Сариосиё тумани хокими А


Download 35 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi35 Kb.
#1148815
Bog'liq
Ариза.doc 2


Узбекистон Республикаси
Бош прокурори генерал лейтинант Н.Юлдошевга


Сурхондарё вилояти
Сариосиё тумани “Шахриобод” махалласи
Узумзор кўчаси
67 уйда яшовчи фуқаро
Абдуллаев Ғолибжон
томонидан.


А Р И З А


Ёзаман ушбу аризани шу мазмундаким Сариосиё туман халқ таълими бўлим мудири Бобоев Ахмаджон Боевичнинг 2022 йил апрел ойи Хаж сафарига бориб келгандан кейин хам Сариосиё тумани халқ таълимига қўйилаётган хато ва камчиликларини сизга ёзиб билдирмоқчиман. Бобоев Ахмаджон Боевич 2022 йил август ойида тумандаги 65-сонли умумтаълим мактаб директори Нусратулло Худойдодовни Сариосиё туман халқ таълими бўлими мажлислар залига мажлис давомида 2022 йил август ойи иш хақини мендан сўрамасдан нега ўқитувчиларга тарқатдинг деб “саниям бухгалтерингниям” деб жуда қўпол гаплар билан хақорат қилган вахолангки 65-сонли умумтаълим мактаб бухгалтери аёл кишидир ва шу холат бўйича бу хақорат ижтимоий тармоқларга хамда FACEBOOK каналининг халқ назорати ва Ютуб каналига кенг тарқалгани учун Сариосиё туман прокуратураси томонидан А.Бобоевга хизмат текшируви ўтказилганлиги учун мактаб директоридан мени хеч ким хақорат қилмади деб тушунтириш хати олинган. Ундан ташқари нохақ А.Бобоев 74-сонли умумтаълим мактаб директори Бегматов Турдалини кўзига ёмон кўринганлиги учун нохақ ишдан бўшатилиб ўрнига Сариосиё туман хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Зухра Эсановани тайинлаган. Хар икки кунга мактаб директорларини Сариосиё туман халқ таълими бўлими мажлислар залига чақириб ишлаган одамгаям ишламаган одамни хам қўпол гаплар билан хақорат қилиб инсоннинг қадр қимматини ва шахсиятига тўғри келмайдиган гаплардан ва мажлисбозликдан чарчаган мактаб директорлари кимга шикоят қилишни хам билмай сарсон саргардон бўлиб юрмоқдалар. Ўзининг хирсий ва нафсоний ниятини кўзлаб олдига иш сўраб мурожаат килиб қиладиган ёш қизлар ва аёлларимизга ёмон кўз билан қараб икки уч жойга мактабларга ишга жойлаштириб ёки ўзига котиба қилиб ишга қабул қилади. Бизлрарни аёл қизларимиз бу кишига ўйинчоқми. Ким аслида бу одам бу одамни ишдан бўшатиш вақти соати келмадими. 1999 йилдан 2022 йилгача 23 йил давомида республика бўйича барча туман халқ таълими бўлим мудирлари кўп бора эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган нега Ахмад Бобоев 23 йилдан бери битта лавозимда. 2 маротаба кўзидан пластик операция ўтказилган кўзи яхши кўрмаслиги учун кўзга қора ачки тақиб юради, баланд қон босимида (сахр) касалиги билан кўп йиллардан бери даволаниб келмоқда, яқинда Шарғун шахар кардеология бўлимига 10 кун даволаниб чиққан, асаб системаси чарчаган, ёши 67 ёшда, оғзидан фақат қўпол гап сўзлар чиқадиган туман халқ таълими бўлими мудиридан бошқа мактаб ўқитувчиси, мактаб директори ва туман халқ таълими бўлимидаги ишчи ходимлар нимани ўргансин. 23 йилдан бери фақат қарсак чалиб А.Бобоевни иши яхши саводи яхши деб бахо бериб келмоқдамиз лекин бугунги кунда мажлисбозлик ва буйруқ бериб хақорат қилишдан бошқа хеч нарса йўқ. Компютер билан ишлай ололмаса, янги иновацияни тушунмаса фақат эски тизим билан ишлаб шунинг учун хам мактаб директорилари, мактаб ўқитувчилари йилнинг энг яхши ўқитувчисига қатнашолмайдилар, мактаб ўқувчилари спорт мусобақаларида, билимлар беллашувида, олимпиадада вилоят ва республикада намунали 1 ва 2,3-ўринларни ололмайдилар. Сариосиё туман халқ таълими рейтинги хозирги кунда вилоят бўйича 13-ўринда, республикада 40-50-ўринларда туради. Буларнинг хаммасини умумий қилиб хулоса бериб айтса хаммасининг сабабчиси Бобоев Ахмаджон Боевичдир. Агар бу одамнинг иши яхшироқ бўлганида биз Сурхондарё вилоятида рейтинг бўйича 13-ўринда республика бўйича 40-50-ўринда турмас эдик, хайриятки хозирги кунда бахтимизга Бухоро вилояти ўқитувчилари келиб ёшларимизга ва мактаб ўқувчиларимизга қўшимча дарс ўтиб ўқувчиларимизни оз бўлса хам саводхонлигини ошириб олийгохларга тайёрлаб уларни олийгохларга ўқишга киришларига амалий ёрдам беряпди. Сариосиё туманида жами 88 та умумтаълим мактаб бўлса саноқли кучли ўқитувчилар қолган сабаби янги университетни битириб келган ўқитувчига 5-10 соат, 3-4 курс талабага 15-20 соат, А.Бобоевга ўхшаган нафақадаги ўқитувчига 20-25 соат дарс устама вахоказо берилиб келмоқда. Бу ачинарли холат эмасми. Шунинг учун ёшлар 1 йил ишлаб Рассия Федерациясига ишга кетаверишади. Сабаби 5-10 соат дарс билан нима қилиб бўлади.
7-сонли умумтаълим мактаби Бобоевлар мактаби ва оилавий ташкилотга айланиб булган.
Хурматли Н.Юлдошов Сиз хурматли Президентимиз томонидан қўйилган ишонарли рахбарсиз. Сиздан юқорида келтирилган важларни тўлиқ ўқиб чиқиб Сурхондарё вилояти Сариосиё туман халқ таълими бўлими мудири А.Бобоевга нисбатан хизмат текшируви утказишингизни сўрайман деб ариза ёзувчи:
Абдуллаев Ғолибжон. / /
15.11.2022 йил
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling