Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet1/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир


Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган йиғилиш
Баённомаси

_________2023 й Бухоро шахри




Қатнашди: “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ”малака
ошириш цикл\курси тингловчилари ва гурух
рахбари.
Кун тартиби: Ичкиликбозликнинг зарлари
Кун тартибидаги масала юзасидан ўқитувчи З.Қурбонова сўзга чиқиб, Спиртли ичимликларнинг соғлиққа зарари ҳақида шу қадар кўп гапирамизки, «Ароқ жигарга зиёнми?» деган кишини учратсангиз, «Ойдан тушдингми?» дейсиз. Аммо ўқиган бошқаю уққан бошқа деган гап ичкиликдан кўнгил узолмаётганлар мисолида кундек равшан. Ачинарлиси, ичкиликка берилган одам нафақат ўзининг, балки яқинларининг ҳам тинчини бузади. Спиртли ичимликларга ружу қўйиш ўз–ўзидан содир бўлмайди. Уни келтириб чиқарувчи омиллар бор. Хўш, улар қайсилар?Аслида, ичкиликка мойилликнинг юзага келиши турли факторларга боғлиқ. Шулардан бири ирсиятдир. Ота маишатга берилган бўлса, фарзандларида ҳам ушбу иллатнинг кузатилиш эҳтимоли йўқ эмас. Шу ўринда ташқи таъсирларни ҳам унутмаслик керак. Аксарият ҳолларда ичкиликбозликнинг бошланиши айнан бирор воқеа-ҳодиса асоратида юзага келади.Стресс — ичкиликка кўникма ҳиссини пайдо қиладиган асосий «даъвогар». Иши юришмаган, яқинидан жудо бўлган, тушкунликка тушиб қолганида ароққа юз бурувчилар, бора-бора «шиша»сиз яшолмай қолишади.Ошна-оғайниларнинг қистови, «йигитчилик» баҳонасида оз-моздан ичиб туриш эса вазият тақозоси билан юзага келувчи ичкиликбозлик кўринишидир. Бу каби ўтиришларнинг давомийлиги сурункали алкоголизмга етаклайди.Майхўрлик аллақачонлар касаллик номини олган. Тиббиётда унинг уч босқичи фарқланади.Онда-сонда, 2-3 ойда бир марта, байрам ёки бирор тадбирларда оз-оздан ичкилик ичишни алкоголизм деб бўлмайди. Мойилликнинг пайдо бўлиши руҳий ва жисмоний қарамликнинг мавжудлиги, қачон ва қанча миқдорда ичилаётганига боғлиқ.Биринчи босқичдаги беморда жисмоний қарамлик бўлмайди. Аммо ичкилик таъсирида пайдо бўлувчи енгилликка тобелик кузатилади. Ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, қувончли воқеалар ёки аксинча ташвишларни ичкилик билан ювишни истайди. Хоҳишнинг ортиб бориши эса маишат учун баҳона топиш кайфиятини пайдо қилади. Англаётганингиздек, муаммо бемор руҳиятида. Нима учун жисмоний қарамликни инкор этдик? Чунки биринчи босқичдаги ароқхўр эрталаб бош оғриғи билан уйғонмайди, меҳнат лаёқати сустлашмайди, бироқ ичкиликка хумор қилаверади.Иккинчи босқичда жисмоний ва руҳий қарамлик биргаликда кечади. Ичкилик ичилган куннинг эртасига бош оғриғи, қалтираш, вегетатив ўзгаришлар, иштаҳа йўқолиши бошланиб, бемор иккинчи ё учинчи куни яна ича бошлайди. Биринчи ва иккинчи босқичдаги алкоголизмнинг бир-биридан фарқи ҳам шунда: беморда сурункали ичкиликбозлик пайдо бўла бошлайди.Учинчи босқич — шахс инқирози! Ароқхўр кишида хотира сустлашиши, ақлий фаолликнинг пасайиши, фикрлаш, идрок қилиш қобилиятининг заифлашиши, ҳиссиётларнинг тамоман йўқолиши акс этади. Бемор нафақат ўзи балки яқинларини ҳам унутади. Кўпинча бу босқичга келган беморлар жигар циррози, ошқозон яраси ва бошқа кўплаб хасталикларга дучор бўлишади.Сурункали алкоголизм организмга шу қадар катта талофот етказадики, бирма- бир санаб чиқилса, аянчли манзаранинг гувоҳи бўлиш мумкин. Аммо ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди. Дастлаб асаб тизими ишдан чиқа бошлайди. Буйрак, жигар, пешоб ажратиш йўлларида ўзгаришлар рўй беради. Этил спирти ошқозонга тушгач, қонга тез сингади. Шунинг эвазига ножўя таъсирлари ҳам узоқ куттирмайди. Сурункали ароқхўрларнинг аксарияти ошқозон яраси, меъда хасталикларидан азият чекиши ҳам муболаға эмас. Ичкиликбозликнинг учинчи босқичларидаги беморларда жигар касалликлари кўп учрайди. Сабаби эса спирт! Жигар организмимизнинг фильтри эканлигини биласиз. Алкоголли ичимликлар эса жигарга етиб боргунича сирка кислотасига айланади. Кўз олдингизга серсув олмани келтиринг. Мевани сиркали сувга ботириб олсангиз, юзаси буришиб қоладими? Бу ишни бир неча марта такрорласангиз-чи? Спиртли ичимликлар жигар билан ҳам худди шундай «муомала» қилади. Жигарнинг фермент ва функциялари бузилгач, аввалига токсик гепатит, сўнг цирроз бошланади.Албатта бор! Сурункали ичкиликбозда жинсий қувватнинг заифлашиши, насл қолдириш имкониятининг пасайиши эҳтимоли юқори. Агар аёл спиртли ичимликларга берилса, ҳайз циклининг бузилиши, эрта климакс ва бепуштлик келиб чиқади. Организмдаги томирлар жуда нозик тузилган. Спиртли ичимлик таъсирида томир ички босими ортиб, гипертонияга йўл очилиши мумкин. Атеросклероз, инсульт, инфаркт хавфи ҳам йўқ эмас.Алкоголизмга дучор бўлган киши жиззаки, қўрс, эътиборсиз кимсага айланади. Атроф-муҳитидаги воқеа-ҳодисалар, умуман ҳаётга нисбатан қизиқиши сўнади.Ичкиликка ружу қўйган кишига қай тариқа ёрдам бериш мумкин? Саволнинг жавоби жўнроқ бўлса ҳам аммо айни ҳақиқат – унинг ўзи соғайишни, нормал ҳаётга қайтишни исташи шарт! Акс ҳолда қанчалик уринманг, даво чоралари самара бермайди. Яқинларининг кўмаги ҳам муҳим, бироқ бу ғамхўрлик мажбурлаш кўринишида бўлмаслиги лозим. Бемор ичкиликни ташлашга жазм қилди дейлик, бунинг учун қаерга мурожаат қилади? Ахир «Бугундан йиғиштирдим» деган билан иш битмайди-ку?..Алкоголизмни даволаш билан шуғулланувчи касалхона, махсус клиникаларга мурожаат қилиш орқали, муаммо ечими томон биринчи қадамни ташлайсиз. Ташвишланманг, бу ерда бемор шахси сир тутилади.Умумий кўрикдан сўнг организмни тозалаш муолажаси ўтказилади. Дори воситалари, витаминлар ёрдамида бемор танаси токсик модда ва спирт таъсиридаги заҳарланишдан озод этилади. Муолажа давомида бошқа сурункали касалликларга ҳам эътибор қаратилади. Мазкур босқичнинг ниҳояси толиққан организмни тиклаш билан кечади.Кейинги босқичда бемор билан суҳбат ўтказилади: нега ичасиз, ичганингизда қандай ўзгариш содир бўлади, ичмасангизчи, каби саволлар биргаликда таҳлил қилинади. Танани даволаш мумкин, аммо руҳият соғайиши мушкул вазифа. Психотерапевтик усуллар ёрдамида бемор турли ҳолатларга тайёрланади. Масалан, асабийлашганда қандай қилиб ичкиликдан тийилиш лозимлиги каби. Ушбу чоралар муолажадан кейин касаллик қайталанмаслигининг олдини олади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling