Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet7/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. Маърузачининг маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Конституция ва ҳуқуқий маданият тушунчаси борасида тингловчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Ўқитувчи: Д.Азимова.
Котиба:
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган йиғилиш
Баённомаси

_________2023 й Бухоро шахри




Қатнашди: “Реанимация ва интенсив терапияда
ҳамширалик иши ”малака
ошириш цикл\курси тингловчилари ва гурух
рахбари.
Кун тартиби: Гиёхвандликка қарши курашиш.
Кун тартибидаги масала юзасидан ўқитувчи Д.Азимова сўзга чиқиб, Наркомания, яъни наркотик моддаларга ружу қўйиш ҳолати асримиз вабосига айланди. Одатда қонун бўйича наркотик эканлиги таъкидланган модда ёки дориворларни тиббий кўрсатмасиз қабул этиш ҳолати наркомания дейилади. Бугунги кунда наркоманиянинг кўплаб турлари мавжуд эканлиги қайд этилмоқда:
- морфинизмда опийсимон моддалар ҳисобланувчи, табобатда оғриқни қолдириш ва наркоз учун қўлланиладиган дориворларга ружу қўйилади;
- гашишомания халқ орасида нашавандлик, бангилик ҳам дейилади. Бунда марихуана наркотик моддасини чекиш одат қилинади. Наша, банг ҳам дейилувчи бу моддани гоҳида наркоманлар чайнаш ёки ичимликларга қўшиб истеъмол қилишлари ҳам мумкин;
- кокоиномания – кокоин (ёки героин) каби синтетик наркотик моддалар қабул қилинадиган ўта хатарли, тезда ўргатиб қўювчи наркомания тури ҳисобланади. Кокаин моддаси томир ичига юборилиши ёки кукуни ҳидланиши ёки ичга тортилиши мумкин. Бу одатларнинг интиҳоси фожиали эканлигини асло унутмаслик лозим.
- Героиноманияда эса, энг хатарли наркотик героинга ўрганилади.
Токсикомания – наркотик ҳисобланмайдиган моддаларни қабул этиб, кайф қилиш ҳолати. Токсикоманиянинг қуйидаги турларини тафовут этиш мумкин:
- ухлатувчи дориворлар, яъни барбитуратлар гуруҳига ружу қўйиш билан ифодаланувчи токсикомания;
- лекомания, яъни транквилизатор, нейролептик ва антидепрессант дориворларни суиистеъмол қилиш натижасида вужудга келадиган токсикомания;
- никотинли токсикомания эса папиросга ружу қўйишнинг натижаси;
- стимулятор, амфетаминлар ва кофеинни кўп миқдорда қабул қилиш натижасида вужудга келадиган токсикомания.Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш муаммоси аллақачон тор, миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун жахон жамоатчилигининг чуқур ва амалий эьтибори талаб қилинадиган энг муҳим муаммолардан бирига айланди. Шунинг учун ҳам, гиёхвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтқазиш халқаро тусдаги жиноят бўлиб, унга қарши курашиш бир қатор халқаро конвенциялар асосида олиб борилмоқда. Гиёхвандлик моддалари ҳақидаги ягона конвенция (1961 й.), психотроп моддалар ҳақидаги Вена конвенцияси (1971 й.), ва БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда айланишига қарши кураш ҳақидаги конвенцияси (1988 й.) шулар жумласидандир.Ўзбекистон Республикаси Президенти биринчи галдаги вазифалар қаторида наркобизнесга қарши қаратилган умумий курашларимизни фаоллаштириш масалаларига алохида эьтибор берган эди. Жумладан, у: “Биз ана шу иллатга қарши курашда кенг кўламли ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз. Жаҳонда ишлаб чиқарилаётган ва истеьмол қилинаётган наркотик моддаларнинг талайгина қисми Марказий Осиёда тайёрлананётганлиги ёки унинг орқали ташиб ўтилаётганлиги сир эмас. Наркобизнеснинг транзит йўналишлари бир минтақада жамланинишининг ўзиёқ мана шу даҳшатли ҳодисани тугатишда жаҳон ҳамжамияти ўз имкониятларини жамлаб, ишга солиши учун етарли асос бўлади. Ўзбекистон барча манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр. Наркобизнесга қарши курашда биргаликдаги куч-ғайратларини мувофиқлаштириш учун Марказий Осиёда БМТнинг минтақавий Комиссияси тузилишини биз қутлаган бўлур эдик”.Кейинги вақтда мамлакатимиз бу муаммонинг халқаро миқёсда ҳал этилиши жараёнида фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг 1995-йилда, 1961, 1971 ва 1988- йиллардаги кўрсатиб ўтилган конвенцияларга расмий қўшилганлиги, йигирмадан ортиқ мамлакатлар билан гиёҳвандлик моддаларини тарқатишга қарши кураш масалаларида ҳамкорлик бўйича идоралараро ва ҳукумат даражасида битимларга имзо чекилганлиги шундан далолат беради.БМТнинг гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш халқаро дастурини ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг режаларини ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси тузилган.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling