Амалий математика ва компьютер таҳлили кафедраси Кафедра тарихи Амалий математика ва компьютер таҳлили


Download 32.33 Kb.
bet1/6
Sana13.02.2023
Hajmi32.33 Kb.
#1194221
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Amaliy mat va KT 1978-2018


Амалий математика ва компьютер таҳлили кафедраси


Кафедра тарихи


Амалий математика ва компьютер таҳлили кафедраси дастлаб «ЭҲМ ва дастурлаш» номи билан 1978 йил «ЭҲМнинг математик таъминоти» кафедраси базасида ташкил этилган. Кафедра очилгандан бошлаб 2010 йилгача профессор, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таълим ходими» М.М.Арипов, 2010-2012 йилларда физика-математика фанлар доктори, профессор Б.Абдурахимов, 2012-2014 йиллар физика-математика фанлар номзоди, доцент А.Хайдаров, 2014 йил физика-математика фанлар номзоди А.С.Матякубовлар раҳбарлик қилганлар. 2014 йилдан бошлаб эса физика-математика фанлар номзоди, доцент Ж.Ў.Мухаммадиев раҳбарлик қилган. Ҳозирги кунда кафедрада 7 та фан доктори, 7 та фан номзоди ва бир қатор ёш ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Кафедра «Амалий математика ва ахборот технологиялар» мутахассислиги бўйича магистрлар ва «Амалий математика» мутахассислиги бўйича бакалавр мутахассислар тайёрлайди. 2000-2017 йиллар давомида кафедрани «Амалий математика ва ахборот технологиялар» мутахассислиги бўйича 138 дан ортиқ магистрлар битириб чиқишган. Кафедра битирувчилари республиканинг барча вилоятларида, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида (мактаб, ўрта ва олий ўқув юртлари, илмий текшириш институтлари, молия, солиқ ва банк тизимлари, ички ишлар вазирлиги, мудофаа вазирлиги, божхона ва ҳ.к.) меҳнат қилмоқдалар.
Кафедрада математик моделлаштириш, чизиқсиз муҳитда жараёнлар тадқиқоти (сонли, автомодель), информацион тизимлар, маълумотларни ҳимоя қилиш, интервал анализ усуллари, тескари ва нокоррект масалалар ва бошқа йўналишлар бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Жумладан, профессор М. Арипов томонидан таклиф қилинган ва илм аҳли орасида эътироф этилган «Чизиқсиз масалаларни ечишнинг ажратиш усули» бўйича ночизиқли, бир жинсли бўлмаган ҳаракатланувчи бир ва кўп компонентли муҳитларда иссиқлик тарқалиш жараёнларини сонли, автомодел ва тақрибий-автомодел тадқиқ қилиш йўналишида (проф. М.М.Арипов, доц. А.Хайдаров, Т.К.Хожиев, Ф.А.Қобилжонова, А.Матякубов, З.Р.Рахмонов, А.Тиллаев, Д.Назирова, Ж.Р.Раимбеков, М.Хожимуродова) илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, “Маълумотларни ҳимоя қилишнинг криптография методлари ва дастурларини яратиш, ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ қилиш” (проф М.М.Арипов), “Интервал анализ усулларини турли жараёнларни ўрганишга қўллашни асослаш ва дастурий таъминотларини яратиш” (проф. З.Х.Юлдашев), “Атмосферик жараёнларни математик ва сонли моделлаштириш, ўрта Осиё региони учун иқлим шароитининг ўзгаришига тоғларнинг таъсири ўрганиш, сонли моделини қуриш ва дастурий мажмуалар яратиш” (проф. Б.Ф.Абдурахимов), “Математик-физиканинг нокоррект ва тескари масалаларини тақрибий ечиш ва текшириш” (проф. К.С.Фаязов, И.Хажиев) йўналишлари бўйича ҳам фаол илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Юқорида зикр этилган илмий йўналишлар бўйича охирги 5 йилликда 300 дан ортиқ илмий мақолалар, шу жумладан чет элларда 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирилди ва нуфузли халқаро илмий анжуманларда 70 дан ортиқ маърузалар қилинди (М.Арипов, Б.Ф.Абдурахимов, Қ.С.Фаязов, З.Х.Юлдашев, А.Хайдаров, З.Р.Рахмонов, А.С.Матякубов, И.Хажиев). Информатика фанини масофали ўқитиш муаммолари ва информацион технологияларга бағишланган қатор илмий изланишлар натижалари илмий анжуманларда муҳокама қилинди. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган дастурий маҳсулотлари учун 20 дан ортиқ муаллифлик гувоҳномалари олинди.
Кафедра қошида «Амалий математика ва ахборот технологияларнинг замонавий муаммолари», «Математик-физиканинг тескари ва нокоррект масалалари» мавзусида илмий семинарлар ва талабалар учун бир нечта тўгараклар мунтазам ишлаб турибди.
Кафедрада 20 дан ортиқ дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар яратилди. Шу жумладан проф. М.Арипов томонидан «Интернет ва электрон почта асослари», «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари», ҳаммуаллифликда «Основы интернет», ҳамда 2 қисмлик «Информатика. Ахборот технологиялари» ўқув қўлланмалари (бир марта кирилл алифбосида ва икки марта лотин алифбосида), академик лицей ва коллежлар учун А.Хайдаров билан бирга «Информатика асослари» ўқув қўлланмаси, Ж.Мухамадиев билан биргаликда ҳуқуқшунос мутахассислари учун «Информатика» дарслиги (кирилл ва лотин графикасида), З.Х.Юлдашев ва Ф.А.Кабилжановалар билан ҳаммуаллифликда «Основы информатики» ўқув қўлланмаси, Н.Отахов билан ҳаммуаллифликда “Delphi дастурлаш тили” ўқув қўлланмаси ва бир қанча маъруза матнлари каби адабиётлар чоп этилди.
Кафедрада Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Метс (Франсия), Медисон (АҚШ), Белфаст, Лондон (Англия), Геттинген (ГФР), Фукуока (Япония), Куала-Лумпур (Малайзия), Фират (Туркия), Питешти (Руминия), Цюрих (Швейцария), Вена(Австрия), Мюнхен (ГФР) ва бошқа бир қанча шаҳарлардаги илмий марказлар билан илмий алоқалар ўрнатилган. Профессор М.Арипов Питешти (Руминия,1998), Мец, Франция (1997, 1999, 2000), Ухан (ХХР 1990), Медисон (АҚШ, 1992), Фират (Туркия, 1999), Олмония (1976, 1998, 2000, 2001), Путра (Малайзия, 2008), Цюрих (2009, Швейцария) университетларида илмий маърузалар қилган. Математикларнинг бутунжаҳон конгрессида (1998 йил Берлин) илмий маърузалар билан чиққан ва мажлисларида раислик қилган. У Америка Қўшма Штатлари ва Европадаги «Математика» ҳамда Олмониядаги «Амалий математика ва механика» жамиятларининг аъзосидир.



Download 32.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling