Наманган давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасидаги “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ўтказилган profilaktik uchrashuv


Download 1.64 Mb.
bet1/3
Sana15.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1272535
  1   2   3
Bog'liq
NamDUdan Гиёхвандлик tadbiri 13.02.2023


Наманган давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасидаги “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ўтказилган profilaktik uchrashuv
Б А Ё Н Н О М А С И



Наманган давлат университети кичик фаоллар зали

13.02.2023 йил
соат 14:00



ҚАТНАШДИЛАР:



1. N.Dexkanov

-

Наманган давлат университети Ёшлар masalalari va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo’yicha birinchi prorektor

2. Д.Каримов



-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги xodimi

3. А.Муродов

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги xodimi

4. Д.Зарипов

-



Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи

5. А.Абдуназаров

-

Наркология диспансери бош врачи ўринбосари

6. М.Абосиддинов

-

Наманган шаҳар бош имом хатиби



КУН ТАРТИБИ:
Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасидаги profilaktik uchrashuv тўғрисида
(N.Dexkanov, Д.Каримов, А.Муродов, Д.Зарипов, А.Абдуназаров, М.Абосиддинов)
ЭШИТИЛДИ: Наманган давлат университети Ёшлар masalalari va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo’yicha birinchi prorektor N.Dexkanov тадбирни кириш сўзи билан очиб кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.
М амлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун беқиёс имкониятлар яратилган. Ёшларимиз ана шу имкониятлардан фойдаланиб ўз истеъдод ва иқтидорини рўёбга чиқармоқда, халқаро миқёсда ютуқларни қўлга киритмоқда. Аммо, дунёда пайдо бўлаётган долзарб муаммолар, турли иллатлар, ғаразли ниятлардан ёш авлодни асраш, уларга қарши курашиш айни пайтдаги долзарб вазифалардандир.
Ёшларни тўғри йўлдан адаштиришга, ўз домига илинтиришга уринаётган ана шундай иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони ошиб бораётгани дунёдаги энг ташвишли муаммолардан бирига айланди. Ачинарлиси, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилаётганлар орасида ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Мамлакатимизда наркотик моддаларининг суистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича ҳар йили 1 февралидан 1 мартига қадар республика миқёсида ички ишлар органлари, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълими, Халқ таълими вазирликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган Ёшлар, Маънавият ва маърифат марказлари ва барча олий таълим, ўрта махсус билим юртлари, лицейлар ҳамда умумтаълим мактабларда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Бугунги тадбир ҳам Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этилишини олдини олиш, аниқлаш ва бу борадаги ҳар қандай хатти-ҳаракатларга чек қўйиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси”нинг қўшма тадбирлар режасига асосан 2023 йилнинг февраль ойида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларни тарқалишига қарши кураш ойлиги” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш юзасидан тадбирлар режасига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Бугунги кунда ёшларимизни руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари, замонавий билим ва касбга эга бўлишлари учун барча шароитлар яратиб берилишига қарамай айрим ёшларимизни наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этиши ва гиёҳвандлик йўлига кириб кетаётганликлари барчани қаттиқ ташвишга солаётганлигини таъкидлади.
Сўнг сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги xodimi Д.Каримовга берилди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling