Наманган давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасидаги “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ўтказилган profilaktik uchrashuv


Download 1.64 Mb.
bet2/3
Sana15.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1272535
1   2   3
Bog'liq
NamDUdan Гиёхвандлик tadbiri 13.02.2023

СЎЗГА ЧИҚДИ: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги xodimi Д.Каримов сўзга чиқиб наркотик моддаларнинг инсон саломатлиги, жамият тараққиёти ва ёш авлоднинг порлоқ келажагига жиддий хавф эканлиги, ана шу захриқотилнинг касрига қанчадан-қанча оилалар, ҳаттоки вояга етмаган ёшлар қолаётганлиги уларнинг ҳаёти тубанликка юз тутаётганлиги бугунги таҳликали замонда барчани айниқса келажакда педагог кадр бўлиб камол топадиган университет талабаларга катта масъулият юклашини таъкидлади.
Наркотик моддаларининг тарқалиши, бугунги кунда давлатимиз томонидан унга қарши кураш чоралари ҳусусида тўхталиб, қонунчилигимизда наркотик моддалар истеъмоли ва олди-сотди ишларида бевосита ва билвосита иштирок этган шахсларга қонунларда белгиланган жавобгарлик тўғрисида атрофлича тушунчалар бериб ўтди.
Амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар натижасида наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларга қўл урган ёшларни сони камайишига эришилмоқда, лекин ёшларнинг жиноят содир этишини олдини олишга қаратилган кенг кўламли профилактик ишлар олиб борилаётган бир пайтда, ушбу турдаги жиноятлар ўқувчи мураббийлар томонидан содир этилаётганлиги ташвишли хол эканлигини айтди.
Шундан сўнг, сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги xodimi А.Муродовга берилди.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги xodimi А.Муродов сўзга чиқиб, Бугунги кунда аср офатига қарши курашиш бўйича Давлат дастурлари қабул қилинаётгани, мазкур дастурларнинг амалий ҳаётга тадбиқи натижасида минглаб юртдошларимиз ҳаёти сақлаб қолинаётгани, Республикамизда ҳар йили 26 июн – гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида ўтказилаётгани, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларининг ҳам ўз ўрни борлиги ҳақида гапириб, бугунги тадбир ҳам юртдошларимизни огоҳ бўлишга чақирув эканини таъкидлади.
Бу борад а ёшлар ўртасида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг салбий оқибатлари бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлигини айтди. Шунингдек, гиёҳвандлик бу дунё миқёсидаги жиддий муаммо экани, ушбу иллатга қарши қатъий кураш олиб борилиши кераклиги ва айни ишда жуда катта жавобгарлик нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари ходимлари, балки ота-оналар, ўқитувчилар, талабалар-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик зиммасига ҳам юклатилиши таъкидлади.
Шунингдек, гиёҳвандлик иллатига ружу қўйган кишилар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятларни аянчли оқибатларини йиғилганларга батафсил изоҳлаб берди. Гиёҳванд моддаларни тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, гиёҳвандликка чалинган ёшларнинг ота-оналарини ёрдам сўраб қилаётган мурожаатлари ва бу хусусида вилоят, шаҳар ва туманларда олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда унинг натижалари ҳақида атрофлича тўхталди. Таъкидлаш лозимки, бу каби тадбирлар гиёҳвандликка қарши курашиш, наркотик моддаларнинг, ноқонуний айланиши билан боғлиқ муаммоларга жамият эътиборини қаратиш, аҳоли орасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида билимларни ошириш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш орқали ёш авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшади.
Шундан сўнг, сўз навбати Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Зариповга берилди.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Зарипов сўзга чиқиб, Гиёҳвандликнинг кишилар соғлиғига, оилаларга, иқтисодига, одоб-аҳлоқига, умуман инсон хаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда. Мутахассислар эндиликда дунёни ҳалокатга солувчи нарса водород бомбаси эмас “Гиёҳвандлик бомбаси” бўлиб қолганини таъкидламоқдалар. Ҳозирги кунда дунёда наркотик моддаларини ишлаб чиқариш бўйича Афғонистон этакчи ўринда эканлиги, Афғонистон бутун дунё наркотик моддаларини 80% ни ишлаб чиқараётганлигини маълумот ўрнида таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, биргина 2019 йилда республикамизда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 4611 та жиноий ҳолат аниқланган бўлса, бу турдаги жиноятни содир этган 3636 нафар шахс ушланган. Улардан 802 нафарини 14-29 ёшда бўлганлар ташкил этади. Янаям ёмони, 38 нафар талаба ва ўқувчи гиёҳвандлик восита лари билан боғлиқ жино ятларга қўл урган. Биргина мисол, ўтган йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент давлат техника университети 1-босқич талабасининг ёнидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 10 дона “Трамадол” дори воситаси олинган. Мамлакатимизда улкан ўзгаришлар рўй бераётган, ёшлар жамият ҳаётида тобора фаоллашиб, ўз ўрнига эга бўлиб бораётган бир вақтда айрим иродаси суст ўсмирларимиз гиёҳвандлик балосига мубтало бўлаётгани барчамизни ташвишга солади. Зеро, оғу инсон жисмини қанчалик хароб қилса, худди шундай жамиятга ҳам мислсиз даражада зарар этказади. Аср вабоси деб аталаётган бу иллат тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни этим қилади, муҳтожлик, қашшоқликда яшашга мажбур этади. Оқибати эса, албатта, аянчли якунланади.
Гиёҳвандлик воситаларини, қайси тури бўлмасин, истеъмол қилишни бошлаган шахс аввалига унга ўрганиш ҳосил қилишини барчамиз биламиз. Аммо бир бир йил ўтар-ўтмас гиёҳванд меҳнатга яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Натижада жиноятга қўл уришга мажбур бўлади.
Статистик маълумотларга қараганда, гиёҳванд моддаларни қабул қилувчиларнинг 60%дан кўпини 30 гача бўлган ёшларнинг ташкил қилиши ач инарли ҳол, албатта. Шу мақсадда, юртимиздаги барча олийгоҳларда бу каби тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши бежизга эмас. Шундай экан, бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналар келтириб, ҳамма жабҳаларда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз келажагимизни, ўз йўлимизни ўзимиз танлашимиз, атрофимизда бўлаётган ҳар хил ахборот хуружларига ва гиёҳвандлик каби инсоний фазилатларга ёт бўлган турли иллатларга биз ёшлар кенг дунёқарашимиздан келиб чиққан ҳолда ўз иродамиз билан бизни юксак марраларга бошловчи тўгри йўлни танлай олишимиз даркор.
Кейинги сўз навбати Наманган вилоят Наркология диспансери бош врачи ўринбосари А.Абдуназаровга берилди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling