Инсон омили ва инсон капитали Режа: Инсон омили Инсон капитали «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»


Download 34.38 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi34.38 Kb.
#1411991
Bog'liq
Инсон омили ва инсон капитали


Инсон омили ва инсон капитали
Режа:
1.Инсон омили
2.Инсон капитали


«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да инсон фактори, инсон омили ва инсон капитали хусусидаги шарҳлар «инсон» ва «омил» сўзларига бағишланган изоҳларда, афсуски, мавжуд эмас [1]. Аммо, бу сўзлар ҳамда иш кучи, инсон фактори, инсон омили бирикмаларининг тилимизда амалий қўлланилиш анъаналарига таяниб, уларнинг англатган маънолари хусусида мулоҳаза юритиш мумкин. «Иш кучи» ўзбекчада одамнинг биологик ва физик имкониятларига («куч») таянган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга оширилган вазиятларга қўлланиладиган иборадир. Масалан: 1960-йилларда Англия ва Франция мамлакатлари иқтисодининг иш кучига бўлган талаби асосан собиқ мустамлакалардан келган қора ишчилар ҳисобига қопланар эди (Газета – archive). «Инсон фактори» 1980-йилларда тилимизга рус тили орқали калька йўли билан таржима қилиш туфайли(человеческий фактор  инсон фактори) кириб келган бирикма ва тушунчадир. Бу бирикманинг маънолари ичида салбий ва ижобий бўёқлар мавжуд. Масалан: Кеманинг ҳалокатга учраши инсон фактори билан боғлиқ (Газета – archive). Бу жумлада ибора «инсоннинг бепарволиги, ўз ишига бефарқ қараши» каби маъноларни билдирмоқда. Инсон фактори –ишлаб чиқаришда ҳали қўл урилмаган имкониятлардан бири (Газета – archive). Бу жумлада, унинг асосий мазмунидан англашилгани каби, «фактор» сўзи ижобий бўёқли «имконият» маъносини ташимоқда. «Инсон омили» - ўзбек тилида сўнги ўн-ўн беш йилда нутқий муомалага киритилган ибора бўлиб, у асосан ижобий маънода қўлланади 8 (бу сўз қайсидир маънода инсон капитали маъносини ҳам билдиради). Масалан: Мустақиллик даврида жамият тараққиётига синфий қарашдан воз кечилди. Жамият ривожланишида инсон омилига олий қадрият сифатида қарала бошланди (Газета – archive). «Инсон капитали» ва «инсон сармояси» бирикмалари айни маънода қўлланадилар. Аммо «сармоя» сўзининг маъносида маълум бир тарихий шароитларда (эски Шўро идеологияси таъсирида) шаклланган салбий бўёқ мавжуд эканлиги учун, илмий адабиётларда ва вақтли матбуот тилида «инсон капитали» бирикмасини кўпроқ қўллаш кўзга ташланади. Фикримизча, ўзбек тилида «инсон капитали» сўз бирикмасини инглизчадаги «Human Capital» маъносида ишлатиш ўринлидир. Бошқа бирикмалар ва тушунчалар эса, маълум бир даврларга хос иқтисодий / ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалагани учун ўша тушунчаларни ифодалаш эҳтиёжи туфайли нутқий қўлланимда давом этмоқдадир. Тошкент Иқтисодиёт университетининг бир гуруҳ олимлари тарафидан нашрга тайёрланиб, эълон қилинган «Инсон тараққиёти» дарслигининг муаллифлари келтирган жадвалда, айниқса бу ҳол жуда лўнда ва тушунарли шаклда ифодаланган (кейинги бетдаги жадвалга қаранг) [2]. Жадвалдан кўриниб турибдики, саноат революцияси даврига қадар меҳнаткаш инсонга ҳамиша «иш кучи» сифатида қараб келинган, 20-асрда унинг маъносига «меҳнат ресурси» ва «меҳнат салоҳияти» тушунчалари қўшилган ва 2000-йилларга яқинлашгач, 1980- ва 1990-йилларда «инсон омили» ва «инсон капитали» тушунчалари ҳам пайдо бўлган. Демак, бу ҳодиса оддийгина тилдаги ўзгариш эмас, у ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш воситалари ва уларни ҳаракатлантирувчи куч – меҳнаткаш инсоннинг ижтимоий мақомида юз берган ўзгаришларни ҳам ифода этади. 9 1-жадвал Иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида инсон ресурслари баҳоланиши Категория Қўлланиш даври Иқтисодиёт субъекти тўғрисидаги тасаввур Амалга киритилиши сабаблари Иш кучи XIX аср – ҳозирги давр Инсон - меҳнат жараёнида самарали фойдаланиш имконияти бўлган қобилият ва сифатлар соҳиби сифатида Ишлаб чиқаришда шахс омилини ҳисобга олиш зарурати Меҳнат ресурслари XX асрнинг 20-йиллари – ҳозирги давр Инсон – ташқи бошқарувнинг нофаол объекти, режа-ҳисоб бирлиги сифатида Иқтисодиётни марказлаштирган ҳолда бошқариш шароитида иш кучини такрор ҳосил қилиш жараёни кўрсаткичларини ҳисобга олиш зарурати Меҳнат салоҳияти XX асрнинг 70-80-йиллари – ҳозирги давр Инсон – меҳнат соҳасида ўз эҳтиёж ва манфаатларига эга субъект сифатида Шахсий омил имкониятларини фаоллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш зарурати Инсон омили ХХ аср 80- йилларининг охири – 90- йилларининг бошлари – ҳозирги давр Инсон – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий ҳаракатга келтирувчи кучи, унинг самарадорлигини ошириш воситаси Ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар, шахсий омил самарадорлигини ошириш зарурати Инсон капитали ХХ асрнинг 90-йиллари бошлари – ҳозирги давр Инсон – энг самарали капитал киритишнинг объекти, бу капитал билим ва маҳоратни оширишга хизмат қилиб, келгусида энг юқори самара келтириши мақсадини кўзлаш Инсон салоҳиятини ҳамда инсонга инвестицияларнинг иқтисодий хусусиятини эътироф этиш. Инсон капиталининг моҳияти. Барча даврлар ва замонларда инсон ва унинг меҳнати жамият бойликларининг асосини ташкил этгандир. Ибтидоий жамоа тузумидан то бугунга қадар инсоният яратган барча моддий ва маънавий бойликлар инсоннинг жисмоний ва ақлий меҳнати, билими ва кўникмалари маҳсули ўлароқ майдонга келгани боис меҳнаткаш инсон ҳар доим ҳар қандай бойликларнинг яратувчиси бўлиб майдонга чиқади. Чунки инсон ўзининг уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ҳаёт учун зарурий нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун меҳнат қилиши лозим. Бу билан у, бир томондан, ўзининг ишлаш салоҳиятини реализация қилади ва бошқа тарафдан жамият билан ўзаро ижтимоийиқтисодий муносабатларга киришади. Айнан инсоннинг меҳнат фаолиятининг маҳсули сифатида турли моддий ва маънавий бойликлар яратилади ҳамда улар нафақат ўша инсоннинг, балки бутун жамиятнинг эҳтиёжларини қоплашга ва айни вақтда у яшаган мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий тараққиётига хизмат қилади. Шуниси диққатга сазоворки, меҳнат сўзи фақат инсоннинг ақлий ва жисмоний фаолияти турлари учунгина қўлланади. Аммо, афсуски, кўп асрлар давомида инсонга фақат ишлаб чиқариш воситаси, қўл кучи сифатида қаралди ва гоҳида унинг меҳнати аёвсиз эксплуатация қилинди. Жаҳон тарихидан меҳнати, билими, ижоди учун етарлича рағбатлантирилмаган инсонлар, синфлар ва табақаларнинг бу адолатсизликка қарши кўтарган исёнларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Башарият инсон - шахс меҳнатини ижтимоий-иқтисодий субъект ва қадрият сифатида қабул этилганича, инсон меҳнати қийматини тўғри баҳолаганига қадар ўз бошидан кўп аччиқ ва сабоқ бўлувчи воқеаларни ўтказди. Инсоннинг интеллектуал ва амалий салоҳиятининг аҳамияти ҳамда инсон капитали концепциясининг ўртага келишида илк тамал тошларини қўйган сиёсий иқтисод фанининг асосчиси А. Смит эди. У инсонни 11 ижтимоий бойликнинг бир қисми ва ишлаб чиқаришнинг пировард мақсади, деб билар эди [3]. XIX аср охирида бошқа бир мутафаккир А. Маршалл эса бойлик тўплашни инсон тараққиёти билан бевосита боғлаб қуйидагича тушунтирган эди: «Моддий бойликларни ишлаб чиқариш бу фақат инсон ҳаётини таъминлаш, унинг эҳтиёжларини қондириш ва унинг жисмоний, ақлий ва маънавий имкониятларини ўстириш учундир. Аммо инсоннинг ўзи бу бойликни ишлаб чиқаришнинг асосий воситасидир, бу бойликнинг пировард мақсади ҳам инсондир» [4] . XX асрга келиб эса бу тушунча «инсон капитали» деб аталувчи умуминсоний ва умумиқтисодий қадрият шаклини олди. Чунки, Европа ва жаҳоннинг бошқа қисмларига ёйилган саноат инқилоби ва ишлаб чиқаришнинг жадаллашуви бу жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи – инсоннинг иқтисод, ишлаб чиқариш, менежмент ва технологик жараёнлардаги ролини кескин оширди. Анъанавий «инсон - ишчи кучидир» тасаввурини ўрнини аста-секин «меҳнаткаш инсон – сармоя (капитал)дир» тушунчаси эгаллай бошлади [5]. Инсон капитали тушунчаси иқтисодий ва гуманитар категория (термин) сифатида ўтган асрнинг 60-йилларидан эътиборан муомалага киритилган ва бу тушунча аввалбошда иқтисодий муносабатлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларнинг марказида турувчи инсон факторини ифодалай бошлаган эди. Ўша даврларда бошланган замонавий илмийтехника инқилоби, информацион технологияларнинг кенг ёйилиши, дунёдаги иқтисодий вазият ва моделларнинг (постмодерн ва постиндустриал жамият моделлари) ўзгариши каби ҳолатлар инсон капитали тушунчасининг маъноларини ўзгартирди ва кенгайтирди. Жамият турмуши ва иқтисодиётда инсон факторининг (Human Factor) ва умуман инсон капитали (Human Capital) тушунчасининг оммалашуви етакчи ривожланган давлатларда бу хусусдаги тадқиқотларнинг авж олишига олиб келди. Америкалик икки иқтисодчи 12 олим - Теодор Шульц (1979) ва Гэри Беккер (1992) инсон капитали назариясининг асосларини ишлаб чиқдилар ва бу тадқиқотлари учун халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлдилар. Бу олимларнинг инсон капитали тушунчасига берган таърифини ҳам қисқача ушбу сатрларда умумлаштириш мумкин: «инсон капитали – шахснинг ўзи ва умуман, жамиятнинг кўп сонли эҳтиёжларини қоплашга хизмат қиладиган билими, қобилияти ва кўникмалари йиғиндисидир». Инсон капитали назарияси асосчиларининг бу қисқача таърифи вақт ўтиши билан инсоният турмушида юзага келган ўзгаришлар туфайли йил сайин кенгайиб ва мукаммаллашиб бормоқда. Бугунги кунда инсон капитали ҳақидаги назария иқтисод фанининг мустақил тармоғига – билим иқтисоди йўналишига айланди [6] . Мазкур фандаги инсон капитали хусусидаги энг мукаммал ва тадқиқотчилар тарафидан тан олинган таърифлардан бири қуйидагичадир: «Инсон капитали иқтисодиёт ва жамият тараққиётининг тўхтовсиз ривожланувчи ва мураккаб фактори бўлиб, у ўзида инсон факторининг ишлаб чиқариш фактори сифатида самарали ва оқилона амалда бўлишини таъминловчи меҳнат ресурсларини, билимларни, ақлий ва жисмоний меҳнат унсурларини, яшаш шарт-шароитларини, интеллектуал фаолиятни жамлайди... Қисқачаси, инсон капитали – бу профессионализм, интеллект, билимлар, сифатли ва юксак самарали меҳнат ва юксак турмуш даражаси демакдир» [7]. Инсон капитали тушунчасининг марказида албатта ҳар доим инсон бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Аммо бугунги кунда бу тушунчанинг замирида яхши таълим олган, ижодкор ва ташаббускор, юқори профессионализмга эга инсон ётмоқда. Бинобарин, юқори технологияларга асосланган ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи иқтисодиётни фақат ана шундай профессионал ишчи, инженер-техник ходим, менеджер ва бошқарувчиларнинг армияси вужудга келтириши ва 13 бошқариши мумкин. АҚШ, Япония ва Ғарбий Европадаги бошқа ривожланган мамлакатларнинг намунаси инсон капитали ҳозирги даврда замонавий иқтисод ва жамиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий ишлаб чиқариш ва ижтимоий фактори эканлигини кўрсатмоқда. Инсон капитали тушунчаси инсон фактори ва инсоннинг имкониятлари (ресурслари) тушунчаларининг йиғиндиси бўлишдан ташқари энди унинг иқтисодий категория эканлиги барча тарафидан тан олинмоқда [8]. Инсон капитали деган иқтисодий категориянинг шаклланиши ҳам ўзўзидан юз бергани йўқ, у дастлаб узоқ вақт инсоннинг билим ва меҳнат қобилиятини ифодаловчи бир тушунча сифатида мавжуд эди, холос. Шу билан бирга, инсон капиталини дастлаб фақат фақатгина харажат талаб этувчи ижтимоий фактор сифатида билишар эди. Таълим ва тарбия учун сарфланган маблағлар ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган харажатлар, деб ҳисобланар эди. Зотан, инсон капитали ҳар доим аҳолининг таълим ва турмуш даражасини ошириш учун сарфланган харажатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Жумладан, тарбия, таълим, билимлар (фанлар), соғлиқни сақлаш, ишбилармонлик қобилияти ва муҳитини шакллантириш, меҳнат жараёнини ахборотлар билан таъминлаш, фуқаролар ва бизнеснинг хавфсизлиги, иқтисодий ҳуррият, маданият, санъат ва бошқа инсон учун зарурий соҳаларга сарфланган инвестициялар пировард натижада инсон капиталининг шаклланишига асос бўлади ва бу капиталнинг савияси, сифати ва қийматига таъсир қилади. Айнан ана шу таълим ва тарбия фактори инсон капиталининг шаклланишида муҳим ўрин тутишини инсоният тарихидаги алоҳида шахслар тимсолида кўпдан бери билишар эди. Чунки, бошқа турдаги капитал типларидан фарқли ўлароқ инсон капитали у ёки бу конкрет шахс билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у авало ўша шахснинг шахсий мулкидир ва у капитал эгасининг инон-ихтиёрига кўра сарфланади. 14 Хуллас, инсон капитали – меҳнат қилувчи кишиларнинг оддий йиғиндиси эмас. Инсон капитали бу профессионализм, билимга интилиш, ахборот таъминоти, соғлиқ, оптимизм, ташаббус ва меҳнатсеварлик каби томонлар ва хислатлардан ясалган бир гулдаста кабидир. Юқоридаги таърифлар, албатта, инсон капитали каби мураккаб жараённинг моҳиятини тўла ифодалаши қийин. Чунки, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий феномен каби инсон капиталининг ҳар бир мамлакатнинг асрий анъаналарини ва халқнинг менталитетини, бошқа маҳаллий шарт-шароитларни ўзида акс эттирувчи хусусиятлари мавжуд. Шу сабабли чет эллик олимлар ва мутахассисларнинг инсон капиталига берган таърифи бу мураккаб феноменнинг барча қирраларини қамраб ололмайди. Шу сабабли инсон капиталининг қуйидаги таърифини таклиф этамиз: Инсон капитали – ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-фалсафий тушунча (атама) бўлиб, бу шахснинг:  фундаментал ва амалий билими, тажрибаси, кўникмалари, табиат ва жамиятдаги воқеа, ҳодиса ва жараёнларга илмий-мантиқий ёндашиш, уларнинг инновацион ечимларини топишдаги профессионаллик даражаси;  интеллектуал мулки, моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш имкониятлари, инсон ва жамият тараққиётини кафолатловчи куч ва воситалар мажмуининг мавжудлиги;  ақлий меҳнати ва юксак инновацион тафаккури, унинг турмуш даражаси ва касбий карьерасининг ошиши, жамиятдаги мавқеи ва ўрнини белгиловчи омил.
Инсон капиталининг турлари ва компонентлари Жамият, давлат томонидан аҳолининг барча қатламларига ва тоифаларига айни миқдор ва шакллардаги инсон капитали инвестицияси 15 сарфланишига қарамай, инсон капиталининг қуйидаги турлари шаклланади ва ҳукм суради: 1. Ижобий (фаол) инсон капитали; 2. Салбий (нофаол) инсон капитали; 3. Манфий инсон капитали. 1. Ижобий (актив) инсон капитали – ўзи учун сарфланган инвестицияни тўла ўзлаштирган ва уни жамиятнинг ривожланиши ва такомиллашуви шаклида рўёбга чиқарган креатив (яратувчи) ва инновацион капиталдир. Бу яратувчанлик ва такомиллашув, жумладан, аҳолининг турмуш даражасининг ошиши, инновацион салоҳиятнинг юксалиши, таълим тизимининг ривожи, илм-фаннинг тараққиёти, ахборот алмашинуви ва таъминоти эркинлиги, аҳоли саломатлигининг яхшиланиши кабиларда намоён бўлади. Чунки, инсон капиталининг ўлчамлари ва сифати аҳоли / шахснинг менталитети, таълим даражаси, ҳаётий тасаввурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳвол кабилар билан ўлчанади. Айтиш лозимки, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш кабиларга сарфланган инвестициялар тарихан қисқа муддат ичида самара бериши мумкин, аммо асрлар давомида шаклланган менталитетни қисқа вақтда ўзгартириш қийин. Шу сабабли дунёдаги илғор тажриба ва билимларни миллий / шахс менталитетининг ижобий хусусиятлари билан уйғунлаштириш муҳимдир. Ўзбекистонда ривожланган Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги тажрибаси ўзлаштирилар экан, айни шу нуқталарга жиддий эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир, яъни илғор чет эл тажрибасининг халқимизнинг миллий менталитетига ва кўп асрлик анъаналарига мос келадиган шакллари олинмоқда ёки улар маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилмоқда. Шунингдек, миллий маданиятимиз, анъаналаримиз ва ёшларимизни чет эллардаги баъзи оқим ва ҳаракатларнинг зарарли таъсиридан сақлаш учун олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ва профилактик чоралар айнан шу мақсадни кўзлагандир. Инсон капитали 16 ҳам айни конкрет шахс каби маълум бир цивилизация, менталитет ва анъаналарнинг маҳсулидир. 2. Салбий (пассив) инсон капитали. Инсон капиталининг бу тури мамлакат тараққиётига ва инновацион иқтисодиётга айтарлик ҳисса қўшмайди, унинг бутун моҳияти моддий имкониятларнинг истеъмолчиси бўлишдан иборатдир. Пассив инсон капиталини яхши таълим олмаган, оддий кустарь (қўл меҳнатига асосланган) саноатда, товар айирбошлашга асосланган тижоратда ёки механизациялашмаган қишлоқ хўжалигида банд кишилар ташкил этади дейиш мумкин. Ўзбекча таъбир билан айтганда, «қора меҳнат» қилувчилар, яъни малака талаб қилмайдиган ишларда ишлайдиган кишилар пассив инсон капиталини ташкил этадилар. 3. Инсон капиталининг энг таҳлил ва баҳс талаб учинчи тури манфий инсон капиталидар. Манфий инсон капитали деганда, номидан маълум бўлганидек, ўзига сарфланган инвестициялардан жамият учун ҳеч қандай фойда келтирмаган, ўзи яшайдиган жамият иқтисодиётининг ривожига, на турмуш даражасининг юксалишига, на шахс сифатида ўзининг ривожланишига ҳисса қўшишга ярамаган тоифа тушунилади. Ўзбекча ифода билан айтганда, «на ўзига, на бошқага фойдаси тегмайдиган» тоифа манфий инсон капиталини ташкил этади. Ашаддий жиноятчилар, гиёҳвандлар, коррупционерлар, ишёқмаслар, ичкиликбозлар, текинхўрлик билан кун кечирувчилар – бир сўз билан айтганда, жамият ва оиласининг сарфлаган моддий инвестицияси, берган таълим-тарбиясининг самарасини йўққа чиқарган кишилар манфий инсон капитали сифатида намоён бўладилар. Ана шу тоифадаги инсон капитали мисолида баъзи тоифадаги кишилар учун сарфланган инвестициялар ҳамиша ҳам ўзининг ижобий самарасини беравермаслиги кўринади. Манфий инсон капитали кўпинча халқнинг менталитетидаги етишмовчиликлар, аҳоли маданият савиясининг пастлиги, жамиятдаги социал муаммолар, шунингдек, кишиларнинг табиий ҳаққи бўлган ҳуррият 17 ва эркинликларнинг чекланиши каби сабаблар натижасида вужудга келиши мумкин. Маънавий етук жамиятларда манфий инсон капитали тоифасидагиларга ўзларининг умидсиз ҳолларидан чиқиш учун сўнги имкониятлар берилади ҳамда уларнинг ижобий ўзгаришларга бўлган ҳаракатлари жамият ва давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бунга мисол тариқасида ҳар йили Конституция куни ёки Мустақиллик байрами арафасида адашиб хато йўлларга кирган кишиларга авф (амнистия) эълон қилиниши ва собиқ маҳбусларга ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун берилаётган ёрдам ҳолларини келтириш мумкин. Бундай ижтимоий ғамхўрлик натижасида манфий инсон капиталига айланишга улгурган фуқаролар жазони ўташ муассасаларидан муддатидан олдин озодликка чиқариладилар, сўнгра уларга маҳалла ва ички ишлар органлари иш топиш ва тураржой билан таъминлашда ёрдам берадилар, янги касб ёки ҳунар соҳиби бўлишига ёрдамлашадилар. Мамлакатимизда ана шу тарзда тўғри йўлга тушиб олган, мусбат инсон капитали тоифасига қайтган кўплаб инсонлар бор.
Ижтимоий тараққиётнинг пировард мақсади ишлаб чиқаришни мумкин бўлгани қадар ошириш эмас, балки инсонларни яхши яшаш шароитини яратиш, унумли меҳнат қилиши, узоқ умр кўриши, соғлом яшаши (касал бўлмаслиги), таълим ва билим олишлари учун имкониятлар яратишдир. Бизнинг давримизда ҳар бир инсон ҳаётининг моҳиятини белгилашда таълим олдинги ўринга чиқади. Инсоннинг дунёқараши шаклланишида, ҳаёт сир-асрорларини ўрганиб олишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида, хуллас, индивидни ўзи яшайдиган жамиятнинг бир бўлаги – инсон сифатида шаклланишида унинг билим олиши жуда муҳим ўрин тутади. Бинобарин, инсоннинг таълим тизимида керакли билим ва кўникмаларни олиши унинг касбий фаолиятига ва ўз имкониятларини, 31 меҳнат қилиш салоҳиятини ҳаётда амалга оширишда пойдевор яратади. Айнан шу сабабли инсон капитали назариясида аҳолининг таълим даражаси унинг асосий қийматини ташкил этувчи муҳим компонент ҳисобланади, таълим олиш ва ўз билим-кўникмаларини ошириш эса инсон меҳнат фаолиятининг таркибий қисми деб тан олинади [17]. Ўз даврида улуғ рус кимёгар-олими Д.И.Менделеев «Таълим инсоннинг сарфлаган вақт ва меҳнати эвазига орттирган инсоний донолиги ва бебаҳо капиталидир. Ҳақиқий ўқимишли киши қачонки унинг билимлари ва ғояларига ҳукуматнинг ёки жамиятнинг эҳтиёжи мавжуд бўлганида ўз ўрнини топади, акс ҳолда у ортиқчадир», деб ёзган эди. Ўқимишли, зиёли кишиларнинг капитали ҳақиқатан ҳам уларнинг олган таълими – орттирган билим ва кўникмаларидир. Инсон капиталининг турлича таърифи ва талқинлари бўлишидан қатъий назар, унинг тамалини инсонда пировард натижада билим, савия, кўникма, маҳорат каби ўзига хос хусусият ва хислатларни шакллантирган таълим ташкил этиши бугунги кунда барча биладиган ҳақиқат. Таълимсиз ҳеч қандай инсон капиталини шакллантириш, ундан фойдаланиш ёки фойда олиш мумкин эмас. Бундан келиб чиқадики, таълим инсон капиталининг асосий компонентларидан биридир ва у таълим тизими, таълим хизмати, таълимнинг сифати ва ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек, бугунги кунда дунёда таълим барча қитъалар, мамлакатлар, ижтимоий қатламлар орасида шу қадар оммалашдики, энди у ҳар қандай давлат ва жамиятнинг моддий ва номоддий капиталлари қаторидан жой олди. Юқорида таъкидланганидек, ялпи миллий капитал моддий ва моддий бўлмаган икки турдаги бойликдан иборатдир. Моддий капитал бевосита моддий шаклга эгадир, у кўчмас мулк ёки молиявий маблағлар шаклида мавжуддир. Номоддий капитал эса номидан билинганидек, бирор-бир моддий шаклга эга эмас. Аммо у ҳар доим моддий капитал билан ёнма-ён 32 ҳолда ҳамда унинг сифатини, қийматини ва маҳсулдорлигини оширувчи фактор сифатида мавжуддир. Бу номоддий капитални инсон капиталининг асосини, ўзагини ташкил этувчи таълим капитали дейиш мумкин [18]. Таълим капиталини инсонларнинг таълими (бошланғич, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим) ва касбий таълим (қайта тайёрлаш, малака ошириш) жараёнлари учун умр бўйи давлат, оила, жамият, ҳомийлар тарафидан сарф этилган маблағлар ташкил этади. Бу маблағлар инсон капитали шаклланиши учун узоқ вақт давомида системали равишда сарфланади, чунки таълим жараёни таълим турига қараб бир неча йил (ой, ҳафта) давом этади. Таълим конкрет бир шахс учун маълум бир ҳажмдаги харажатларни ҳам талаб қилади (шартнома тўловлари, таълим олиш даврида яшаш учун ва ўқиш учун керакли ашёлар- тураржой, электроник жиҳозлар, китобдафтар, идора ашёлари ва ҳакозолар учун сарфламалар). Иккинчи мутахассислик, сиртқи ва кечки таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлаш каби таълим турларида ўз билимини ошираётган шахснинг баъзан ўз имкониятлари даражасида билан меҳнат қила олмаслиги мумкин, шунингдек, унинг меҳнати самарадорлиги пасайиши, бинобарин, оладиган даромадини камайиши мумкин. Бу билвосита иқтисодий зарарлар ҳам таълим учун кетган харажатлар жумласига киради. Олинган таълим, билим ва кўникмалар вақт ўтиши билан эскириши ва ўз қийматини йўқотиши мумкин. Шу сабабли инсон капиталининг ўзагини ташкил этувчи таълим ва билим доимий янгиланиб ва такомиллаштирилиб туриши керак. Кейинги чорак асрда Ғарб мамлакатларида вужудга келган «Long live learning» (“Умр бўйи таълим олиш») шиорининг негизида ҳам 33 замонавий ишчи ва мутахассисларнинг доимий ўқиш-изланишларга бўлган эҳтиёжини ифодалайди . Масаланинг ҳар бир инсон учун жуда қизиқарли ва алоқадор бир жиҳати бор: бу эса таълим ва тарбия савиясининг инсон умри давомийлиги ва ҳаёти давомида эга бўладиган турмуш даражаси савияси билан тўғридан тўғри боғлиқлиги масаласидир. АҚШдаги Калифорния университети олимларининг тадқиқотлари натижаларига кўра инсоннинг таълим (интеллектуал) савияси билан унинг умр кўриш узунлиги ўртасида боғлиқлик мавжуд экан. Инсоннинг 35 ёшига қадар таълим олган ҳар йили охир-оқибатда унинг умрига бир ярим йил умр қўшади. Ўрта маълумотли кишилар ўртасидаги ўлим ҳолатлари олий маълумотли кишилар орасида бўлганидан 54 фойиз юқоридир. 25 ёшигача тугалланган олий маълумот олган кишиларнинг ўртача умри ўрта маълумот олганларникидан етти ярим йил узоқроқ давом этади. Демак, таълим олиш натижасида орттирилган билимлар инсоннинг узоқ умр кўришига ёрдам беради ва натижа ўлароқ таълим махсус социобиологик жараёндир [19]. Таълим олиш инсон учун ўз турмуш фаровонлиги учун маблағ сарфлаш кабидир, чунки таълим унинг меҳнат бозоридаги имкониятларини ва қийматини оширади, унинг иш ўрнининг доимий сақланиб қолишига кўмаклашади. Шунингдек, таълим олган инсон мансаб пиллапояларидан тез юқорилайди, катта жисмоний сарфиёт талаб қилмайдиган, завқ-ҳузур берадиган ишларда ва юқори маошли вазифаларда ишлайди. Натижа ўлароқ бундай шахс шаҳарларнинг энг обод ва хавфсиз қисмларида яшайди, соғлом турмуш тарзига эга бўлади, стресс ва бошқа нохуш ҳолларга камдан-кам тушади. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир: шахс - кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи; давлат ва жамият - таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари; узлуксиз таълим - малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини. давлат таълим стандартларини, 49 кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади; фан - юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи; ишлаб чиқариш - кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси [30]. Инсон капиталининг (шахс) давлат, иқтисод ва жамиятнинг буюртмаси ва молиялаши натижасида шаклланиши ҳамда унинг муттасил сифат ўзгаришлари билан бойиб ва мукаммалашиб бориши жараёнини (узлуксиз таълим), бу капиталнинг имконият ва салоҳиятидан ишлаб чиқариш ва фанда фойдаланиш каби бир-бири билан узвий боғлиқ ва циклик тизим кўз олдимизда намоён бўлади. Айнан ана шундай бирбирини тақозо этувчи ва бири иккинчиси тўлдирувчи циклик тизим ҳар доим янгиланиб, такомиллашиб борадиган инновацион иқтисодиётга керакли инсон капиталини етказиб беради. Инсон капиталини шакллантириш учун керакли энг муҳим социал инфратузилма – таълим тизими мамлакатимизда ана шундай мукаммал бир бичимда барпо этилгандир. Ўзбекистонлик олимлар С. Гулямов ва Б. Гаибназаровларнинг диққат қилиб ўтганларидек, инсон капиталини шакллантиришнинг ўзига хос «ўзбек модели»нинг дунёдаги мавжуд шарт-шароитлардан фарқи намоён бўлади: ижтимоий патернализм ва давлатнинг, оиланинг ва хусусий бизнеснинг таълим тизиминининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун сарфлаган саъй-ҳаракатлари охир-оқибатда малакали ва билимли инсон потенциали сифатида инновацион тараққиёт учун хизмат қиладиган инсон капиталининг шаклланиши учун хизмат қилади. Яъни, қуйидаги 50 чизмада ифодаланганидек, ўзбекона инсон капитали шакллантириш тизими асосий ижтимоий институтлар бўлмиш оила, давлат, жамият, хусусий бизнес ва бошқаларнинг ҳамкорлиги натижаси сифатида шаклланадиСифати ва қиймати баланд инсон капитали соҳибини иш ўрни билан таъминлаш – унга ўзининг билим, кўникма, салоҳият ва куч-ғайратларини тўла намоён этадиган фаолият майдони яратиш вазифаси ўз аҳамияти нуқтаи назаридан ижтимоий инфратузилмаларни тубдан яхшилаш ва узлуксиз таълим тизимини мукаммаллаштириш йўли билан инсон капиталини шакллантиришдан асло кам эмас. Чунки шаклланган инсон капитали -шахснинг ҳақиқий ҳаётий фаолияти, ўз салоҳиятини намоён қилиши, жамиятнинг интеллектуал ва маънавий бойлигига бойлик қўшиш имконияти унга ўз билими ва тажрибасига мос иш ўрни яратилганидагина вужудга келади. Ғарбдаги либерал иқтисодий муносабатлар ҳукмрон бўлган мамлакатларда инсон капитали бозори эркин бозорнинг қонуниятлари билан ишлайди; бу бозорнинг ёзилмаган қонунларига кўра энг оддий коллежнинг зукко бир битирувчиси трансмиллий кампаниядан иш топиши, энг машҳур университетнинг битирувчиси эса, агар у уқувсизроқ бўлса, бир неча ойлаб иш тополмасдан овора бўлиши мумкин. Халқ турмуши фаровонлиги ва ижтимоий инфратузилмаларнинг намунали фаолият кўрсатиши учун давлат ва жамиятнинг барча кучғайратлари ва улкан моддий ресурсларни сафарбар этилаётган бизнинг мамлакатимизда инсон капиталидан унумли фойдаланиш ишини, албатта, бозор стихияси измига топшириб бўлмайди. Шу сабабли мамлакатда амалга оширилган муваффақиятли таълим ислоҳотларининг мантиқий якуни сифатида шаклланган билимли ва салоҳиятли ёш инсон ресурсларини - инсон капиталининг энг фаол ва қийматли қисми бўлган ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, улаврнинг билими, савияси ва кўникмаларига мос келувчи замонавий иш ўринларини вужудга келтириш учун давлат йўли билан катта эътибор берилмоқда. Маълумки, ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли салбий жиҳатлар, тўполонлар, тартибсизликлар 66 негизига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг жамиятдаги қизиқишлари, ҳуқуқларига, манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги замоннинг янги таҳдидларига жавоб бермаслиги оқибати эканлиги алоҳида кўзга ташланади. Айниқса, ҳозирда қатор жамиятлар, ҳаттоки ривожланган жамиятларда ҳам муаммо бўлиб келаётган ёшлар ва уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, иш билан банд қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ўзига хос тарзда амалга ошириб келинаётганлиги, қайси бирларида эса умуман уддасидан чиқмаётганлиги нақадар ачинарли оқибатларга олиб келишини кейинги дунёдаги баъзи мамлакатларда кузатмоқдамиз. Ушбу жамиятларда жамият ва ёшлар ўртасида номутаносиблик, ҳаттоки, узилишлар пайдо бўлганлигини кўришимиз мумкин. Бу каби муаммоларнинг асосида жамият учун муҳим ҳисобланган бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик, ишсизлик, бекорчилик ётади.
Download 34.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling