4. ссуда фоизи ва унинг иктисодий мохияти


Download 283.5 Kb.
Sana06.05.2023
Hajmi283.5 Kb.
#1432835
Bog'liq
11-мавзу. Кредит бўйича фоиз ставкалар ва уларга таъсир қилувчи омиллар А.Раҳимов

Кредит бўйича фоиз ставкалар ва уларга таъсир қилувчи омиллар

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
  • ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
  • ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Ссуда

  • Ссуда деганда банкдан пул шаклида берилган кредит тушунилади. Ссуда фоизи (проценти) кредитнинг тўловлилик тамойилидан Келиб чиқади. Иқтисодий адабиётларда «ссуда фоизи», «қарз фоизи», «кредит фоиз ставкаси», оддийгина «фоиз» ёки «процент» каби атамалар учраб туради. Уларнинг барчаси бир хил маънони билдиради.

Ссуда фоизи

  • Ссуда фоизи деганда кредитга олинган маблағлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, ссуда фоизи кредитнинг баҳосидир.
  • Ссуда фоизи бериладиган кредит суммасига нисбатан аввалдан фоизларда белгиланади. Ссуда фоизи даражаси эса ссуда фоизи суммасининг қарз микдорига нисбати билан аниқланади.

А- бир кунга тўғри келадиган тўланадиган сўмма кредит олган мижоз учун

  • А=

Ссуда фоизи қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Ссуда фоизи кредит олувчининг ишлаб чиқариш ресурслари ва қарзга олинган маблағлардан унумлироқ фойдаланишга ундайди. Сабаби, ссуда фоизи суммаси кредит олувчи олган даромад ҳисобидан тўланади. Шу туфайли кредит олувчи кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилади.
  • Ссуда фоизи олинадиган кредит миқдорини чегаралаб қўяди. Сабаби, кредит олувчи қанча кўп қарз олса, шунча кўп ссуда фоизи тўлайди ва аксинча, қанча кам олса, шунча кам тўлайди.
  • Шунинг учун кредит олувчи ўзига зарур бўлган энг кам миқдордаги қарз олишдан манфаатдордир. У нисбатан камроқ маблағ сарфлаб, кўпроқ даромад олишга интилади.
  • Ссуда фоизи банклар ва бошқа Махсус молия-кредит муассасаларининг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Улар томонидан жалб этилган маблағлар, яъни депозит ва омонатлар учун тўловлар ҳам ана шу ссуда фоизи ҳисобидан амалга оширилади.

Кредит турлари ва шакллари хилма-хил бўлгани каби, улар учун тўланадиган ссуда фоизлари ҳам турлича бўлади.

  • Кредитни қайтариш чоғида бирдан тўланадиган ссуда фоизи. Яъни А

Кредит берилган муддатда 1 меъёрда тўлаб бориладиган ссуда фоизи. Яъни Ф

Қатъий белгилаб қўйиладиган ссуда фоизи

  • Одатда, кредит шартномаси амал қилган муддатда ўзгармасдан қолади. Бундай ссуда фоизларини номинал ссуда фоизи ҳам дейилади. Мазкур ссуда фоизи кредит берувчи манфаатларига зид келиши ҳам мумкин. Айниқса, инфляция шароитида бунга йўл қўйилмайди.

Сузиб юрувчи, яъни ўзгарувчан ссуда фоизи. Бу ҳолда кредит берувчи томонидан ссуда фоизи ҳар ойда кредит ресурслари бозоридаги талаб ва таклифга қараб қайта ҳисоблаб борилади.

Реал ссуда фоизи деганда инфлясия даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган ссуда фоизи тушунилади.

  • Айтайлик, ойлик номинал ссуда фоизи – 5 %, ойлик инфляция даражаси – 2 %. Бу ҳолда реал ссуда фоизи 7 % (5 %+2 %) ни ташкил этади.

Ссуда фоизи даражасига кўп омиллар таъсир этади.

  • Кредит берадиган валюта тури
  • Кредит хавф хатарлари даражаси
  • Инфлация даражаси
  • Омонатлар ва депозитларга тўланадиган фоизлар
  • Кредит муддати
  • Кредитдан олинадиган фойда
  • Кредитга бўлгпн талаб ва таклиф
  • Кредитга бўлган талаб ва таклиф.
  • Пул бозоридаги, яъни кредит ресурслари
  • «ким ошди» савдосидаги (ауксиони) кредит ресурсларига бўлган талаб ва таклиф нисбати.
  • Агар талаб ортса, ссуда фоизи юқори ва аксинча таклиф кўпайса, ссуда фоизи паст бўлади.

Ўзбекистонда кредит ресурслари «ким ошди» савдоси 1995 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда, унда асосан тижорат банклари қатнашмоқдалар.

  • Кредитга олинадиган маблағларни
  • ишлатишдан олинадиган фойда
  • даражаси, яъни кредит самарадорлиги.
  • Агар тадбиркор кредитни 10 % ҳисобидан
  • олса-ю, уни ишлатиш 20 % фойда берса,
  • у қарзни 12 % га ҳам олиши мумкин.
  • Кредит муддати ва шартлари.
  • Агар кредит узоқ муддатга берилса
  • ва уни қисмларга бўлиб тўлаш мумкин бўлса, ссуда фоизи юқори бўлади.
  • Агар кредит қисқа муддатга берилса ва уни бирданига қайтариш лозим бўлса, ссуда фоизи даражаси паст бўлади
  • Кредит қандай валютада берилганлиги.
  • Агар кредит эркин муомаладаги валютада
  • берилса, ссуда фоизи даражаси юқори
  • бўлади ва аксинча эркин муомалада
  • бўлмаган валютада берилса,
  • ссуда фоизи даражаси паст бўлади.
  • Пулни муқобил ишлатиш имконияти.
  • Агар пулни қарзга бериш ўрнига
  • бошқача ишлатиш кўпроқ фойда
  • келтирса, кредит таклифи қисқаради
  • ва ссуда фоизи даражаси ортади.
  • Кредит ҳавф-хатари даражаси.
  • Агар кредит ҳавф-хатари юқори
  • бўлса, ссуда фоизи даражаси
  • юқори белгиланади ва аксинча,
  • ҳавф-хатар даражаси паст бўлса,
  • ссуда фоизи даражаси ҳам паст
  • даражада белгиланади.

Download 283.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling