А. Н. Нурматов Наммти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти в б. тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Download 23.88 Kb.
|
1 2
Bog'liqА.Нурматов мақола НамДУ sdf
А.Н.Нурматов НамМТИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти в.б. тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) "Қайта қуриш" даврида ўзбек адабиётидаги муаммолар ва ўзгаришларни ОАВда акс эттирилиши Аннотация Мазкур мақолада ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида ўзбек адабиётидаги ўзгаришлар жараёни ва "Қайта қуриш" даврида ўзбек адабиётидаги реал ҳаётий ҳақиқатларни тасвирлаш ёритилган. Бу даврда ўзбек адабиётида публицистика етакчи ўринга кўтарилган. Адабиётшунослик соҳасидаги муаммолар ва уларни маҳаллий зиёлилар томонидан талқин элиши ҳамда бу жараёнларни даврий матбуот сахифаларида ёритилиши масалалари таҳлил қилинган. Калит сўз: “Қайта қуриш” ошкоралик, адабиёт, мафкура, публицистика, ўзгариш, адабий мерос, ёзувчи, шиор. XX асрнинг 80-йиллари ўрталарида совет жамиятини тубдан ислоҳ қилишнинг янги йўли “Қайта қуриш” сиёсати эълон қилинди. Таъкидлаш керакакки, бу даврда маълум даражада ошкоралик ва демократлаштиришга очиб берилган йўл натижасида матбуот саҳифаларида республикада юзага келган муҳим ижтимоий-иқтисодий, экологик, маданий ва маънавий соҳалардаги ўз ечимини кутаётган ўткир муаммолар ҳамда уларни юзага келтирган омиллар ва эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим масалалар кенг ёритила бошланди. Жумладан қайта қуриш йилларида Ўзбекистондаги маданий соҳада ҳам ўзгаришлар жараёни бошланди. Хусусан, Қайта қуриш даврида ўзбек адабиёти ҳам ўзгаришлар жараёнига юз тутиб, реал ҳаётий ҳақиқатларни тасвирлаш, ҳаётий жараёнларнинг яширин жиҳатларига эътибор қаратиш, узоқ ва яқин ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларни мафкуравий манфаатлардан ҳоли ҳолда акс эттирила бошлаб, жамият ҳаётининг пассив кузатувчисидан фаол курашчига айлана борди. Аниқса, бу йилларда ўзбек адабиётида публицистика етакчи ўринга кўтарилди. Бир қатор ёзувчи ва жамот арбоблари ўзларининг публицистик чиқишлари билан ўзбек адабиётининг мамлакат тақдири учун куюнчанлик руҳини кучайтириб юбордилар. Бу давр адабий ҳаракатида рўй берган муҳим ишлардан бири бу қатағон қурбонлари ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тикланиши бўлди. Маълумки, совет давлати доимий равишда миллий кадрлар, олимлар, адабиёт ва санъат арбоблари синфини қаттиқ тазйиқ остига олиниб, улар жамият ҳаётидан доимий равишда тозалаб келинган эди. Чўлпон, А. Қодирий, У. Носир, Фитрат, А. Авлоний, М. Беҳбудий каби миллат зиёлиларига турли асоссиз айбловлар қўйилиб, улар адабиётимиз тарихидан сунъий равишда чиқариб ташланган эди. Қайта қуриш даврида адабий меросни кенгроқ ва холис ўрганиш масаласи ҳам ижодкор ва илмий зиёлилар томонидан долзарб масала сифатида кўтарилди. Матбуот саҳифаларида бу муаммога доир мақолалар чоп этилди. Такидлаш керакки, адабиёт тарихидан сунъий равишда чиқариб ташланган ёзувчилар адабий меросини тиклаш осон кечмади. Совет тузумининг маҳаллий “посбонлари” уларнинг ижодкор сифатида оқланиши ва асарларининг халққа қайтарилишига қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Бу даврда кўплаб маҳаллий зиёлилар мақолаларида адабий меросни ўрганишга фақат бирёқлама қаралганлиги оқибатида, “классик адабиётимизга муносабатда синфий, партиявий кўз билан қарашни жуда жўн, юзаки талқин қилиб, классик шоирларимизни прогрессив ва реакцион, диний-мистик ва демократ, сарой шоири ва халқ шоирига бўлиб чиққанмиз”[1], деган кўплаб асосли мисоллар келтирилди. Шунингдек, О. Шарофиддинов адабиётга олиб кирилиши лозим бўлган эркинлик ҳақида, Яссавий асарларини ўрганиш, жадидчилик ҳаракатини қайтадан талқин этиш, Чўлпон ва Фитрат ижодини ўрганишга эътибор тўғрисида бир қатор салмоқли фикрларни ўртага ташлайди[2]. 1987 йилдан Чўлпон ва Фитрат адабий меросини ўрганиш бўйича комиссия ташкил қилингач, бу борадаги фаолият анча ижобий тус ола бошлайди. Шу йилнинг июл ойида Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институтида Республика Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ҳамкорликда “Қайта қуриш ва маданий меросни ўрганишнинг методологик муаммолари” мавзусида давра суҳбати ўтказилади[3]. Унда адабий мероснинг “қўриқ бўлиб ётган” соҳалари, яъни Яссавий, Ҳусайний, Амирий, Абулғозий, Чўлпон, Фитрат ва бошқалар ижодларини илмий ўрганиш, холис ёритиш ҳамда халққа етказиш масалалари бўйича баҳс юритилади. 1988 йил 22-25 январда Тил ва адабиёт институтида Республика адабиётшунос, файласуф ва тарихчи олимлари иштирокида адабий мерос ва жадидчилик масалаларини ўрганишнинг баъзи масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтади[4]. Чўлпон ва Фитрат адабий меросини ўрганиш комиссияси улар асарларини уч босқичда эълон қилишни мақсадга мувофиқ, деб топади. Чўлпон ва Фитрат адабий меросини нашрга тайёрлаш иши ЎзР ФА Тил ва адабиёт институтига топширилади[5]. Зиёлилар томонидан жадидлар ижодини ўрганиш ва шу орқали тарихдаги “оқ доғлар”ни камайтириш ҳаракатларига бошқа республика зиёлилари томонидан ҳам ижобий баҳо берилган. Хусусан, 1988 йил Тил ва адабиёт институтида “Жадидчилик масалалари” мавзусида катта давра суҳбати бўлиб ўтади ва унда бошқа республикалардан йирик олимлар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. ХХ аср 80-йиллари иккинчи ярмидан зиёлилар фаолияти натижасида ўрта асрлар даври ва 20-30 йиллар адабий муҳитига бағрикенглик тамойили асосида қаралиб, кўпгина шоир ва ёзувчиларнинг “беркилиб” қолган асарлари дунё юзини кўра бошлади. Бу борада оммавий ахборот воситалари жонбозлик кўрсатдилар. Халқни ўтмиш адабий меросдан баҳраманд этиш ва миллий ўзликни англаш жараёни юксала бошлади. Шуни алоҳида такидлаш керакки, совет тузумининг зиёлиларга нисбатан тазйиқи 1980-йиллар охиригача давом этиб келди. Бунгача бўлган даврда ҳам кўзга кўринган фан арбоблари, адиблар, журналистлар, партия ва давлат томонидан кучли босим ва назорат остида бўлдилар. Ёзувчилар турмушни қоралаб ёзишда, ҳаёт манзараларни бузиб кўрсатишда айбланди[6]. Чунки, адабиётда ижод учун маълум йўналишлар, қатъий белгилаб қўйилган мавзулар бор эди. Масалан, инқилобдан кейинги қўлга киритилган ютуқлар, подшо Россияси Туркистонни босиб олишининг прогрессив аҳамияти, “доҳий” Ленин образи, халклар дўстлиги, динга қарши кураш, аёлларнинг ташкилотчилик роли, коммунизм ғалабасининг муқаррарлиги кабилар. Фалсафа, тарих, адабиёт ва унинг тарихи каби ижтимоий фанлар соҳасидаги зиёлилар устидан ўрнатилган партия назорати мустақилликка эришгунга қадар сақланиб қолган. Зиёлилар ижоди қаттиқ назорат остига олиниб, миллий урф-одат ва анъаналарни ўзида акс эттирган ҳамда тарихга оид ёзилган асарлар ҳам қораланиб, улардан миллатчилик элементлари қидирилди. Жумладан, Ўзбекистон КПМК III Пленумида (1986 йил 4 октябрь) “Темур каби феодал золимлар театр саҳналарида, кино экранларида, китобларнинг саҳифаларида шу вақтга қадар сақланиб турибди, айрим ёзувчиларнинг мулоҳазасизлиги оқибатида уларни тарих ҳақиқатига зид равишда инсонпарвар ва узоқни кўра билувчи сиёсатчилар қилиб кўрсатилган. Бобурда типик ўрта асрга хос жиҳатларни кўра олиш учун Пиримқул Қодировда синфий етуклик етишмайди. Бундай калтабинлик заминида тарихни қайтадан ёзишга уриниш, патриархал даврни қўмсашни тарғиб этиш, исломни миллий маданиятнинг хазинаси қилиб кўрсатишга уриниш ётади”[7], деб таъкидланди. “Гулистон” журналининг 1987 йил 10, 11, 12-сонларида босилган Бобур ҳақидаги мақолани ёзганларни “тамерланомания” ва “бабуромания”да айбланди[8]. Зиёлиларни эркин фикрлаш ва ижод қилишига йўл берилмаганлиги ўша пайтдаги Ўзбекистон КПМК биринчи котиби И.Б. Усмонхўжаевнинг қуйидаги фикрларидан ҳам англаш мумкин. Хусусан, И.Б. Усмонхўжаев “Шундай қилиш керакки, ижодкор зиёлиларимизнинг куч-ғайратлари дала ва фермерларимиз меҳнаткашларининг мардонавор меҳнатини, буюк ишларни шарафловчи асарлар яратишга қаратилсин”[9] дея таъкидлайди. Бундан кўриш мумкинки, ижодкор зиёлиларнинг фаолиятини маълум бир қолипга солиш эканлиги яққол сезилиб турибди. Совет тузуми даврида “кимки партия, ҳукуматни мақола ёки шеърларида мақтамаса, кимки ўз халқининг қадрини ҳимоя қилса, у - миллатчи, экстремист деган ёрлиқлар олар ва албатта, халқим дегани учун жазо оладиган давр эди”[10]. Таъкидлаш жоизки, жўролар даврида олиб борилган атеистик курашнинг салбий оқибатлари адабий меросга ҳам катта зарар етказган. Бу хусусда Б. Рўзиматов бундай даҳрийлик оқибатидаги “ғаройиб қўрқув» ҳақида ноширлар Худодан эмас, “Худо” сўзидан қўрқадилар”, бу қўрқув “Хамса”ни ҳам қирқиб, кесишга олиб келганлиги, “ҳақ” ўрнига “ёр” сўзлари ишлатилишини манқуртликка ўхшатиб, Маҳтумқулининг 32 мисралик “Қон чиқар” сарлавҳали шеъридан 12 мисраси юлиб олинганлигини ёзган[11]. Мустабид тузумнинг сиёсати зиёлиларни ҳудди шундай қулга айлантиришга ҳаракат қилди. Зиёлилар ижодига сунъий тўсиқлар қўйилди, унга амал қилмаганлар тўхтовсиз таъқиб остига олинди. Ёзувчи шоирлардан совет турмуш тарзини улуғловчи асарлар талаб этилиб, ижодий уюшмалар фаолияти эса қаттиқ мафкуравий назорат остига олинди. Ҳар қандай миллий ўзликни англашга бўлган ҳаракат сунъий равишда тўсишга ҳаракат қилиниб бу борадаги ишлар қайта қуриш йилларида ҳам давом эттирилди. Масалан, Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг 1986 йил октябрда бўлиб ўтган учинчи пленумида адабиёт, санъат ва тарихни сохталаштириш, миллий тарих ва маданиятни илоҳийлаштириш авж олиб кетганлиги, тарихий шахсларга баҳо беришда синфий ёндошув, илмийлик, объективлик тамойилларига эътибор берилмаётганлиги кескин танқид остига олиниб, воқеа-ҳодисаларга баҳо беришда мафкуравий манфаатларнинг инкор этилаётганлиги таъкидланади. Масалан, 1986 йил 10 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясининг умумий йиғилишида республиканинг турли соҳаларида фаолият олиб борувчи Ўзбекистон ССР ФА олимларининг фаолиятларни танқид қилиниб, Ўзбекистон Компартияси МҚ котиби ёшлар таълим тарбиясида мафкуравий жараёнларнинг етарли эмаслигини кўрсатилган ҳолда, Амир Темур, Бобур Мирзо шахсига берилган ижобий таърифларга ўзгартиришлар киритилмагани ва бу ўтмишни улуғлаш ҳолатларига олиб келаётгани, республика олимлари бу ҳолатларини олдини олиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмагани алоҳида таъкидлаб ўтилади[12]. Жумладан, ушбу йиғилишда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг нашриёти бўлган “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган М. Маҳмудовнинг “Ўлмас қоялар” асари миллийлик ва тарихий воқеаликни бузишнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилмоқдалиги кўрсатиб[13], ўтмишни қўмсаш, улуғлашдан иборат бўлган асар эканлиги алоҳида таъкиланди. Умуман олиб қараганда қайта қуриш йилларида ижод қилган бир қатор ёзувчи ва шоирларнинг қисса, хикоялари ва шеърий асарларида мустамлакачилик сиёсатининг иллатларини очиб бериш ғояси устуворлик қилган. Жумладан, Э.Воҳидовнинг “Донишқишлоқ латифалари” ҳажвий шеърлар туркимида, ёки А.Ориповнинг “Панжком” достонида совет даврининг самараси бўлган жамият ва кишилар ҳаётидаги нохуш манзараларга китобхон эътиборини қаратган. Бу даврда совед даври манзарасини очиб беришда ёзувчилар оддий кишининг мураккаб тақдиридан маҳорат билан фойдалана олдилар. Хулоса қилиб айтганда қайта қуриш йилларида демокрашлаштириш ва ошкоралик натижасида республика ҳаётининг барча жабҳалари қаторида маънавий ва маданий соҳалардаги муаммоларни кенг ёритилиши ҳамда миллий ўзликни англаш жараёнларининг кучайишига олиб келди ва бу жараёнларда маҳаллий зиёлилар томонидан зиёлилар сай-харакатлари билан кўплаб совет тизими қурбони бўлган зиёлилар ва улар ижодининг қайта баҳоланиб уларнинг номлари оқланиб, кўплаб зиёли ижодкорлар ўзларининг шер ва асраларида совет даврининг йиллар мобайнида олиб борган мустамлакачилик сиёсати иллатлари ва унинг салбий оқибатларини очиб бердилар. Download 23.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling