3.Кредит маблағларини бериш шартлари.
3.1. Банк хар бир кредит шартномаси бўйича Мижозга алоҳида кредит хисобварақларини очади. Кредит маблағлари ажратилиши мижознинг тўлов топшириқномасига асосан нақдсиз ҳолатда банк ўтказмаси орқали тўлаш билан таъминланади.
3.1.1. Келишувнинг 3.3.-бандида кўрсатилган ______________ суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда биринчи ҳамда иккинчи кредит шартлари бўйича чегаравий кредит линияси лимитининг бир қисмининг молиялаштирилиши Мижоз томонидан мазкур келишувнинг 2.1.1., 2.1.3., ва 2.1.4., бандлари бажарилганидан сўнг амалга оширилади.
3.1.2. Келишувнинг 3.3.-бандида кўрсатилган ______________суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда биринчи ҳамда иккинчи кредит шартлари бўйича чегаравий кредит линияси лимитининг қолган қисмининг молиялаштирилиши Мижоз томонидан мазкур келишувнинг 2.1.2., банди бажарилганидан сўнг амалга оширилади.
3.2. Ушбу келишув бўйича кредит шартномалари мазкур келишувнинг 2.1-бандида кўрсатилган мажбуриятлар Мижоз томонидан бажарилганидан сўнг, Мижоз томонидан Банкга белгиланган тартибда ариза берилганидан кейин кредит аризаси берилган кун ҳисобга олинмаган ҳолда 2 (икки) кунлик муддатда имзоланади.Биринчи кредит бўйича кредит шартномалари ______________гача имзоланиши ҳамда иккинчи кредит бўйича кредит шартномалар ______________гача имзоланиши мумкин. Агар кўрсатилган муддатларда мазкур келишув доирасида бирор бир кредит шартномаси тузилмаган бўлса, ушбу келишув ўз кучини йўқотади ҳамда бекор қилинган деб ҳисобланади.
3.3. Кредит маблағлари ушбу Келишув доирасида Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмда қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
Биринчи кредит
Кредитлаш мақсади- улгуржи савдо учун айланма маблағлар тўлдирилиши
Ссуда ҳисоб рақамлари режими - кредит линиясини қайта янгиланишини талаб этмайдиган кредит
Кредит миқдори- келишувнинг 1.1-бандида кўрсатилган чегаравий кредит линияси очиш лимити миқдоридан ошмаслиги
Кредитлаш муддати - 12 (ўн икки) ойдан кўп бўлмаган муддат
Келишув асосида кредит шартномалари тузилиши лозим бўлган муддат - келишув тузилганидан бошлаб 48 (қирқ саккиз) ой ичида
Кредитлар бўйича фоиз ставкаси йиллик 26% муддатли қарздорлик бўйича, 39% (фоиз) муддати ўтган қарздорлик бўйича
Кредитлар бўйича фоиз тўланиши-ҳар ойнинг 5-санаси
Асосий қарз тўлови-ҳар ойда келишув доирасида тузилган кредит шартномаси муддатида
Do'stlaringiz bilan baham: |