Юридик шахслар учун чегаравий кредит линиясини очиш учун сонли Бош келишув Тошкент шаҳри “ ” 2019 йил
Download 28.14 Kb.
|
2f4f65755a7cc080e20b839c76a9c4db
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Шартнома мазмуни
- 2. Кредитларни қайтарилишини таъминлаш.
Юридик шахслар учун чегаравий кредит линиясини очиш учун ________-сонли Бош келишув Тошкент шаҳри “___” ___________ 2019 йил Чет эл капитали иштирокидаги АТ "Савдогарбанк" _______________ филиали, (кейинги ўринларда "Банк" деб юритилади), номидан Бош банк томонидан 20___ йил “____” ________________даги _______-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи филиал бошқарувчиси______________________, бир тарафдан ҳамда ______________________________________ (кейинги ўринларда Мижоз деб юритилади) номидан Устав асосида фаолият юритувчи раҳбари ______________________________ иккинчи тарафдан, биргаликда «Тарафлар», деб юритиладиган мазкур чегаравий кредит линиясини очиш учун Бош келишувни куйидаги мазмунда туздилар. 1. Шартнома мазмуни 1.1 Ушбу Келишувнинг мақсади, мазкур келишувда белгиланган шартлар ва тартиблар асосида кредит шартномаларини тузиш орқали тарафларнинг ишбилармонлик муносабатларини ташкил этишдан иборатдир. 1.2. Банк ушбу келишув тузилган санадан бошлаб, яъни 20___ йил _______________дан 20___ йил ______________гача Мижоз билан тузилган кредит шартномалари юзасидан асосий қарздорлик тўловининг тўланмаган қисми бўйича берилган кредитларнинг умумий миқдорини чеклаш билан чегаравий кредит линиясини очади ҳамда мазкур келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланган Мижоз билан тузилган алоҳида кредит шартномалари бўйича Мижозга ушбу кредит линияси асосида, кредит маблағларини ажратиш мажбуриятини олади. Шунингдек, Мижоз кредит маблағларидан фойдаланганлик учун келишувда кўрсатилган шартлар бўйича, алохида кредит шартномалари асосида белгиланган миқдор ва муддатларда фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. 2. Кредитларни қайтарилишини таъминлаш. 2.1. Мазкур келишувга мувофиқ алоҳида кредит шартномалари асосида тақдим этилган кредитлар қуйидаги таъминот тури билан таъминланадилар: 2.1.1. ____________________________________________________ манзилда жойлашган ___________________ сўмга баҳоланган ____________________________ гарови билан; Тегишли равишда расмийлаштирилган: суғурта шартномаси, суғурта полиси, гаров предметининг нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси Мижоз томонидан мазкур келишув доирасида молиялаштирилиш очилгунга қадар олдин Банкга тақдим қилиниши шарт. 2.1.2. ____________________________________________________ манзилда жойлашган _________________________ сўмга баҳоланган ______________________ гарови билан; Тегишли равишда расмийлаштирилган: суғурта шартномаси, суғурта полиси, гаров предметининг нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси Мижоз томонидан мазкур келишув доирасида молиялаштирилиш очилгунга қадар олдин Банкга тақдим қилиниши шарт. 2.1.3. ____________________________________________________ манзилда жойлашган __________________________ сўмга баҳоланган _____________________ гарови билан; Тегишли равишда расмийлаштирилган: суғурта шартномаси, суғурта полиси, гаров предметининг нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси Мижоз томонидан мазкур келишув доирасида молиялаштирилиш очилгунга қадар олдин Банкга тақдим қилиниши шарт. 2.1.4. ____________________________________________________ манзилда жойлашган __________________________ сўмга баҳоланган _____________________ гарови билан; Тегишли равишда расмийлаштирилган: суғурта шартномаси, суғурта полиси, гаров предметининг нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси Мижоз томонидан мазкур келишув доирасида молиялаштирилиш очилгунга қадар олдин Банкга тақдим қилиниши шарт. 2.2. Агар Мижоз томонидан ушбу келишув ва ушбу келишув бўйича тузилган кредит шартномалари шартларидан келиб чиқадиган асосий қарз, фоизлар, ссудалар кредит шартномасида белгиланган муддатда тўланмаса, Банк мазкур қарздорликни шартсиз ҳамда акцептсиз равишда гаров предметига еки гаров предметининг маълум қисмига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда гаров шартномаларига мувофиқ қаратишга ҳақли. 2.3. Мижознинг қарздорлиги бўйича ундирув кафилнинг гаров предметига қаратилганда, банк ихтиёрига кўра, қарздорликни ўзи танлаган бирламчи объектга қаратиш ҳуқуқига эга. Қарздорликни ундириш кафилнинг гаровдаги мулкига қаратилганда, банк ундирувни бирламчи объектга қаратиши билан бирга гаров предметининг бошқа турларига хам қаратиши мумкин. Суғурталовчидан мижознинг қарзини ундириш тартиби тегишли сугурта шартномасила белгиланади. Download 28.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling