Ҳисоб обектлари бўйича тўғри тақсимлаш ҳамда мазмун ва шаклнинг мос


Download 21.45 Kb.
Sana07.05.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1439700
TuriДиссертация
Bog'liq
Тақриз Амирга


Худайкулов Амир Меликуловичнинг 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш мақсадида “Номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш” мавзусида бажарган диссертацияси авторефератига


ТАҚРИЗ

Бугунги кунда Ўзбекистонда номоддий активлар ҳисоби ва аудитини халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистонда йирик солиқ тоʻловчиларнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисобот топшириши мажбурий этиб белгиланганлиги боис аудиторлик текширувлари ҳам мазкур хоʻжалик юритувчи субектларда аудитнинг халқаро стандартлари асосида оʻтказилиши»2 белгиланди. Бунинг натижаси сифатида бухгалтерия


ҳисобининг миллий стандартлари(БҲМС)ни МҲХСга мувофиқ уйғунлаштириш вазифаси белгилаб берилди. Бу эса, ўз навбатида, номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масаласини илмий тадқиқот объекти сифатида тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради.
Шу жиҳатдан олганда, А.Худакулов томонидан танланган диссертация мавзуси жуда долзарб ҳисобланади.
Диссертация авторефератидан кўринадики, тадқиқотни амалга ошириш жараёнида А.Худакулов томонидан бир қатор илмий-амалий аҳамиятга молик бўлган натижаларга эришилган. Жумладан:
* молиявий ҳисобот шаклини МҲХСларига мослаштириш учун бухгалтерия ҳисобида янги 0440-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар», 0540-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар амортизатсияси», 0460-«Узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқи», 0490-«Номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича резервлар» номли таҳлилий счётларни киритиш орқали счётлар қолдиқларини
ҳисоб обектлари бўйича тўғри тақсимлаш ҳамда мазмун ва шаклнинг мос
келишини таъминлаш таклифи асосланган;
* номоддий активлар ҳисобини 7-сонли «Номоддий активлар» номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартидан халқаро стандартларга трансформатсия қилишда 38-сон МҲХСга асосан таснифлаш, қайта таснифлаш механизми асосида халқаро молиявий ҳисобот элементларини тўғри ифодалаш, МҲХСга ўтишнинг молиявий
самарадорлигини белгилаш ва фойда солиғи суммасининг автоматлаштирилган биллинг тизими ҳамда бошқа миллий автоматлаштирилган дастурий таъминотлар бошланғич қийматини 20 фоизи даражасида камайтириш таклифи асосланган;
* номоддий активлар аудитини ўтказишда «Аудитнинг умумий режаси» ва «Аудитнинг ишчи дастури» намунавий шаклларини такомиллашган аудитнинг халқаро стандартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига мослаштирган ҳолда аудиторлик ишчи таомилларни мукаммал ишлаб чиқиш, далиллар ишончлигини таъминлаш ҳамда аудиторлик текширувида сарфланувчи иш соатларини тежаш таклиф этилган;
* номоддий активлар аудити жараёнида муҳимликни белгилаш ва аудиторлик рискини аниқлаш бўйича номоддий активларни иқтисодий жиҳатдан таснифлаш, уларнинг кирими ва чиқими ҳисоби, уларга амортизатсия ҳисоблаш ҳамда қайта баҳолашга қаратилган аудиторлик таомилларини қўллаш орқали аудиторлик рискларни камайтириб бориш таклифи асосланган;
Диссертацион тадқиқотни бажариш жараёнида олинган натижаларни Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассотсиатсияси томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинганлиги ва иқтисодий самарага эришилганлиги мазкур натижаларнинг ишончлилиги ва амалий қимматга эга эканлигидан далолат беради.
Диссертант томонидан чоп этилган илмий ишлар тадқиқот жараёнида олинган натижаларнинг мазмунини ўзида тўлиқ ифода этган.
Юқорида қайд этилган ижобий жиҳатлар билан бирга, диссертацияда айрим камчиликлар ҳам учрайди.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Худайкулов Амир Меликуловичнинг “Номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган, тугалланган тадқиқот иши ҳисобланади. Унинг муаллифи эса, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишга муносибдир.





Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling