эндигина ривожланиб бораётган Ўзбекистон учун хам ўз ахамиятини саклаб Колган. Бу, биринчидан, номинал киймат қимматли қоғоз эгасига айнан рухий таъсир курсатади ва унга бу оддийгина мавхум мажбурият эмас, балки маълум бир микдордаги мулкий унвон, деб ҳисоблашга асос беради. Бундан ташкари чиқарилган акцияларнинг номинал кийматидан АЖнинг устав сармояси вужудга келади. Акцияларни номинал кийматисиз чиқариш, шубхасиз, ҳисобга олишда кийинчиликлар тугдирган булар эди. Ва нихоят, акцияларни иккиламчи бозорда сотишда номинал хамда курс киймати ўртасидаги ижобий фарк имкониятли сармоядор учун компаниядаги ишлар ахволига нисбатан айрим хулосаларни чиқариш имконини беради, бу қимматли қоғозларни харид қилиш хакида қарор кабул қилишда жуда мухимдир. Акциянинг бозорда сотиладиган нархи акция курси деб номланади. Бу акциялар бахосининг асосий шаклидир. Ушбу нарх акциянинг реал кийматини белгилаб беради. Акциялар курси акция буйича олинадиган дивидендга бевосита боғлиқ булса, ссуда фоизининг меъёрига нисбатан тезкари муносабатда бўлади. Акциялар курси – бу капиталлаштирилган дивиденд булиб, у пул самояси суммасига жойлаштирилади, ушбу капитал банкка куйилган ёки карзга берилган холда акция буйича олинадиган дивидендга тенг микдорда даромад келтиради. Ўзбекистон худудида чиқариладиган акциялар куйидаги турларга булинади: Очик АЖ ларининг акциялари, улар очикчасига муомалага чиқарилади ва кейинчалик бошқа акциядорларнинг розилигисиз кулдан-кулга ўтиши мумкин, хамда ёпик АЖ ларининг акциялари, булар бирламчи жойлаштирилишда олдиндан ажратиб олинган сармоядорлар ўртасида таксимланади ва фақат компания умумий йигилишининг розилиги билан кулдан-кулга ўтиш мумкин. Эгасининг номи ёзилган ва курсатувчи эгалик киладиган акциялар. Эгасининг номи ёзилган акцияларда улар эгасининг фамилияси мажбурий тарзда курсатилиши шарт, агар уларнинг эгаси юридик шахс булса, ташкилотнинг номи курсатилади. Курсатувчи эгалик киладиган акцияларда улар эгасининг номи курсатилмайди. Оддий ва имтиёзли. Оддий акциялар акциядорлар йигилишида овоз бериш хуқуқини беради, у буйича олинадиган дивиденд микдори эса, АЖ нинг йил давомидаги ишининг натижаларига боғлиқ ва бошқа хеч нарса билан кафолатланмаган. Имтиёзли акция акциядорлар умумий йигилишида овоз бериши хуқуқини ва бу билан корхонани бошқаришда иштирок этиш хуқуқини бермайди. Уларнинг имтиёзлилиги, бир томондан жамият хўжалик фаолияти натижаларидан катъий назар, кафолатланган даромадни олиш имкониятидан, иккинчи томондан эса, АЖ тугатилган вакт да акциялар киймати биринчи навбатда олиш хуқуқидан иборат. Имтиёзли акцияларнинг умумий номинал киймати устав сармоясининг 0 % дан ошмаслиги керак. Куйидаги акцияларнинг бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тез-тез учраб турадиган асосий турларини санаб утамиз. Фонд биржасида муомалада булиш хусусиятига кура «руйхатга олинган» ва « руйхатга олинмаган» акциялар мавжуд. Дастлабкилари – бу биржада муомалага чиқарилагн акциялардир. Кейингилари эса – фақат қимматли қоғозларнинг биржадан ташкари бозорларида мавжуд бўлган акциялар. Эмитент томонидан чиқарилиш хусусиятига кура, обуна акциялари мавжуд. Уларнинг жойлаштирилиши учун дистрибютер фирма томонидан кафолатлар берилган. Муомала хусусиятига кура «муомаладаги акциялар», яъни эмитентнинг ККБ доимий равишда муомалада булувчи акциялар ва «портфель акциялари», яъни уларни чиқарган компаниялар ихтиёрида бўлган акциялар. «Фаол» деб номланувчи акцияларнинг алохида тоифаси мавжуд. Бу биржаларда доимий равишда катта микдорда муомалада бўладиган акциялардир. «Кайта бахоланиш хуқуқига эга бўлган акциялар» эмитентга акциянинг эгасидан кушимча бадалини талаб қилиш хуқуқини беради. Аксарият холларида бундай акциялар инфляция шароитларида чиқарилади. «Кафолатланмаган акциялар» кафолатланган дивидендларни олиш хуқуқини беради. «Олтин акция» бу унинг эгасига маълум бир вакт мобайнида компанияни бошқариш хуқуқини беради. Бундай акциялар купинча хусусийлаштириш жараёнлари кечаётган мамлакатларда учрайди. «Кумулятив акциялар». Уларни чиқариш шартларида, одатда, ушбу акциялар буйича туланиши лозим бўлган, лекин туланмаган дивидендларнинг жамгариб борилиши ва эмитентнинг молиявий ахволи яхшилаб, дивидендларни тулаш имконияти пайдо бўлган вакт да туланиши назарда тутилади. «Плюрая» - куп овозли акциялар. Бу қимматли қоғозлар фашистлар германиясида кенг кулланилди. Улар миллатчи «хукмрон доира» га кенг хуқуқлар ва аниқ тарзда амалга оширилган инвестициялардан катъий назар, саноатнинг етакчи тармокларини ўз назорати остида ушлаб туриш имконини беради. «Ретректив акциялар» - бу ўз эгасига уларни сундириш учун компанияга такдим этиш хуқуқини берувчи акциялардир. «Айрибошланадиган акциялар» - уларни олдиндан келишилган нархлар буйича муайян бир вакт оралигида бошқа акцияларга алмаштириш мумкин. «Курси узгариб турувчи акциялар» буйича дивиденд туловлари фоизнинг узгариши даражасига караб узгариб туради. «Ордерли акциялар» - улар ўз эгаларига оддий акцияларларнинг маълум бир микдордагини харид қилиш ва бу билан бутун нашрнтнг ликвидлигини ошириш хуқуқини беради. Акциялар бозори Бу бирламчи бозор булиб, унда 5 мингга якин эмитентлар ва миллионлаб сармоядорлар юридик хамда жисмоний шахслар иштирок этади. Эмитентлар бир-биридан узларининг катталиги жихатидан фарк килади. Ходимларининг сони 5-6 кишидан иборат бўлган, 500 минг сумгача микдорда низом жамгармасига эга бўлган кичик дорихонадан тортиб, то ишчилар сони бир неча минг кишидан тузилади. Акциялар бозори ўз хажмига кура анча катта булиб нисбатан ривожланган муассассавий инфратузилмага эга. Акциялар бозори бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Кумитаси хузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиклаштириш ва назорат қилиш маркази томонида тартибга солинади. АЖ томонидан чиқариладиган акциялар турлари ва тоифалари билан фарк килади. Акциялар турлари: эгасининг номи ёзилган ва курсатувчи эгалик киладиган акциялар тоифалари; оддий ва имтиёзли. АЖ нинг уставида акциядорлар томонидан харид килинган акциялар, шунингдек, АЖ томонидан жойлаштирилган акцияларга кушимча равишда жойлаштирилиши мумкин бўлган акцияларнинг жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби уставда белгиланиши лозим, акс холда жамият бундай акцияларни жойлаштириш хуқуқига эга булмайди. АЖ да бир вакт нинг узида бир неча хилдаги имтиёзли акцияларни чиқариш мумкин. Қонун хужжатларида имтиёзли акцияларнинг аниқ тугри белгиланган. Бу кумулятив акциялар булиб, улар буйича туланмаган ёки туликсиз туланган дивиденд жамгариб борилади ва кейинчалик туланади. АЖ ўз мажбуриятлари буйича унга тегишли бутун мол-мулки билан жавобгардир. Агар АЖ тугатилаётган булса, у сармоядорлар олдида уларнинг кулидаги қимматли қоғозларнинг номинал кийматидан кам булмаган микдордаги маблагларининг бут сакланиши учун масъулдир. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари буйича жавоб бермайди. Улар фақат узларига тегишли акциялар киймати микдорида зарар куриш хатарига эга. АЖ хам акциядорларнинг мажбуриятлари буйича жавоб бермайди. Агар АЖ нинг ночорлиги унинг акциядорлари ёки жамият учун мажбурий курсатмаларни бериш хуқуқига эга бўлган бошқа шахсларнинг харакатлари туфайли содир булса, у холда бундай акциядорлар ва шахсларга нисбатан ушбу мажбуриятлар буйича субсидиялар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Download 19.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling