Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet9/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. Маърузачининг маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Одам савдосига қарши курашиш борасида тингловчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Ўқитувчи: Д.Азимова.


Котиба:

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган йиғилиш


Баённомаси

_________2023 й Бухоро шахри




Қатнашди: “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ”малака
ошириш цикл\курси тингловчилари ва гурух
рахбари.
Кун тартиби: Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси.

Кун тартибидаги масала юзасидан ўқитувчи З.Қурбонова сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий қоидалари, концепцияни амалга ошириш механизмлари, кутилаётган натижалар ва бошқалар ўрин олган.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 ноябрдаги фармони билан «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси» тасдиқланди.Унда қайд этилишича, жамоат хавфсизлиги концепцияси миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини белгиловчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.Концепцияда жамоат хавфсизлиги соҳасидаги асосий тушунчаларга изоҳ бериб ўтилган. Жумладан, жамоат хавфсизлиги — жамиятнинг қонунга хилоф тажовузлар, ижтимоий ва миллатлараро низолар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди.Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашга давлат томонидан жамиятни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун белгиланган ҳамда доимий равишда такомиллаштириб борадиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит тизим, дея изоҳ берилган.Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, жумладан, қуйидагилардан иборат:


  • ҳар қандай кўринишдаги террористик ва экстремистик фаолиятни аниқлаш ва унга чек қўйиш, коррупция, гиёҳванд ва психотроп моддалар, қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар, ноқонуний миграция ва одам савдоси ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;

  • ижтимоий инфратузилманинг, шу жумладан туризм объектларининг узлуксиз ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

  • транспорт инфратузилмасини, транспорт воситаларининг хавфсизлик стандартларини ва йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштириш орқали йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида етказиладиган зарар ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш;

  • жиноят содир этишга мойил, маъмурий ва пробация назоратига олинган ҳамда ёт бўлган ғоялар таъсирига тушиб адашган шахсларнинг ижтимоийлашуви, шу жумладан уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали ушбу тоифадаги фуқаролар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик;

  • аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг кўникмаларини шакллантириш ва доимий такомиллаштириб бориш ва бошқалар.

Концепцияни амалга оширишнинг пировард натижасида жамоат хавфсизлигини, аҳолининг тинчлиги ва осойишлатилигини таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини самарали татбиқ этиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини жорий этиш ҳисобланади, дейилади концепцияда.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling