Махмудхўжа Беҳбудий


Download 88.77 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2023
Hajmi88.77 Kb.
#1635181
  1   2
Bog'liq
2022-2023 ўқув йили хисобот (2)

Когон туман 9-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий -маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Шодиева Манзура Собировнанинг 2022-2023 ўқув йили давомида амалга оширган маънавий-маърифий ишларнинг хисоботи



Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир.


Махмудхўжа Беҳбудий
Юртимизнинг эртанги кун эгалари булган ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолоти учун кайгуриш , уларнинг замон талабларига мос билим олиши , касб-хунар танлаши , кобилияти , иктидорини эркин намоён килиши хамда янада ривожланиши учун зарур шарт шароитлар яратилди.
Хозирги кунда мактабимизда 17 та синф мавжуд бўлиб , бу синфларда 440 нафар ўқувчи тахсил олиб келмокда, шундан 217 нафари кизлар. Барча синфларга синф рахбарлар тайинланиб , уларнинг йиллик ,ойлик режалари тасдиқланган .
Мактабда ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш буйича қатор ишлар амалга оширилмокда. 2022-2023 ўкув йили мобайнида мактабда 35 та тўгарак бўлиб,шундан 24 таси фан тўгараги, 11таси 5 та мухим ташаббус тўгараклари иш олиб бормокда. Ўкувчиларнинг кизикишига кўра ,барча турдаги тўгаракларда укувчиларнинг 90% қамраб олинган. Ўқувчиларнинг синфлар буйича тўгаракларга жалб килиниши жадваллар асосида олиб борилади.
Хафтанинг жума куни биринчи соати “Синф соати” дарслари ўтилади. Ўкувчиларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этиш , билимини мустахкамлаш максадида шу куни мактабнинг маънавий-маърифий тадбирлар , давра сухбатлари , учрашувлар ва семинарлар ташкил килинди. Хар ойнинг биринчи жума кунида “Маънавият ўқуви” ўтказиб келинмокда. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.Мактабда ота-она, оила, маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул ва услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш максадида жуда купгина маънавий –маърифий тадбирлар , учрашувлар , давра сухбатлари утказилди . Мактабда 14- январь – Ватан химоячилари куни муносабати билан «Мардлар кўриклайди ватанни » мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир жараёнида харбий кисм сержантлари ва махалла фаоллари иштирок этдилар.

Мактабда жадвал асосида барча тадбирлар ўтказилди. Ўкувчилар ўз иқтидори, билими, қобилияти , фаоллигини бутун ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар оркали намойиш этдилар. Феврал ойида “Адабиёт декадаси” ўн кунлиги ўтказилди . Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди куни муносабати билан “Анда жоним қолди мани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мактабда 1-март Зулфияхоним таваллуди куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. “Зулфия бахт ва вафо ” куйчиси мавзусида маънавий –маърифий тадбирлар ташкил этилди.



8 март –халкаро хотин-кизлар куни муносабати билан “Аёл борки,олам мунаввар!”мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар , “Ўзбегим гўзаллари” , беллашувлари ташкил этилди. Бу тадбирларда 5-11-синф ўкувчи кизлари иштироки таъминланди.

21 март Наврўз умумхалк байрами муносабати билан “Хар кунимиз Наврўз бўлсин” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.



Ҳар томонлама етук авлодгина бугун хаёт олдимизга куяётган ўта мураккаб, оғир синов ва кийинчиликларни енгиш , биз кўзлаган юксак марраларни эгаллашнинг энг асосий шарти эканини хаммамиз яхши тушунамиз . Ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган инсонлар ,яъни оилада –ота-оналар , махаллада –куни-кушни ва кенг жамоатчилик , таълим муассасаларида - ўқитувчи ва мураббийлар келгуси авлод баркамоллиги йулида ўғил –кизларимизнинг улуғ аждодларимизга муносиб бўлишлари учун масъулдирлар. Мактабда «Оила-махалла-таълим муассасаси » хамкорлиги Жамоат Кенгаши фаолияти коникарли йулга куйилган. Таълим –тарбия самарадорлигини ошириш , укувчилар давоматини яхшилаш билан боглик масалаларда ота-оналар ва махалланинг роли кучайтирилди. Ўқувчилар давомати доимий назорат килиб борилди. «Оила-мукаддас тушунча» мавзусида давра сухбати утказилди. Укувчи –ёшларнинг буш вактларини мазмунли ташкил этиш ва уларни кизикишлари буйича касб-хунарга йўналтириш максадида мактабимиз укувчилари мактабда ташкил этилган фан тугараклари ,спорт тугараклари ва касб-хунарга йуналтирилган тугаракларга жалб килинди.Укувчи-ёшлар томонидан тугаракларда тайёрланган махсулотларнинг кургазма савдоси ташкил этилди ва шу оркали уларда тадбиркорлик буйича билим ва куникмалар ривожлантирилди. Вояга етмаганлар уртасида назоратсизлик , жиноятчилик , хукукбузарлик , гиёхвандликнинг карши кураш ёки бошка ижтимоий харакатлар содир этилишининг олдини олиш буйича «Ватанга мухаббат - миллий гурур ,миллий ифтихор туйгусидир» , «Тарбия –жамоатчилик зиммасидаги улкан масъулият» , «Одам савдоси- куллик балоси», «Гиёхвандлик –аср вабоси» каби мавзуларда профилактик сухбатлар , учрашувлар ва тадбирлар утказилди. Укувчи ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш максадида «Мардлар куриклайди ватанни!» мавзусида тадбир ва харбий аскарлар билан учрашув ташкил этилди.Ёш авлодга халкимизнинг куп асрлар давомида шаклланган кадриятларини , эзгу орзуларини , жамиятимиз олдига куйилган олий максад ва вазифаларни сингдириш максадида давлат музейларига, тарихий обидаларга саёхатлар уюштирилди. «Бир болага етти кушни ота-она » маънавий-маърифий тадбирларининг мазмун-мохиятини кенг таргиб этиш максадида «Фарзандларимиз- келажагимиз ворислари», «Қудратимиз – бирлик ва хамжихатликда » , «Ота –оила устуни , она –оила чарогбони» каби мавзуларда ота-оналар йигилишлари утказилди. Йигилишларда туман прокуратураси , ИИБ ходимлари , махалла маслахатчилари ва Саломатлик маркази вакиллари фаол иштирок этдилар. «Ёшлар маънавий оламини бойитишда адабиёт ва санъатнинг урни» мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирлар утказилиб, кутубхоналарнинг китоб фондини бойитиш максадида китоблар кургазмаси ташкил этилди, «Бир болага уч китоб акцияси» утказилди. Мактаб кутубхонаси бадиий китоблар билан бойитилди. Ёш авлодни Узбекистонга муносиб ворис була оладиган баркамол авлод сифатида тарбиялаш учун Оила-махалла-таълим муасасаси хамкорлигини янада фаол йулга куйишимиз керак.
Мактабнинг 7-9 синфлар ўртасида «Одам савдоси – умумжахон муаммоси» мавзусида ижодий ишлар танловини утказилди.Барча синфларда «Одам савдоси-давр муаммоси » мавзусида намунали тарбиявий соат дарсларининг утилишини йулга куйилди.Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият – деб эълон қилинган. Одам савдоси одамни олиш-сотиш, яъни уни сотувчига пул кўринишида маълум миқдордаги маблағ ёки бошқача мулкий эквивалент (кўчар ва кўчмас мулклар, мулкий характердаги даромадлар, мулкий ёки пул кўринишидаги қарздан воз кечиш ва бошқалар) бериш эвазига сотиб олувчи эгалигига топшириш ҳисобланади.
Мактабда ота –оналар фарзанд тарбиясига булган масъулиятини ошириш юзасидан доимий равишда укувчилар ва уларнинг ота-оналари билан туман прокуратураси ходимлари , ИИБ вакиллари ,махалла вакиллари билан биргаликда “Одам савдоси-умумбашарият муаммоси ”, “Вояга етмаган ёшлар уртасида маънавий баркамолликни таргиб килиш” ва бошка мавзуларда йигилишлар , давра сухбатлари , учрашувлар утказилиб келинди. ушбу жиноий фаолият ортида мажбурий мехнат, кулик , мажбурий донорлик, харбий тукнашувлардан фойдаланиш каби кабих килмишлар мужассамдир. Одам савдосига карши кураш буйича “Одам савдоси –давр муаммоси”, “Ватан остонадан бошланади”, “Одам савдосидан огох булайлик!”, “Ахлокий тарбия ва миллий урф одатлар”, “Диний экстремизм ва терроризм –ёшлар келажагига тахдид ”, “Гиёхвандлик аср вабоси ”, “Огохлик –давр талаби ” каби мавзуларда давра сухбатлари , учрашувлар ва йигилишлар утказилди. Бу тадбирларда соха вакиллари , ИИБходимлари , МФЙ вакиллари , ота-оналар таклиф этилди. ”Одам савдоси жиноятчилар учун сердаромад манба бўлиб колмокда . 2022 йил февраль ойида «Гиёхвандликка –карши кураш » ойлиги ташкил этилди. Ойлик давомида хар бир синфда “Зарарли одатларсиз –соглом турмуш”, “Гиёхвандлик –ёмон иллат” каби мавзуларда Саломатлик маркази ходимлари билан учрашувлар , укувчилар билан расмлар , иншолар танловлари ўтказилди.
Когон туман 9-умумий ўрта таълим мактабида 2022йил 1февралдан-1мартга кадар «Ёшлар ўртасида гиёхванд моддаларнинг таркалишига қарши курашиш ойлиги» ўтказилган.
Ушбу ойликда барча синфларда маънавий-маърифий тадбирлар, намунали тарбиявий соатлар ўтказилган. Хафтанинг хар пайшанба куни “Профилактика куни ” ўтказилди. Тадбирларда “давомат рейдлари” ўтказиб борилди. Режа асосида давра сухбатлари , йиғилишлар ва тадбирлар ташкил этиб борилди. Хар хафтанинг душанба кунлари “Давомат рейди” ўтказилди.
Мактабда маънавий-маърифий ишлар қоникарли олиб борилди. Ўкувчиларнинг қизикишларига доир , бўш вактларини мазмунли ташкил этиш буйича турли мавзуларда тадбирлар, учрашувлар, йигилишлар ташкил этиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида 2019-йил 19март куни Ёшларга эътиборни кучайтириш максадида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган, Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вактини мазмунли ташкил этиш буйича 5 та мухим ташаббус юзасидан қилинган ишлар.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Когон туман 9-умумий ўрта таълим мактабида бир канча ишлар амалга оширилиб келинди. Фан ўқитувчилари 5 ташаббус бўйича тўгараклари ташкил этилди.Хар бир синфда ташаббуснинг мазмун мохияти кенг тарғиб қилинган.

Download 88.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling