Алиқулов Самар Саттор ўғли ҳақида маълумот
Download 58 Kb.
|
8 Илмий котибга
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазкур педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси мавзуси
Алиқулов Самар Саттор ўғли ҳақида маълумот Ассалому алейкум ҳурматли кенгаш аъзолари! Рухсатингиз билан талабгор Алиқулов Самар Саттор ўғли тўғрисида ва бугунги йиғилиш билан боғлиқ бўлган маълумотлар билан сизларни таништириб ўтаман: Алиқулов Самар Саттор ўғли 1983 йил 16 майда Самарқанд вилояти Каттақурғон туманида туғилган. Миллати ўзбек. Умумий ўрта маълумотни Самарқанд вилояти Каттақурғон туманидаги 31-cонли умумтаълим мактабида таълим олган. Алиқулов Самар Саттор ўғли 2002 йил Жиззах давлат педагогика институтига ўқишга кириб, 2006 йилда тамомлаган. 2006-2008 йй. - Жиззах давлат педагогика институти магистратура талабаси 2010-2012 йй. – Жиззах давлат педагогика институти аспиранти 2008-2010 йй. - Жиззах енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси 2013-2016 йй. - Жиззах давлат педагогика институти физика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси 2016-2020 йй. –Жиззах давлат педагогика институти Физика-математика факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари 2020 й.ҳ.в – Жиззах давлат педагогика институти Математика ва информатика факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Оилали ва 2 нафар фарзандлари бор. Алиқулов Самар Саттор ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси Жиззах давлат педагогика институтида бажарилган. Докторлик диссертацияси мавзуси “ОАК бюллетени” журналининг 2022 йил 3-сонида эълон қилинган. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида рўйхатга олинган. Тадқиқотчи 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича ОАК томонидан жорий этилган имтиҳонларнинг барчасини топширган, яъни: ““Инглиз тили” фанидан – 56 балл (2018 йил 28 майдаги 458-сонли гувоҳнома), Мутахассислик фанидан – 74 балл (2020 йил 21 февралдаги 64-сонли гувоҳнома). Мазкур педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси мавзуси бўйича 12 та илмий иш 1 та ўқув қўлланма, 1 та монография ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 5 та мақола, шундан 2 таси хорижий ва 3 таси республика журналларда нашр этилган. С.С.Алиқуловнинг диссертация иши 2022 йил 7 июнь Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03 рақамли илмий кенгаш қошидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тузилган 6-сонли илмий семинарда муҳокама қилинган ва диссертация иши тугалланган, долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти, бажарилган ишнинг ҳажми ва чоп этилган мақолалар сони билан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси учун қўйилган талабларга жавоб беради деб ҳисоблаб, Илмий кенгаш ҳимоясига тавсия этилган. С.С.Алиқулов оилали ва 2 нафар фарзанди бор. Download 58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling