Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet1/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
«ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР»
КАФЕДРАСИ


Ш.А.АҲАДОВ




С О Ц И О Л О Г И Я




(Ўқув қўлланма)

С А М А Р Қ А Н Д – 2007 ЙИЛ


Тақризчилар: Фалсафа фанлари доктори,
профессор С.К.КАРИМОВ

Ф.АЮПОВ
Тарих фанлари номзоди,


доцент Ф.АЮПОВ

Маъсул мухаррир:




Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат

Архитектура-Қурилиш институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган

Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари талабалари учун Социология фани бўйича ўқув қўлланма тайёрлашга қилинган ҳаракат бўлиб, унда Социология фани, предмети, фнукциялари, қонун ва категориялари, вужудга келиши ва ривожланиши тарихий босқичлари, унинг жамият ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва роли, унинг назарий, амалий масалалари, махсус соҳалари, услублари, ижтимоий жамиятдаги социал институтлар, уларнинг моҳияти, республикада ва жаҳондаги социал муаммолар ва бошқа бир қатор соҳалар баён қилинган.


Ушбу қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари талабалари, аспирантлари, ҳамда социология фани билан қизиқувчилардан иборат кенг китобхонларга мўлжалланган.

Муаллиф: Тарих фанлари доктори,


СамДАҚИ профессори


Ш.А.Аҳадов



КИРИШ

“Социология” фани мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётида мустақиллик шарофати муносабати билан вужудга келган янги фан ҳисобланади. Аслида “Социология” фани фан сифатида тарихий тараққиётнинг маълум бир босқичида XIX асрнинг бошларида Ғарбий Европада мустақил фан бўлиб шаклланади. Социал қарашлар эса ғоявий таълимотлар тарзида бир неча минг йиллик тарихига эга бўлиб, дастлаб Антиқ дунёда Ҳитой, Хиндистон, Яқин Шарқ, Миср ва Марказий Осиёда илгари сурилиб ижтимоий-сиёсий ғоялар билан узвий боғлиқликда шаклланиб вужудга келган, ривожланиб тараққий этган, Антиқ дунё, Ғарб ва Шарқнинг буюк алломалари – Демокрит, Сократ, Платон, Аристотель, Конфуций (Кун-Цзы), С.Гуатама, Абу Носир Фаробий, Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб буюк социал таълимот намоёндаларининг бу соҳада хизматлари чексиз бўлган. Айниқса Хитойда “Ўн уч китоб”, Хиндистонда “Веда” ва “Упанишод”лар, Марказий Осиёда “Авесто” ва кўплаб қадимий тарихий манбаларда социал ғоявий таълимотларнинг шаклланиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматли манбалар ҳисобланади. Мустақил фан сифатида шаклланишида эса француз олими Огюст Контнинг хизмати каттадир. Унинг 6 томлик “Позитив фалсафа курси” ва 4 томлик “Позитив сиёсат тизими” асарларида “Социология” термини биринчи бор ишлатилиб, асарлари эса фан сифатида ўқитилиб бошланади ва ҳозирги вахтда жаҳондаги кўплаб ривожланган мамлакатларида Олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларда талабалар ўқитилмоқда. Мустақил Ўзбекистонда ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан дастлаб ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти қошида 1993 йилда Ўзбекистон социологларининг уюшмаси тузилди. 1994 йил 18 июл 87-01-242 сонли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг буйруғи билан 1995-1996 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида “Социология” фан сифатида ўқитила бошланиб, ҳозирги кунда Республикамиз социолог олимлари томонидан янги намунавий дастур ва ишчи дастурлари асосида ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари яратилиб, талабалар фойдаланиши учун тавсия этилмоқда, ёшларимиз, талаба ёшларимиз, магистрантларимиз социал билимларга эга бўлмоқдалар.


Ушбу “Социология” фани бўйича намунавий ва ишчи дастурлар асосида тайёрланиб чоп этишга тавсия этилган ўқув қўлланма ҳам ана шу мақсадда тайёрланиб, нафақат талаба ёшларга, магистрларга, балки “Социология” фанига қизиқувчи аспирантлар, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик фойдаланиш учун мўлжалланган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling