Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида байрам тадбири ўтказилганлиги ҳақида йиғилиш


Download 43.5 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi43.5 Kb.
#1144263
Bog'liq
14 январь-Ватан ҳимоячилари куни


“ТАСДИҚЛАЙМАН”
9-ИДУМ директори:_______ А.Турсунов

12.01.2019й




Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида байрам тадбири ўтказилганлиги ҳақида йиғилиш

Б А Ё Н И №


12.01.2019 йил Термиз шаҳри




Йиғилиш раиси: А.Турсунов- мактаб директори
Қатнашдилар: О. Рахмонқулов - ЎИБДЎ
Э. Гадайшаев – ММИБДЎ
Н.Турсунова- ЙФБДЎ
Г.Абдуллаева – БТ етакчиси
З.Норихматоав, Н.Рўзиқулова – мактаб
кутубхоначилари
11506-ҳарбий қисм сержантлари
92-91 ҳарбий қисм сержантва зобитлари
Мактабнинг барча педагог ходимлари ва
ўқувчи-ёшлари


К У Н Т А Р И Б И Д А:


Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида байрам тадбирини ўтказиш.

2019 йил 12 январ куни мактабда Ўзбекистон Республикаси «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни мактабнинг директори А.Турсунов кириш сўзи билан очиб, мазкур байрам тадбирида иштирок этаётган барча ҳарбийларни ушбу байрам билан табриклади. Сўнгра, Ватанимиз тарихидан мисоллар келтириб – Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, буюк саркарда Амир Темур ва бошқа қаҳрамонларнинг довюраклиги, халқ озодлиги йўлида жон фидо қилганликларини,бугунги кунда халқимиз қахрамонларимиз номларини абадийлаштирганликларини таъкидлаб ўтиб, барча тадбир иштирокчиларини буюк аждодларимиз йўлидан юришга даъват этди ва яна бир бор табриклаб, байрам тадбирини очиб берди.


Бўлиб ўтган ушбу тадбирда мактабнинг ЎИБДЎ О.Рахмонқулов сўзга чиқиб, ушбу улуғ сана муносабати билан барчани табриклаб, Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаш ишончли қўлларда эканлигини, аскарларимиз замонавий мудофаа қуролларига эга эканлигини, юртимиз тинч бўлса, осмонимиз мусаффо бўлса, халқимиз буюк ривожланиш ва тараққиёт йўлида фақат ва фақат бунёдкорлик фаолияти билан машғул бўлишини, фақатгина тинч ва тотув мамлакатда халқ фаровон ва бахтли ҳаёт кечира олишини бунинг тагида эса аскарларимизнинг чексиз меҳнати ётганлигини таъкидлади.
Байрам муносабати билан ҳарбий қисмлардан ташриф буюрган меҳмонимиз, 92-91 ҳарбий қисм майори Махмудов Алибек Омонович сўзга чиқиб, “Мана бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кунга 27 йил тўлди. 1993 йил 29-декабрдан бошлаб “14 январ – Ватан ҳимоячилар куни” мамлакатимизда мустақил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида кенг нишонланиб келаяпти, мактабда “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирини ўтказишнинг мазмун –моҳияти шундан иборатки, ўқувчиларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик амалларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш орқали ёш авлодни ўз ватанига содиқ ва фидойи инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир: - деб таъкидлаб ўтди.
Мактабнинг ММИБДЎ Э. Гадайшаев ўз нутқида Ватанимиз сарҳадлари дахлсиз эканлигини, Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти юқори даражада эканлигини, шунга қарамасдан атрофимизни ўраб турган дунё муаммосиз эмаслигини, аммо бизлар шу жаҳонда ўз ўрнимиз ва мавқемизга эга эканлигимизни, қисқа муддат ичида юртимиз салмоқли натижаларга эришаётганини ғурур билан гапириб ўтди. Ўз сўзининг якунида тадбирда иштирок этаётган 92-91 ва 11506-ҳарбий қисм сержант ва зобитларини самимий табриклаб, сўз навбатини байрам дастурини тайёрлаб келган 7-А ва 7-Б синф ўқувчиларига берди. Улар ўзларининг режалаштирилган сценарийси асосида “Ватан ҳимоячилари” кунига бағишланганМардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида ушбу тадбирни қизиқарли ва мароқли ўтказиб бердилар. Тадбирда шунингдек, 92-91 ҳарбий қисм аскарлари ўзларининг саф тайёргарлиги бўйича кўргазмали ҳарбий бадиий чиқишларинини намойиш этиб беришди. Мактаб ўқувчилари томонидан ҳарбийларимиз учун байрам муносабати билан эсдалик совғалари тақдим этилди.


Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

  1. Ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳада тарбиялаш мақсадида ҳарбийлар, ички ишлар ходимлари, уруш фахрийлари билан режа асосида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб борилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва юрт тинчлиги йўлида қурбон бўлган байналминалчиларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинсин.

  3. Мазкур йиғилиш баённомасининг бажарилишини назорат қилиш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (ММИБДЎ) Э. Гадайшаев зиммасига юклатилсин.



Котиба: Г. Абдуллаева


Тадбир лавҳалари
Download 43.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling