8-мавзу. Пул маблағларини ҳисобга олиш


Download 0.6 Mb.
bet7/14
Sana14.10.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1703472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
2-Mavzu. Taqdimot

Мақсадни аниқ белгилаш




Аниқ мақсадли инсон хатто
энг оғир йўлни ҳам босиб ўтади.
Мақсади йўқ инсон эса,
хатто энг силлиқ йўлда
ҳам жойидан силжимайди.

Томас Карлейль
Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва операциялари хўжалик операциялари содир бўлган санага МБ курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади.
Жумладан қуйидагилар бўйича: а) кассадаги валюта маблағлари, банкдаги депозит ва ссуда счетлари, аккредитивлар, валюта ссуда қарзлари; б) хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар; в) тузилган шартномалар бўйича юк бож декларациясини расмийлаштириш санасига импорт қилинган товар-материал қийматликлар ва бошқа активларнинг кирими; г) божхона тўловларининг амалга оширилиши; д) хорижий валюта кўринишидаги пулли ҳужжатлар; е) хорижий валютадаги қимматли қоғозлар.
Хорижий валютани сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади: а) валюта счетидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича ўтказилиши: Дт 5530 «Бошқа махсус счетлар» счетининг «Транзит» счети, Кт -5020 «Валюта счети». б) Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчет» дан чиқарилиши: Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши», Кт 5530 «Бошқа махсус счетлар» счетининг «Транзит» счети. в) валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижиий валютанинг сўм эквивалентини ҳисоб-китоб счетига ўтказилиши: Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счети», Кт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счети.
Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий банк курсидан ортиғини акс эттирилиши: Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши», Кт 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счети. д) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган салбий курс фарқини (Марказий банк курсидан кам) акс эттирилиши: Дт 9620 «Курс фарқларидан зарарлар», Кт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счети.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling